Стив Жобс. Уолтер Айзексон

Читать онлайн.
Название Стив Жобс
Автор произведения Уолтер Айзексон
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-150-4



Скачать книгу

рақобатбардош компания яратди, унга ўз ижодий ғайратини сингдирди, ғояларини ҳаётга татбиқ эта оладиган креатив дизайнерлар ва илғор дастур ишлаб чиқувчиларни ёллади.

      Бу китоб новаторлик ҳақида. Дунё мамлакатлари рақамли технологияларга асосланган янги иқтисодиёт яратишга уринаётган, Қўшма Штатлар эса бор кучи билан инновациялар соҳасида ўз ўрнини сақлаб қолишга интилаётган даврда Жобс ижодкорлик, топқирлик ва орзу тимсоли бўлди. У XXI асрда муваффақиятга эришиш учун креативлик ва технологияларни бирлаштириш кераклигини биринчилардан бўлиб тушуниб етди. Фараз ва ўйлар техниканинг энг янги ютуқлари билан уйғунлик ҳосил қиладиган компанияга асос солди. Жобс ва унинг Apple’даги ҳамкасблари ўзгача фикрлашга журъат қилди ҳамда фокус-гуруҳлар фикрларини таҳлил қилиш асосида мавжуд товарларни шунчаки такомиллаштириш билан чекланмай, истеъмолчи аввал тахмин ҳам қилмаган маҳсулотлар ва хизматларни яратди.

      Жобсни кўнгилдагидек раҳбар ёки тақлид қилиш учун ўрнак бўладиган инсон деб бўлмайди. Фикри хаёли иштиёққа тўлалиги боис у ўзи билан ёнма-ён турганларнинг жаҳлини чиқариши ва уларни хафа қилиб қўйиши мумкин эди. Бироқ унинг барча ихтиролари унинг феъл-атворини, фазилатлари ва камчиликларини акс эттиради, Apple дастурий таъминоти ва бутловчи қисмлари бир-бирига боғлиқ бўлгани каби буларнинг барчаси ҳам ўзаро боғлиқдир. Бу ягона тизимнинг бир қисмидир. Унинг ҳикояси ҳам ибратли, ҳам сабоқ бўлади. Ҳикоясидан инновациялар, унинг табиати, етакчилик хусусиятлари ва ҳаётий қадриятлари ҳақида кўп нарсаларни билиб олиш мумкин.

      Шекспирнинг “Генрих V” асари – ёш болалардек қайсар шаҳзода, кейинчалик ўзини босолмайдиган ва шу билан бирга зийрак, қўрс ва кўнгли бўш, журъатсиз, бироқ ўз ортидан одамларни эргаштира оладиган қиролга айланган Хал ҳақидаги ҳикояси қуйидаги чақириқдан бошланади: “О, қанийди илҳом париси осмондаги ёрқин ўй-хаёллар ва тасаввурлар гумбазига кўтарилса!”[1]. Стив Жобснинг тасаввурлар оламига саёҳат қилиши икки жуфт ота-она ва кремнийни олтинга айлантиришни энди ўрганаётган водийдаги болалик ҳақида ҳикоядан бошланади.

      Пол Жобс Стив билан бирга, 1956 йил

      Apple компанияси фаолиятини бошлаган Саннивейлдаги уй ва гараж

      Хоумстед мактаби битирувчилари альбомидан, 1972 йил

      Мактаб кечаси учун тайёрланган плакат билан

      1-боб. Болалик. Ташлаб кетилган ва асраб олинган

      Ўғил қилиб олиниши

      Пол Жобс Иккинчи жаҳон урушидан кейин қирғоқ мудофаасидаги ҳарбий хизматдан бўшатилгач, хизматдошлари билан гаров ўйнайди. Улар хизмат қилган кеманинг шахсий таркиби Сан-Франциско қирғоғига ўтказилганди ва Пол икки ҳафта ичида шу ерда ўз рафиқасини топишини айтади. Қадди-қомати келишган, татуировкаларга бурканган механик-моторист Жобс актёр Жеймс Динга жуда ўхшарди. Бироқ арман эмигрантларининг хушмуомала



<p>1</p>

У. Шекспир, “Генрих V”. Акт I, пролог.