ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР. Коллектив авторов

Читать онлайн.
Название ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР
Автор произведения Коллектив авторов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn



Скачать книгу

ватандошларимизнинг ҳамда давлатнинг энг юқори поғонасидаги таъсирли ва етук кишиларимизнинг, муҳофаза ташкилотимизнинг ташқи турклар мавзусига муносабатларини қандай бўлса шундай ёздим. Яхши-яхши, Ўзбекистон-чи, Ўзбекистон қандай? Ўзбекистоннинг ҳам биздан фарқли томони йўқ. Айтсам инонмайсиз, аммо ҳақиқат шуки, кечаги Туркистоннинг, кечаги турк ватанининг ўртасида яшаган ўзбеклар, ўзларини турк деб қабул қилмайдилар. “Биз турк эмасмиз, биз ўзбекмиз”, дейдилар. Билмайдиларки, дунёда “ўзбек” деган миллат йўқ. Дунёда “Салжуқли”, “Усмонли” миллати бўлмагани каби, “Ўзбек” миллати ҳам йўқ. Бизда, 1040 йилги Данданакон жангидан кейин Салжуқ ва Туғрул Беклар янги бир давлат барпо қилдилар. Салжуқ Бей ҳам, Туғрул Бей ҳам

      Ўғуз сулоласи, Ўғуз насаби, Қани қабиласидан эдилар.Салжуқли давлатини

      Турклар қурдилар. Фақат Давлатга Салжуқ исмини бердилар. Шунингдек,

      Туғрул Бей ҳам ўзи қурган давлатга Туғрул исмини берди. Биз ҳам уларни “салжуқлилар”, “туғруллилар” дер эдик, “турклар” демасдик.

      Ер юзида “усмонли” деган миллат йўқ. Усмон Бей ҳам Ўғузларнинг

      Қайи қабиласидан эди. Сўгут минтақасида жойлашган Қайи турклари Усмон Бей раҳбарлигида бир беклик қурдилар. У бекликни олдин Усмонли Беклиги дейилди. Вақти билан давлат бўлди. Катталашди, кенгайди, Императорлик ҳолига келди.

      Онатўлида Усмонли Беклиги ёнида бошқа бекликлар ҳам бор эди. 32 беклик. Қизи Бурҳониддик Беклиги, Ашраф Беклиги, Рамазонўғиллари Беклиги,Ғамид Беклиги, Соҳиб Ота Беклиги, Чўпонота Беклиги ва ҳоказо… Барча бу бекликлар катталашмадилар. Майда Бекликлар ҳолида қолдилар. Сўнг Усмонли Беклигига қўшилиб, Усмонли Давлатига айландилар.

      Абулғози Баҳодирхон шундай деб ёзади:

      “Олтин Ўрда давлатининг бошлиғи ЎЗБЕК (1313-1340 )исмлихони Ўз исмини ўз фуқароларига, ўз халқига берди. Шу тариқа Қипчоқлардан бир турк қабиласи бўлган Олтин Ўрда давлатининг бир қисм халқи “ Ўзбек” деб тилга олина бошлади.”

      Ўзбек – Олтин Ўрда (Олтин Ўрду) давлатининг хонларидан бири, хонлиги 27-28 йил давом этди (1313-1340). Аммо айнан бизнинг Салжуқли

      Беклиги ваУсмонли Беклиги ҳам фуқароларига ўз исмларини бердилар.

      Мен Ўзбекистонга бир неча марта бориб келдим. ТВларимизда Ўзбе- кистон тўғрисида ўн марта далилларга тўла дастурлар тайёрладим ватомошабинларга тақдим этдим. Ўзбекистонда кўрдимки, сўқмоқлардаги халқ, қавм, қабила сифатида турк эканликларини билади. Масалан Ўзбекистонга илк боришимда 1980 йилда, бир оқшомусти, сўқмоқдатортишганимиз ва сартарош эканлигини суриштириб билганимиз бир катта ёшли ўзбек, Али Юрукка ва менгаайнан сўзма-сўз шундай деди:

      “Сизларни кўриш, мен учун жаннатга киргандай бир нарса. Ҳозир мамнунлигимни сўз билан тушунтиролмайман. Чунки биз ҳам туркмсиз. Бу ерларда бир-биримиздан узоқ қолдик. Оллоҳга шукурки,ўлишдан бурун Туркиядан келган икки турк қардошимни кўрдим.”

      Тошкентда, сурат олиш учбир эски мадрасага кирганимизда кўрдикки у мадрасақизларнинг ўқув юртига айлантирилган. Шу боисдан ичкари кириб сурат олиш таъқиқ