Название | Стив Жобс |
---|---|
Автор произведения | Уолтер Айзексон |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-23-150-4 |
Кўпчилик деталларни нолдан ўйлаб топишга тўғри келарди, бу эса Полнинг ҳам зарур воситалар ва штампларни тайёрлашига тўғри келганини англатади. Стивга бу жуда ёқарди, аммо устахонага кўп ҳам киравермасди. “Дадам фрезер ва токарь дастгоҳларида ишлашни ўргатса, яхши бўларди. Лекин, афсуски, унинг иш жойига бормасдим, чунки мени кўпроқ электроника қизиқтирарди”.
Бир куни ёзда Пол ва Стив Висконсиндаги оилавий сут фермасида бўлди. Болакайни қишлоқ ҳаёти жалб қилмасди, лекин бир нарса унинг бир умр эсида қолди: бир куни у бузоқчанинг дунёга келишини кўрди; бузоқча бир неча дақиқа ўтиб, оёққа туриб юриб кетгани уни лол қолдирди. “Уни юришга биров ўргатгани йўқ: у бунга дастурлаштирилгандек эди, – эслайди Жобс. – Одам боласи бундай қила олмайди. Ҳеч ким бундан мендек завқ олгани йўқ, лекин бу менга ақлга тўғри келмайдигандек туюлди”. Стив ўз туйғусини қуйидагича таърифлади: “Худдики бузоқ танасидаги бирорта орган ва унинг миясидаги қандайдир соҳа биргаликда ишлаш учун лойиҳалаштирилган эди, шунинг учун бузоқчага юришни ўргатишга ҳожат бўлмади”.
Тўққизинчи синфда Жобс Хоумстед мактабига ўтди. Мактабнинг кенг ҳудудида ўша вақтда пушти рангга бўялган икки қаватли блокли корпус турарди. Бу ерда икки мингдан зиёд ўқувчи таҳсил оларди. “Уни қамоқхона лойиҳалари билан машҳур бўлиб кетган архитектор қурган, – деб эслади Жобс. – Мактаб ўта мустаҳкам қурилганди”. Стив яёв юришни яхши кўрарди ва ҳар куни мактабгача ўн беш квартал йўл босарди.
Унинг бир нечта тенгдош жўралари бор эди. Шунингдек, 60-йиллар охиридаги контрмаданиятга берилган катта ёшли болалар билан ҳам танишди. Бу шундай давр эдики, унда гик ва хиппилар олами муайян соҳаларда кесишарди. “Дўстларим ақлли эди, – дейди Жобс. – Мен математика, аниқ фанлар, электроникага қизиқардим. Улар ҳам. Лекин, бундан ташқари, улар ЛСД ва бошқа контрмаданият “мевалари”ни ҳам татиб кўришарди”.
Бу вақтга келиб Стивнинг ҳеч бир ҳазили электроникасиз бўлмасди. Бир куни болакай уйига колонкалар ўрнатди. Уларни микрофон сифатида ҳам ишлатиш мумкинлиги боис шкафида рубка ясади. Унинг ёрдамида бошқа хоналарда нима бўлаётганини эшитиб ўтирди. Бир куни кечаси Стив ота-онасининг ётоғида нима бўлаётганини наушникларда эшитиб ўтирганида отаси уни тутиб олди, қаттиқ жаҳли чиқиб, матоҳни тезда йўқ қилишни талаб қилди. Стив кўп кечаларни Жобсларнинг эски уйига яқин жойда яшаган муҳандис Ларри Лэнга гаражида ҳам ўтказарди. Лэнг унга кўмир кукунли микрофон совға қилди. Бундан болакайнинг боши осмонга етди. У “ўзинг бажар” конструкторлари