ТЕРГОВЧИ. ДОРИХОНАДАГИ ҚОТИЛЛИК. Комил Синдаров

Читать онлайн.
Название ТЕРГОВЧИ. ДОРИХОНАДАГИ ҚОТИЛЛИК
Автор произведения Комил Синдаров
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-20-780-6



Скачать книгу

ғирт тулки одам эди-да! Бизнинг бобойнинг у ёғидан, бу ёғидан ўтиб, чаёндай қўйнига кириб олди. Биз фарзандлар қолиб, бу киши энг «шоколад» жойга эга чиқди. Қандай қилиб бобойни меросга қўл қўйишга кўндирган, билмайман. Адамни касаллигидан фойдаланиб, алдаб имзо чектиргани аниқ. А так бобой ўзиникини бировга бериб қўядиган инсон эмасди.

      – Нега бунақа деб ҳисоблайсиз, бунга бирор асосингиз борми? – терговчи ўрнидан туриб, гувоҳга яқин келди.

      – Қани айтинг-чи, начальник, сиз ўз мулкингизни фарзандингиз турганда бошқа бировга мерос қилиб қолдирармидингиз?

      – Луқмон биров эмас, адангизнинг туғишган жияни-ку. Қолаверса, у падарингизга нафақат жиян, балки фарзанддай қадрли бўлган экан. Халқимизда «Қиз аммага тортади, ўғил – тоғага», деган мақоллар ҳам йўқ эмас.

      – Эшитганман, аммо бу нақлнинг бизга алоқаси йўқ. Итим ҳам у шайтонга тортишини хоҳламаган бўлардим. Аслида, у маккорнинг адамга меҳрибончилиги ясама, сохта эди, начальник. Ҳаммаси мол-давлатга эга бўлиш учун қилинган найранг. Луқмон инсон эмас, одам кўринишидаги шайтоннинг урғочиси, десак тўғри бўлади!

      – «Шоколад» дорихона деганда нимани назарда тутяпсиз? – терговчи бироз олдин миясига келган саволни берди. – Бошқа дорихоналардан унинг бирор устинлиги борми?

      – Ўзи кичкина бўлсаям савдоси яхши. Бобой шунча точкаси бўлишига қарамай кўпинча шу дорихонада ўтирарди. Бекорга эмасдир… Олдида катта шифохона, оғир касалнинг бари шу ерда. Одамлар яқинларини асраб қолиш учун пулнинг бетига қараб ўтирармиди. Қанча дори бўлса ортмайди, конвейрдай айланиб ётади.

      – Қанақа конвейр? Бу нима деганингиз? – ҳайрон бўлди терговчи.

      – Айтдим қўйдим-да, начальник! Бобой ҳаммасини яхши йўлга қўйиб олганди. Шайтон-жиян тайёрга айёр чиқди! Лекин охири нима бўлди? Бировнинг ҳақи тешиб чиқади, деганлари рост экан.

      – Луқмон дорихонани қонуний асосда эгаллаган, бунақа дейишингиз тўғри эмас!

      – Айтдим қўйдим-да, начальник! Мўмин-мусулмонлар бир бирларининг молига дахл қилишлари харом бўлади. Мўминнинг моли ҳам, жони ҳам Яратганнинг ҳимояси остида бўлади. Таассуфлар бўлсинки, кейинги пайтларда одамлар бировнинг молини алдов, фириб йўллари билан ейишдан хазар қилмай қўйдилар. Ҳолбуки, муқаддас динимизда бу ишлар харом, ўлиб, сасиб кетган ўлакса гўштини ейишдан ҳам жирканчроқ гуноҳ ҳисобланади. Бугун одамлар харом билан ҳалолнинг фарқига бормай қолдилар. Бекорга ўғри бўл, ғар бўл, аммо инсофли бўл, дейишмайди. Буларга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг китобларини ўқитиш лозим.

      – Нима, сиз ҳазратнинг китобларини ўқиганмисиз? – деди Санжарбек атайлаб гувоҳнинг кўнглига йўл топиш мақсадида.

      – Деярли ҳаммасини! – деди Осим ўмганини бир кўтариб олиб. – Сиз-чи, бирорта китобини ўқиганмисиз?

      – Йўқ, ўқимаган эканман, – терговчи ҳамсуҳбатини «ғолиб» кўрсатиш мақсадида атайлаб ёлғон гапирди.

      – Ўқиш керак ука, ҳазратнинг китобларини такрор-такрор мутолаа қилиб туриш лозим! – мағрур тиржайди Осим.

      – Албатта,