СЎЗ. Одил Ёқубов

Читать онлайн.
Название СЎЗ
Автор произведения Одил Ёқубов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-26-623-0



Скачать книгу

оқибатда эса, улар номи ҳам тавқи лаънатга учраганини ўйлаши лозим эди-ку!

      Йўқ, ундай қилмади! Демак, адабиётнинг вазифаларидан бири бундай аччиқ тарих сабоқларини эслатиб туришдан ҳам иборат. Иккиламчи, инсон руҳиятидаги кўп ҳолат ва хусусиятлар – яхшилик ва ёмонлик, сахийлик ва худбинлик, мурувват ва тошбағирлик, адолат ва адолатсизлик – даврлар ўтиши билан шаклан ўзгариши мумкин, аммо ботинан ўз кучини, характерини, моҳиятини сақлаб қолаверади. Модомики шундай экан, кишилар орасида бундай қарама-қарши хусусиятлар туфайли келиб чиқадиган зиддиятлар, фожиалар ҳамма давр учун хос, аҳамиятли бўлиб қолаверади, муҳимлигини асло йўқотмайди. Демак, ёзувчи беш юз йил бурунги воқеалар, одамлар характерини тасвирлаганда мана шу жиҳатларни назардан четда қолдирмаслиги керак. Ойбек ўтмишдан ўзига, бинобарин ҳозирги давр кишисига таниш бўлган ҳис-туйғулар, фикрлар излаш, ўтмишнинг бизнинг давримиз билан боғлаб турган жиҳатларини кўриш лозимлиги ҳақида гапирганда, эҳтимол, шуларни назарда тутгандир. Буларсиз тарихий роман чин маънодаги замонавий аҳамият касб эта олмайди.

      ТАНҚИДЧИ. Ниҳоят, «Навоий» романининг тили, Ойбекнинг тарихий роман тили бобида тутган йўли, умуман, Ойбек тажрибасининг кейинги йиллар тарихий романчилигимиз учун аҳамияти ҳақида нима дер эдингиз!

      ЁЗУВЧИ. Бу саволга жавоб қайтаришдан олдин суҳбатимизнинг бошида чала қолган бир гапни давом эттирсам – «Навоий» романининг шахсан менга кўрсатган таъсири ҳақида озгина сўзлаб ўтсам дейман. Менинг «Навоий» романи билан танишувим ўзгачароқ, «совуқроқ» бошланган. Мен армияда, Узоқ Шарқда хизмат қилиб юрган кезларим «Навоий» романи довруғини эшитиб, уни таниш-билишлардан сўраб-суриштириб, почта орқали олиб, ўқишга тушдим. Лекин бу асар негадир «Қутлуғ қон»чалик мени ўзига мафтун этмади. Кейинчалик армиядан қайтиб, Тошкент давлат университетида таълим олиб юрган кезларим бу асарга яна қайта мурожаат этдим, диплом ишим учун мавзу қилиб шу романни танладим. Асарни синчиклаб ўргана бошладим. Секин-аста бу етук асар бағрига жо бўлган улкан ҳаёт ҳақиқати, бой тарихий материал, теран маъно, чуқур туйғуларни, адибнинг реалистик маҳорат сирларини ўзим учун кашф эта бошладим. Шунда билдимки, бу асарни чуқур тушуниш, тўла қабул этиш учун ҳам китобхонда муайян тайёргарлик бўлиши зарур экан. Эҳтимол, бир чеккаси, менда тарихий ўтмишга, тарихий мавзуга майл шу романни ўзим учун кашф этган кезлар туғилгандир… Ф.Достоевский «Бизларнинг ҳаммамиз Гоголнинг «Шинел»идан чиққанмиз», деб ҳақ гапни айтган. Шу сўзларни сал ўзгартириб, биз, тарихий мавзуда қалам тебратаётган барча ўзбек ёзувчилари Ойбекнинг «Навоий»сидан таълим олганмиз, десам хато қилмайман. Ойбекдан кейин тарихий ўтмишга, буюк зотлар ҳаётига қўл урган бирорта адиб «Навоий» тажрибасини четлаб ўтган эмас. Мирмуҳсин ҳам, Пиримқул Қодиров ҳам, мен ҳам тарихий мавзуда бирон муваффақиятга эришган бўлсак, бунинг учун биринчи галда устоз Ойбекка қуллуқ қиламиз. Кўп соҳаларда, жумладан, тил