СЎЗ. Одил Ёқубов

Читать онлайн.
Название СЎЗ
Автор произведения Одил Ёқубов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-26-623-0



Скачать книгу

Туркистон шаҳри ёнидаги Қарноқ қишлоғида туғилганман. Бизнинг қишлоғимиз Қоратоғ этагида бениҳоя кўркам, сербулоқ, серсув ерларда жойлашган. Қишлоқ бепоён бир улкан боғни эслатади. Чунки улкан ва кўркам боғи бўлмаган бирорта хонадон йўқ. Қишлоғимиз атрофидаги сойликларда ва тоғ оралиқларидаги дараларда қозоқ овуллари жойлашган эди. Табиийки, биз ёшлар бу овулларга кўп борар эдик. Қозоқ қизўғилларнинг ўзаро эркин муносабатларини кўриб, уларга ҳавас қилар эдик.

      Кечқурунлари тўп-тўп ва тараф-тараф бўлиб, дўмбира чалиб, ўлан айтиб, ёш-ёш қиз-келинчаклар ўз йигитлари билан қўшиқ ва куй айтишиб, баҳс қуришларини жон қулоғимиз билан эшитар эдик. У маҳалда китоб жуда кам бўлар эди. Мактаб кутубхонасида ўзбек тилидаги асарларга нисбатан қозоқ тилларидаги асарлар кўп бўлар эди. Мен бу асарларни хоҳ ўзбекча бўлсин, хоҳ русча бўлсин қийналмай ўқир эдим.

      Мухтор Авезовнинг ҳикоя ва қиссаларини мен ўша пайтлардаёқ ўқиб чиққан эдим. Шунинг учун ҳам ушбу мукофотга сазовор бўлган «Абай» романини 2-3 кундаёқ ўқиб тугатдим. Бу асарнинг мени мафтун этган томони шу нарса бўлдики, мен ўқир эканман, худди ўзим туғилиб ўсган қишлоғим– Қарноқ атрофидаги сой ва ирмоқлар бўйида, тоғ ёнбағирларида жойлашган, болаликдан таниш қозоқ овулларига боргандай, у ердаги тенгқурлар билан юз кўришгандай бўлдим.

      Ёдимдан кўтарила бошлаган қозоқ дўмбирасининг ўйноқи куйлари, қозоқ йигит-қизларининг дилрабо қўшиқ ва ўланлари қулоқларим остида қайта янграгандай туюлди. Ёзувчи ўз халқининг удумлари, расм-русумларини шундай тиниқ бўёқлар ила чизган, қаҳрамонларини эса ўз фарзандларидек шундай чуқур меҳр билан тасвирлаган эдики, улар ҳатто менинг ҳам худди ўз онам, бувим, ака-укаларим, тоға-жиянларимдай ўзларига ром қилиб қўйди.

      Мухтор Авезов тасвирлаган Абайнинг ажиси (бувиси) Зери кампир менинг меҳрибон бувимнинг ўзгинаси эди. Зери бувининг ҳамма қилиқлари, ёш Абайга бўлган чексиз меҳр-муҳаббати, бирда бир ҳовуч қанд-қурс, бирда бир ҳовуч…, хуллас топгантутганини Абайга бериб, эркалашлари, қулоғига ўлан айтиб ухлатишлари, ҳамма-ҳаммаси марҳум бувимнинг ўзгинаси эди.

      Зотан, «Абай» романидаги аёллар образи жаҳон адабиётидаги энг гўзал, энг мафтункор образларни эслатади. Абайни ўз хоҳишига зид равишда севмаган қизига уйлантиришлари ва бунинг оқибатида ҳар иккаласининг фожиавий аҳволига мубтало бўлишлари нимаси биландир Отабек, Зайнаб воқеаларини эслатади. Абайнинг илк севгилиси Тўғжон эса, ҳам севгиси, ҳам ҳаётининг воқеий интиҳоси жиҳатидан Кумушбибини эслатади.

      Мен кейинчалик Мухтор Авезовнинг «Менинг биринчи устозим Абдулла Қодирий эди», деган сўзларини ўқиганимда, Абай дийдорига етолмай, ҳаётдан кўз юмган Тўғжонни эсладим.

      Умуман, Абай эмас, романдаги севги тасвири Тўғжон ва Ойгеримга бағишланган саҳифалар ўзининг мусаффолиги, самимийлиги, кўркамлиги билан пок муҳаббатнинг энг юксак тимсоли даражасида кўтарилган дейиш мумкин.

      Албатта, Мухтор Авезов фақат лирик тасвирлар устаси бўлганда, у ўз халқининг бадиий қомусини