СЎЗ. Одил Ёқубов

Читать онлайн.
Название СЎЗ
Автор произведения Одил Ёқубов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-26-623-0



Скачать книгу

ҳар бир сатрида Ғафур акага хос бўлакча бир жўшқинлик, самимийлик, қайноқ эҳтирос уфуриб турибди. Орадан бир-икки кун ўтар-ўтмас, Ғафур ака фельетон билан чиққан. Бу сафар шоир эски шаҳар ҳаммомлари ва сартарошхоналаридаги ножўя ишлару порахўрлар устидан қаҳқаҳа отиб кулган… Мана, «Қон ҳиди» деган яна бир мақола. Ундан чиндан ҳам қон ҳиди келади, чунки мақолада руҳонийлар қўлида бевақт қурбон бўлганлар тўғрисида гaп боради…

      Бу мақола ва фельетонларда кўтарилган баъзи масалалар бугун, қирқ йилдан кейин ғалати туюлиши мумкин. Лекин барибир ёш шоирнинг давр билан ҳамнафас бўлиш истаги, ўз халқининг дарди билан яшаб, унинг тили учида турган гапларини топиб айтишга уриниши, унинг руҳидаги жўшқинлик, ҳозиржавоблик, зўр публицистик эҳтирос сизни ҳаяжонга солмай иложи йўқ. Энг муҳими – бу мақола ва очеркларни ўқиганда, улкан шоирнинг ижод сирларини тушуна бошлагандай, мураккаб изланишлари, сурган ўйлари, ҳатто бир маҳаллар қалбингизда чуқур из қолдирган нодир асарларнинг ёзилиш тарихини билгандай бўласиз.

      Мана, «Қизил Ўзбекистон» газетасида босилган «Қозоқ чўлининг икки гўзал кокили» деган очерк. Ғалати сарлавҳа. Тўхта. Кокил дегани Турксиб эмасми? Худди ўзи!.. Ўттизинчи йилларнинг бошида, Турксиб қурилишига борган Ғафур ака билан Комил Алиевнинг мақолалари, даврнинг бўлакча руҳи акс этиб турган бу лавҳаларни ўқирканман, кўз олдимга беихтиёр бепоён қозоқ дашти келади. Тун. Ғафур ака вагонда ёлғиз хаёлга чўмиб ўтирибди. Вагон деразалари ёнидан кенг саҳро секин сузиб ўтяпти.

      Гоҳо-гоҳо қозоқ овулларининг чироқлари милтирайди. Паровоз гудогини эшитганда одамлар ўтовлардан ёпирилиб чиқишади, бировлар телпак ва тумоқларини осмонга отишиб қичқи ришади, бировлар от ва туяга миниб, даштга қочишади… Поезд ғилдираклари бир меъёрда секин тақиллайди, вагонлар оҳиста тебранади ва бу ажойиб мусиқа, бу тебраниш остида шоирнинг қалбида «Турксиб йўллари»нинг илк мисралари уйғонади:

      Бу йўллар кўп қадим йўллардир…

      Ҳа, қўрғошиндай оғир бу мисраларда қандайдир бўлакча қудрат, бўлакча бир ритм, кечаси кенг саҳро қаърини ёриб, учиб кетаётган паровоз ғилдиракларининг ритми ва қудрати мужассам!.. Мен учун энди аён: Ғафур ака Турксиб қурилишига бормаганларида, бориб «Қозоқ даштининг икки гўзал кокили» деган лавҳаларни ёзмаганларида бу ажойиб шеър ҳам ёзилмас эди!..

      Бу «кашфиёт»дан қувониб, яна бир папкани қўлга оламан. Бу папкадаги материаллар ҳали тартибга солинмаган. Лекин тартибга солинмаган бу қўлёзмалар Ғафур аканинг нақадар сермазмун, сермашаққат ҳаёт кечирганларидан, ижодда эса тиниб-тинчимай меҳнат қилганларидан далолат беради!

      Бу папкада Ғафур аканинг ниҳоятда чиройли дастхати билан битилган илмий мақолалари, Пушкин ва Лермонтов, Саъдий, Бажан ва Леонидзе асарларининг таржималари, улуғ грузин шоирлари Церетели ва Руставели, буюк қозоқ оқини Абай юбилейларида гапирган нутқларининг матнлари, ўша юбилейлардан олиб келган суратлари ва яна кўп ноёб ҳужжатлар тўпланган.

      Ғафур