Название | Стив Жобс |
---|---|
Автор произведения | Уолтер Айзексон |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-23-150-4 |
Мен бўш келмадим, отам бориб буни ўз кўзи билан кўришини айтдим. Ниҳоят, дадам рози бўлди. Буни кўргач, “ёпирай!” деб юборди”.
Жобс бу воқеани эслаб қолди, чунки ўшанда биринчи марта дадаси ҳамма нарсани билавермаслигини тушуниб етди. Тез орада болакай яна бир нарсани фаҳмлаб олди: у ота-онасидан ақллироқ. Стив доим отасининг қобилияти ва топқирлигидан завқланган. “Уни олий маълумотли деб бўлмайди, лекин мен ҳар доим дадам жуда ақлли деб ҳисоблаганман. У кам китоб ўқирди, лекин қўллари билан кўп нарсани ясай оларди. Отам тушунмайдиган бирорта механизм йўқ эди”. Лекин микрофон билан бўлган воқеадан кейин Стив у аслида ота-онасидан анча калласи яхши ишлашини англаб етди. “Ўшанда бу фикр кутилмаганда хаёлимда пайдо бўлди. Бу ҳикоя хотирамда сақланиб қолди. Мен ота-онамдан ақллироқлигимни тушуниб етдим ва бундай хаёлга борганимдан уялдим. Буни ҳеч қачон эсимдан чиқармайман”. Кейинчалик Жобсга шундай деб ўйлаш ва унинг асраб олингани тинчлик бермаслигини, у доим ўз ҳолича бўлишини, ўзини ҳам оиласидан, ҳам оламдан бўлак ҳис қилишини дўстларига айтиб берганди. Тез орада яна бир нарса маълум бўлди. Нафақат Стив ота-онасидан фаҳмлироқ эканини тушуниб етди. У Пол ва Клара ҳам буни тушунганини билди. Жобслар ўз ўғлини жон-дилидан яхши кўрарди ва қобилиятли, бироқ терс болакайнинг эҳтиёжларини яхшироқ қондириш учун улар ўз ҳаётини ўзгартиришга тайёр эди. Улар Стивга яхши бўлиши учун ҳамма нарсага шай эди. Эр-хотин Стивнинг ўзгача эканига ишонарди. Буни Стив ҳам пайқади. “Дадам ва ойим мени жуда яхши кўрарди. Ўзгача эканимни тушунишгач, улар масъулиятни ҳис қилишди. Менга барча зарур нарсани сотиб олишга, энг яхши мактабга жойлаштиришга, умуман, салоҳиятимдан тўлиқ фойдаланишимга ёрдам беришга ҳаракат қилишди”.
Шундай қилиб, болакай нафақат ташлаб кетилганлигини, балки ўзининг танҳолигини англаган ҳолда катта бўлди. Ва ўз сўзларига қараганда, бу унинг характерини шакллантиришга жуда катта таъсир кўрсатган.
Мактаб
Стив мактабга боришидан олдин онаси унга ўқишни ўргатди. Лекин бу давр ҳам унинг учун осон бўлмади. “Илк мактаб йиллари мен учун шу қадар зерикарли эдики, мен доим ҳар хил воқеаларга аралашиб қолардим”. Тез орада бир нарса маълум бўлди. Жобс ҳам тарбияси, ҳам характери туфайли бировга бўйсунишни хоҳламасди. “Мактабда аввал ҳеч қачон бошимдан ўтказмаган вазиятга тушиб қолдим: бировга бўйсунишим керак эди. Менга эгаллаган мавқелари билан босим ўтказишди. Сал қолмаса, ўқишдан ҳафсалам пир бўларди”.
Стив ўқиган Мона-Лома мактаби Жобслар уйидан тўрт квартал нарида жойлашган пастак бинолардан иборат эди. Болакай ўқитувчилари ва синфдошларини калака қилиб, зерикиш билан курашарди. “Рик Феррентино исмли дўстим бўларди. Ва биз доим қандайдир ҳазилларни ўйлаб топардик, – эслайди Жобс. – Масалан, “Эртага ҳамма мактабга уй ҳайвони билан келсин”, деб ёзилган эълонни