Название | Стив Жобс |
---|---|
Автор произведения | Уолтер Айзексон |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-23-150-4 |
Собиқ учувчи мактабда ҳарбий интизом бўлиши керак, ўқувчилар эса ўқитувчиларни ҳурмат қилиши шарт деб ишонарди. Жобс эса бундай деб ўйламасди. У мажбурлашнинг ҳар қандай туридан нафратланишини энди яширмасди. У ўзини бемалол, лекин бироз бепарво, ҳатто сурбетларча тутарди ва ҳеч кимнинг устунлигини тан олмасди. “Дарсларда у бурчакда ўз юмуши билан машғул бўларди ва мен билан ҳам, синфдошлари билан ҳам гаплашгиси келмасди”, – деб ёдга олди Макколлум. У Жобсга омборчасининг калитини ҳеч қачон ишонмасди. Стивга эса бир куни синфда топилмайдиган деталь керак бўлиб қолди. У Детройтда жойлашган Burroughs корпорациясига қўнғироқ қилиб (қўнғироқ ҳақи уларнинг ҳисобига ёзилди), янги маҳсулот устида иш олиб бораётганини ва эҳтиёт қисмларни синаб кўрмоқчи эканини айтди. Бир неча кун ўтгач, унинг буюртмасини авиапочта орқали етказиб беришди. Макколлум Жобс детални қаердан олганига қизиқиб кўрди. У эса мағрурланиб ҳаммаси қандай бўлганини айтиб берди. “Мен жаҳл отига миндим, – деб таъриф берди Макколлум. – Менинг ўқувчиларим ўзини бундай тутмаслиги керак!”. Жобс эса шундай жавоб берди: “Уларга ўз ҳисобимдан қўнғироқ қилиш жуда қимматлик қилади. Уларнинг эса пули ошиб-тошиб ётибди”.
Макколлумнинг курси уч йилга мўлжалланган бўлса-да, Стив унинг синфида бор-йўғи бир йил ўқиди. Лойиҳалардан бирида у фотоэлементлардан иборат буюм ясади. У ёритилар ва занжир бўлиб тизиларди. Лекин бу топшириқни электроникага қизиққан исталган катта синф ўқувчиси бажара оларди. Жобсга эса буни лазерлар билан синаб кўриш қизиқроқ эди. Буни у отасидан билиб олганди. Стив кечки базмларда дўстлари билан мусиқий нурли шоу уюштирарди: лазер нурлари стерео тизими колонкаларидаги кўзгулардан тараларди.
2-боб. Ажиб жуфтлик. Иккита Стив
Стив Возняк
Макколлумникида шуғулланаётиб, Жобс мактабда ажабтовур қобилияти билан донг таратган бир йигит билан дўстлашиб қолди. Бунинг устига у ўқитувчининг доимий арзандаси эди. Стивен Возняк беш ёшга катта эди ва электроникани яхшироқ тушунарди, лекин қалбида компьютерларга муккасидан кетган ўсмирлигича қолганди. Унинг укаси билан Жобс битта сузиш жамоасига борарди.
Жобс каби Возняк ҳам кўп нарсани отасидан ўрганди. Лекин уларнинг ўрганишида фарқ бор эди. Пол Жобс ҳатто ўрта маълумотли ҳам эмасди, лекин автомобилларни яхши тушунарди ва керакли эҳтиёт қисмларни қандай қилиб фойда билан сотиб олишни биларди. Ҳамма Жерри деб атайдиган Фрэнсис Возняк эса Калифорния технологик институтининг муҳандислик факультетини шукуҳ билан битирди. Ўқиш вақтида футбол жамоасида ҳимоячи эди, муҳандисларга таъзим