Название | Танланган асарлар |
---|---|
Автор произведения | Носир Фозилов |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-5993-4-5 |
Замонали бошлиқ аскарлар битта банди-ю, битта ярадорни олиб, қишлоқ чеккасига, Бўрижарга қараб кетишди…
– Мана шунақа гаплар, – деб тугатди ҳикоясини Қодир ота. – Бу мен гувоҳ бўлган биттагина воқеа, холос. Ўша пайтда қанча-қанча гаплар бўлган, эҳ-ҳе…
Фурқат билан Анвар бобоси айтиб берган ҳалиги воқеанинг таъсиридан чиқолмай, миқ этмай ўтиришар эди.
– У хумпар… Жавлонхўжани айтяпман-да, – деди тағин гапига аниқлик киритиб Қодир ота, – ҳанузгача отасининг бу шармандагарчилигидан номус қилади. Ўзи-ку, ўша пайтда мана шу бир бурда бўлиб қолган Умрининг қорнида қолган эди. Бу гапни кейин, эсини танигандан кейин одамлардан эшитган… Кўрмайсанми, ҳали ҳам отасининг лозимсиз кўчада шарманда бўлганини эшитса, кўкариб кетади. Шунинг учун бобонгнинг номини эшитиши билан… – Қодир ота яна бир оз тин олди. Фурқат билан Анвар уни гапдан чалғитишдан чўчиб, жим ўтиришар эди. У тағин бир нарсани эслади шекилли, мийиғида кулиб қўйди.–Бу воқеадан сўнг одамлар анча вақтгача кулиб юришди. Бунақа воқеа эсдан чиқади, дейсанми? Кейинчалик қишлоқда қўшиқ ҳам тўқишганди. Ҳозир эслашга уриниб кўрамиз. Нимайди? Ҳа мана бундай:
Турмуш гўзал бўлмас асло,
Танбур, дутор созисиз,
Тўланхўжа каби расво,
Ўтди бундан лозимсиз.
Бу қўшиқни эшитиб, Анвар билан Фурқат ҳам қиқирлаб кулиб юборишди.
Ҳангоманинг қизиғига тушиб кетиб, Сарви хола олиб кирган чой пиёлаларга қуйилганича совиб қолди, Анвар билан Фурқат миқ этмай бобосининг оғзига тикилиб ўтиришарди. Қодир ота олдида турган чойни бир ҳўплаб:
– Бай-бай-бай… Чой совиб қолса бемаза бўлади-да, – деди хотинига қараб. Сарви хола дарров ўрнидан туриб, чойнакни кўтариб, ташқарига чиқиб кетди. Қодир ота пиёласини нарироққа суриб қўйиб, болаларга қаради: – Ана, бўталоқларим, бор гап шу.
Фурқат билан Анвар бир-бирларига қараб олишди. Чамаси улар бир нарсани сўрамоқчи-ю, бобосини чарчатиб қўйишдан ийманишаётган эди. Қодир ота буни дарров пайқади. Саволомуз тикилди.
– Ану, Маткарим шўро нима бўлди?
– У баччағар душманнинг энг каттаси экан. Қаранг, фирқага кириб, шўрога раис бўлиб олиб… инглизлар билан тил бириктириб, қуролни бу оларкан-у, ақчасини бой бераркан. Тўланхўжа шуларни гапиришга улгурибди-ю, жон берибди, ярамас.
Бу орада Сарви хола янги чой дамлаб кирди. Қодир ота қизишиб, талай нарсани айтиб берди: унинг гапига қараганда, Замонали бошлиқ аскарлар Маткарим шўрони қўлга олганларидан кейин, тўппа-тўғри Бўрижарга боришибди. Бирон соат қидиришгандан сўнг, Тўланхўжа айтган ғорни топишибди. Тўғриси, Қодирга ўхшаган болалар ҳам ёрдам берибди. Ғор оғзидан шох-шаббаларни олиб, бундоқ қарашса, йигирматача милтиқ, анчагина қилич, битта пулемётни беркитиб қўйишган экан. Ҳаммасини отларга юклашиб, шаҳарга олиб тушиб кетишибди. Қодир ва унинг бир-иккита ўртоғи ҳам улар билан шаҳарга боришибди. Қодир ўша жойда Руфат Хайруллинни