ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР. Коллектив авторов

Читать онлайн.
Название ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР
Автор произведения Коллектив авторов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn



Скачать книгу

Императорлиги йиқилгунча МИТ мансубларининг қўлидаги ўлчовларга кўра, эски турк юртлари ила алоқада бўлмоқ, Туркия ташқарисидаги туркларни севмак катта айб,катта таҳлика саналгани учун, расмий қарашга уйғунлашиб шундай бир рапорт тайёрлаганлар.

      “Хўп, кейин нима бўлди?” дерсиз. Шундай бўлди: “1990 йилда марксизм чўкканда, бу дафъа бизнинг бош вазирлигимиз, бизнинг президентларимиз Адриатикдан Чин денгизига қадар чўзилган турк дунёсидан баҳс оча бошладилар. Озарбайжондан, Туркманистондан, Ўзбекистондан, Қозоғистондан, Қирғизистондан Туркиямизга беш минг илм толибини даъват этдилар. Уларни ҳам университет-ларга ҳамла Пиёдалар, Денгиз ва Ҳавво Ҳарбий мактабларида ўқиттилар. Устига устак уларга давлат бюджетимиздан маблағ ҳам бердилар. Яхшими?

      Минг турли қийинчиликлардан сўнг, мени ҳам Маданияит Вазирлигига мута- хассис сифатида қабул қилдилар. биринчи даражали маош олардим. Бешинча дара-жага туширдилар.Эътироз билдирдим. Бир интибоқ хатоси уч кунда, уч ҳафтада тузатилмайдими? Бир кун, уч кун, беш кун,боринг, ана, билолмаётгн бўлсангиз бир ҳафта, икки ҳафта, уч ҳафта, тўрт ҳафта бу янглишнинг тузатилиши учун кифоя қилмайдими? Менга нақ олти ойдан кейин жавоб бердилар. “Ҳа, бир янглишлик бўлган. Интибоқингиз учинчи даража қилиб тўғриланди”. Олти ой биринчи даража ўрнига бешинчи даражадан маош олгандим.Такрор эътироз билдирдим. Йўқ, дедим . Яна бир янглишлик бор, менинг интибоқим биринчи даражанинг биринчи поғона-сида бўлиши керак. Интибоқим тўғри қилиб белгиланиши учун , ҳарбий идори одамлари, бир олти ой яна ишладилар.Балки яширинча Конституцион Маҳкама-мизга мурожаат қилдилар (!). Балки АҚШнинг олий мутахассисларига ва ё АҚШ мажлислари билан узун, чарчатувчи, пўртанали тўплантилар қилишгандир (!) “Тағин ажабо, бир учинчи жаҳон уруши бошланиб кетса-я” деган андиша билан бутун буюк давлатларнингдавлат ва ҳукумат бошлиқлари билан бир орага келиб гаплашдилар-микин(1). Ниҳоят, яъни олти ойдан кейин интибоқимни янгидан биринчи даражага кўтардилар. “Бўлсин-е!” дерсиз.Мен ҳам шундай дедим, олдин бола-чақамнинг ризқидан қийиб менга олти ой бешинчи даражадан, сўнгра олти ой учинчи даражадан маош ўтадилар. Даъво очсам, орадаги фарқни мутлақо, аммо мутлақо тўлата олардим. даъво очишга юзим чидамади.Фарқни давлатимизга бағишладим. Ам мо 12 сентябр зарбасидан сўнгра иш бошига келган Маданият Вазириларидан ҳеч бири менга соҳиб чиқмади, чиқолмади. Мени юксалтган жумлалар билан одатда қўлимни боғлаб бўш хоналарга ўтиртирдилар. Нечун? Туркия ташқарисидаги турклар билан алоқага киришганим ва қўлингиздаги бу “Туркистон, Туркистон” номли китобни ёзганим учун. Мен ҳам чантамни (сумкамни) қўлга олиб шаҳар-шаҳар айландим. Мингларча кишини шоҳидликка кўрсатиб ёзардим. Борганим ҳар шаҳарда, чиққаним ҳар бир минбарда маҳзун чегараларимизнинг ташқарисида қолган миллатдошларимиздан баҳс этдим. Яъни кўрганларимни, ҳиссиётларимни баён этдим. Миллатни севмак, авлод-аждодларим бир бўлган қондошларимга қилинган катта зулмларни бартараф қилишни истамоқ ирқчилик ва Турончилик бўлса, мен ҳам кўксимни кера-кера Ирқчилик