Стив Жобс. Уолтер Айзексон

Читать онлайн.
Название Стив Жобс
Автор произведения Уолтер Айзексон
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-150-4



Скачать книгу

ток ургандай ҳис қилдим. Сакраб туриб, йиғлаганча ўзимни уйга отдим. Ота-онам эса менга жиддий нигоҳ билан шундай деди: “Йўқ, сен тушунмаяпсан. Биз сени махсус танлаганмиз”. Улар буни бир неча бор айтди. Боз устига, бу шу даражада ишончли айтилдики, мен бу ҳақиқатлигини тушундим”, – эсларди Стив.

      Ташлаб кетилган. Танланган. Ўзгалардан фарқ қилади. Бу учта сўз Жобснинг шахсиятига ва ўзига берадиган баҳосига таъсир кўрсатди. Энг яқин дўстлари “туғилган заҳоти онаси ташлаб кетгани Стивнинг қалбида из қолдирган” деб ҳисоблайди. “Стивнинг ҳамма нарсани назорат қилишга доимий интилиши унинг характери ва ота-онаси ундан воз кечгани билан изоҳланса керак, – дейди кўп йиллар давомида Жобс билан елкама-елка ишлаган Дэл Йокам. – У ўзини ўраб турган барча нарсани назорат қилишни хоҳлайди. Меҳнат маҳсули унинг учун шахсиятининг давомидир”. Университетни битиргач, Жобс билан дўстлашиб қолган Грег Кэлхун бошқача хулосага келади: “Стив ҳақиқий ота-онаси уни ташлаб кетгани ҳақида кўп гапирган. Бу уни ранжитишини тан олган. Бироқ бу уни ҳеч кимга қарам бўлмасликка ўргатган. У ҳар доим ўзи хоҳлаган қарорга келган. Оломон ичида ажралиб турган. Чунки туғилганидан ўз оламида яшаган”.

      Айтганча, Жобс биологик отаси уни ташлаб кетган ёшга (яъни 23 ёшга) тўлган вақтда ўзи ҳам фарзандидан юз ўгирди. Тўғри, кейин қизига ғамхўрлик қила бошлади. Қизининг онаси – Крисэнн Бреннан айтишича, Стив ўзини асраб олишга бериб юборишганидан доим озурда бўлган ва бу унинг феълига таъсир қилган. “Болалигида ташлаб кетилган одам кўпинча ўзи ҳам боласини ташлаб кетади”, – дейди у. 80-йилларнинг бошида Apple’да ишлаган Энди Херцфельд Бреннан билан ҳам, Жобс билан ҳам яқин алоқада бўлган камдан-кам инсон ҳисобланади. “Стивни тушуниш учун, энг аввало, нимага у баъзан ўзини боса олмаслигини ва шафқатсиз бўлишини ҳамда кек сақлашини тушуниш керак. Гап шундаки, онаси ундан туғилган заҳотиёқ воз кечган. Стив ҳаётидаги барча муаммоларнинг сабаби шу ерда яширинган”.

      Жобснинг ўзи бунга қўшилмайди. “Айримларнинг фикрича, ота-онам мендан юз ўгиргани учун мен кўп ишлаб, бойиб кетган эканман. Улар мен қандай одамга айланганимни кўриб, ташлаб кетишганига афсуслансин деб куйиб-пишиб яшаган эмишман. Бу бўлмаган гап, – дейди Стив. – Асраб олинганимни билардим ва ўзимни мустақилроқ ҳис этардим, лекин ҳеч қачон ўзимни ташлаб кетилгандек сезмаганман. Ўзгача эканлигимга ҳар доим ишонганман. Ва ота-онам мендаги бу ишончни қўллаб-қувватлаган”. Айтгандай, Жобс бировлар Клара ва Полни унинг тутинган ота-онаси деб аташини ёки улар унга қариндош эмаслигига ишора қилишини ёқтирмайди. “Улар – юз фоиз ҳақиқий ота-онам”, – дейди Жобс. Ўзининг биологик ота-онаси ҳақида эса кескин оҳангда шундай деганди: “Менинг учун улар – сперма ва тухумҳужайра донорлари холос. Ҳеч кимни ранжитмоқчи эмасман, шунчаки фактни қайд этяпман. Шунчаки сперма донорлари, ундан ортиғи эмас”.

      Кремний водийси

      Пол ва Клара Жобс ўз ўғлига яратиб берган болалик даври кўп жиҳатдан 50-йилларнинг иккинчи ярмидаги