Название | СЎЗ |
---|---|
Автор произведения | Одил Ёқубов |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-26-623-0 |
ЁЗУВЧИ: Тарихий асарда тарихий давр, тарихий шахслар руҳияти, колоритини ҳаққоний ифода этиш учун экзотик лавҳа, деталларни қалаштириш шарт эмас. Бунинг учун ҳаммадан бурун ўша қаламга олинган даврни фақат чуқур ўрганишгина эмас, уни юракдан ҳис этиш ҳам керак. Чуқур ҳис этилган материал қоғозга тушгандагина давр руҳини ифода этадиган ҳиссий оҳанг туғилади. Ойбекда бу хислат жуда кучли.
ТАНҚИДЧИ. «Навоий»га бағишланган бир қатор адабий-танқидий ишларда романда улуғ шоирнинг ижод психологияси яхши очилмагани, буюк шоир асарларининг яратилиш жараёни йўл-йўлакай қайд этиб ўтилгани айтилади. Шундай эътироз кейинги пайтларда яратилган тарихий романлар, жумладан, «Кўҳна дунё»га нисбатан ҳам билдирилди. Бундай танқидий мулоҳазалар ҳақида нима дер эдингиз?
ЁЗУВЧИ. Атоқли қирғиз адиби Чингиз Айтматов билан суҳбатларимиздан бирида у тарихий роман ҳақида фикр юритиб шундай деган эди: «Мени шоҳлар, улкан лашкарбошилар олиб борган сонсаноқсиз жангу жадаллар мутлақо қизиқтирмайди. Бундай асарлар даври ўтди. Ўтмиш ҳақида, ўтмиш сиймолари ҳақида ўйлаганда, мени биринчи навбатда уларнинг тафаккури, фалсафий ўйлари, бошқачароқ қилиб айтганда, уларнинг ҳаётиймаънавий концепцияси, кўнглида кечган ғоялар драмаси, қалбидаги туйғулар туғёни қизиқтиради. Асло жанг тафсилотлари эмас».
Мен ўшанда унинг бу фикрини тўла қўллабқувватлаган эдим. Албатта, шоҳ ёки саркарда ҳақида ёзилган асарда жанг картиналари, олим ҳақидаги асарда илмий қарашлар, шоир ҳаётига бағишланган асарда эса, ижод психологияси, асарларининг туғилиш жараёни, тарихи бир қадар бўлса-да ифода этилиши даркор. Лекин мен, барибир, биринчи навбатда тарихий шахснинг касб-кори, ҳунари, машғулоти эмас, унинг ҳақиқат, адолат учун олиб борган курашлари, бу йўлда чеккан машаққатлари, изтироблари, ўйкечинмалари биринчи даражага қўйилиши керак, деб ҳисоблайман. Чунки адабиётнинг бош вазифаси оқибат-натижада яхшилик билан ёмонлик орасидаги курашни, адолат ва адолатсизлик орасидаги зиддият, тўқнашувларни кўрсатишдан, қаҳрамоннинг маънавий оламини забт этишдан иборат. Шу маънода, мен ўзимни асло оқламаган ҳолда, аввало Беруний, Ибн Синоларнинг илмийижодий фаолиятини эмас, унинг жамиятда инсоф ва адолат йўлида олиб борган курашлари, чеккан заҳматлари,