Название | ТЕРГОВЧИ. ДОРИХОНАДАГИ ҚОТИЛЛИК |
---|---|
Автор произведения | Комил Синдаров |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-20-780-6 |
Йигитлар бирин-кетин хонани тарк этишди.
– Жўрабой, сиз бир дақиқага қолинг, – гуруҳ раҳбари нима қилишни билмай довдираб, «бошлиғи»нинг ортидан эргашиб кетаётган талабани тўхтатди. – Яхши жойлашиб олдингизми?
– Раҳмат, Санжар ака, ўртоқларим билан ётоқхонага жойлашдик. Ўқиш бошлангунга қадар амаллаб турамиз.
– Яхши, кеча телефонда иш тафсилотлари билан сизни қисман таништиргандим, қолганларини Мухтордан сўраб оласиз. Кечки пайт яна фикрлашамиз.
Воқеа жойи ва атрофини қайта кўздан кечириш лабораториянинг орқа эшигига терговчилар томонидан қўйилган муҳр бузилганини инобатга олмаганда терговга нафи тегадиган ҳеч нарса бермади.
– Елими кўчиб, муҳр узилиб тушган шекилли, – деди Умиджон ўзини айбдор ҳис қилиб.
– Балки бирортаси атайлаб юлиб олиб, лабораторияга киргандир? – шубҳасини яширолмади Санжарбек. – Эшикнинг калити яна кимда бўлиши мумкин?
– Биттаси Луқмоннинг ёнидан, иккинчиси унинг сейфидан чиққанди, – изоҳ берди Умид.
– Одатда калит учта бўлади, учинчиси кимда бўлиши мумкин?
– Балки йўқолгандир.
– Балки хотинидадир. Балки у…
– Лекин тергов кетаётган пайти хотинининг эшик муҳрини юлиб, лабораторияга киришига нима ҳожат?
– Демак, қандайдир зарурият бўлганки, кимдир ўзини хатарга қўйиб бўлса-да, ичкарига кирган.
– Нима, Луқмоннинг хотинидан гумон қиляпсизми? – деди Умид таажжуби ошиб.
– Уни шубҳадан холи қилишга сизда бирор асос борми? – саволга савол билан жавоб берди гуруҳ раҳбари. – Биласиз, қотилликда гумон биринчи навбатда унинг яқинлари чекига тушади. Айни пайтда терговчилар муҳрлаб қўйган жойга кимнингдир қулфни бузмасдан калит билан очиб киришида шубҳа биринчи навбатда мулк эгасига тушмайдими?
– Тўғри-куя, аммо муҳрнинг кўчиб кетиши елимнинг сифатсизлиги оқибати ҳам бўлиши мумкин.
– Мумкин, бироқ сиз билан биз терговчимиз, ҳар бир масалага шубҳа билан қарашга, яхши тарафидан кўра ёмон тарафини ўйлашга мажбурмиз.
Терговчилар тезда мутахассисларни таклиф қилиб, эшик ва қулфда бармоқ излари мавжуд эмаслигини, мухрнинг бузулиши елимнинг сифатсизлиги билан боғлиқлигини аниқлашди. Шу куни терговчи дорихона атрофидаги хонадон эгалари, дўкон ходимларини қайта сўроқ қилиб чиқди. Дорихонанинг қарама-қарши томонидаги тўрт қаватли уйнинг иккинчи қаватида яшовчи Мастура аянинг кўрсатмаси уларнинг диққатини тортди.
– Ўзим сизларга бориб айтсамми, деб иккиланиб юргандим, – деди у муҳим сирни ошкор қилаётгандай шивирлаб. – Дорим қолмаган экан. Қизим болаларини олиб, синглисининг боласи ўқишга кирганини «ювиш»га кетганди. Кечки пайт хассамни тақиллатиб, ўзим кўчага чиқдим. Дорихонага яқинлашганимда бир малла соч бола ичкаридан шошиб чиқиб кетди. Дорихонага кирсам, ҳеч ким йўқ экан, бироз кутиб чиқиб кетдим. Эртаси куни дорихоначини