Қатл куни. САМАДЎҒЛИ ЮСУФ

Читать онлайн.
Название Қатл куни
Автор произведения САМАДЎҒЛИ ЮСУФ
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn



Скачать книгу

Ўтган сафар, бундан икки йил аввал, худди шу ерга қўналға солиб, юриш тадоригини кўраётганларида Бобо Коҳодан бир шамол куч йиға-йиға чунонам ёпирилиб келган эдики- худойим ўзинг мададкор бўлгайсан, ожиз бандаларингни бу мусибатдан ўзинг асрагайсан! Офат ёпирилиб келган эди ўшанда –

      фввқулодда чақнаган чақмоқ каби, ёнартоғ пуркаган ўт каби, орқадан курак ўртасига санчилган найза оғриғи каби ёпирилиб келган эди, ҳаони аёвсиз қамчилаганича, юган-сувликларини чайнаб оғзи кўпикка тўлган отларни кўкларга саптичганича, зилзилавор суронлар солиб, тупроқдан очган чуқур дарзларга сарбозларни қурол-яроғи билан кўмиб юборганича, кўкдаги қушларнинг қанотларини синдириб ташлаганича ёпирилиб келган эди бу шамол. Ўшанда бош мунажжим ҳукумдорнинг чодирда, туя жунидан тўқилган гилам устига тиз чўкиб, бошини ерга уриб қичқирганэди:

      “Ҳукумдор, амр эт, амр эт, ўрда ортга қайтсин, тангрининг биздан ғазаби келган!” Қўрқувдан кўзлари олайиб, тишлари тикиллаётган мунажжимни бу ҳалда кўриб, шоҳнинг ўзи ҳам тушган эди. Бунинг устига, чодирнинг шамол ҳаммаларига узоқ дош бера олмаслигидан қўрқиб, жон талвасасида ташқарига отилган, ташқариги чиққан заҳоти қулаб тушмаслик учун каттакон дарахтни маҳкам қучоқлаб олган эди. Оёқда зўрға турган бир неча сарбоз ҳукумдорни бу вазиятда кўриб, дорҳол уни қуршаб олишган эди:

      “Бу тангрининг ғазаби эмас, шайтоннинг амалидир!” Аммо бу сўзларни на унинг ўзи эшитган эди, на уни қуршаб турган сарбозлари… Анча фурсат ўтгач, туннинг қоп-қора зулматли қўналғани ўз оғушида олгандан кейин, шамол шаштидан тушиб, Бобо Коҳодаги ётоғига чекингандансўнг подшо шоша-пиша янгидан ёқилган одам ва от жасадларини кўрган эди. Отларнинг ҳам, одамларниниг ҳам оғзидан яшил кўпик оқарди, отларнинг ҳам, одамларнинг ҳам кўзлари очиқ қолган эди ва бу кўзларнинг ҳар бирида олмадай келадиган юлдуз акси порлаб ёнарди. Кўкда эса биронта ҳам юлдуз қолмаганди.

      Мунажжим ерга йиқилиб, ҳукумдорнинг ўёқларини қучоқлаб олган, ҳўнг-ҳўнг йиғлар эди.

      Дард ҳам оғриқ каби бир келса ботмонлаб келади,

      синглим!..

      Ҳукумдорнинг чодирдан жуссадор бир сарбоз чиқиб, кешикчилардан бирига нимадир дерди. Кешикчи ўрнидан туриб, бошқа чодир томон бориб, ичкарига кириб кетди. Бир оздан сўнг қўналғада, ҳукумдор чўмилишга ҳозирланмоқда, деган овоза тарқалди. Хожа Анварни ўрнидан турғиздилар.

      Икки катта гулханга етадиган ўтин уйиб қўйилди. Найзали, қалқонли одамлар икки дастага бўлинди – ҳар дастада ўнтадан киши. Ҳар даста қўналғанинг қуйисидан, ғалла ва озиқ-овқат сақлқнадиган жойдан судрай-судрай иккта жом келтириб, гулханнниг устига ўрнатишди, ерга кўмилган устунларга жомларнинг йирик темир илгакларини илишди. Сўнгра сув ташиб, жомларни тўлдиришгач, гулханга ўт қўйилди. Қуруқ ўтин оловга маҳтал тургандек лов этиб олиша кетди, аланга икки улкан аждаҳонинг тили сингари биланглаганича юқорига ўралаб, жомларнинг остини ялай бошлади… Бир оздан сўнг, сув Қайнагач, уни мис кўзларда ҳукумдорнинг