Название | СЎЗ |
---|---|
Автор произведения | Одил Ёқубов |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-26-623-0 |
«Қутлуғ қон» романи аллақачон дарслик ва хрестоматиялардан жой олган, бир неча ўн йил лар давомида халқимизнинг бир неча авлоди шу романни ўқиб тарбия олди. Эҳтимол, уларнинг кўпи роман билан танишганда менинг ҳолимга тушгандир… Демак, асар бутун халқнинг ҳаётига, онгига сингиб кетган. Табиийки, бундай асар адабиёт ривожидагина эмас, халқнинг маънавий ҳаётида бутун бир даврни ташкил этади. «Навоий» романи билан танишувим бошқачароқ, бу ҳақда кейинроқ гапирарман.
ТАНҚИДЧИ. Дарҳақиқат, «Қутлуғ қон», шунингдек, «Навоий» романлари «Ўткан кунлар» ва «Сароб»дан кейин ўзбек прозаси ривожида янги босқични ташкил этади. Назаримда, «Ўткан кунлар», «Сароб», «Қутлуғ қон», «Навоий» яхлит ҳолда ўзбек романчилигига замин бўлган, кейинги тараққиётини, етакчи анъаналарини белгилаб берган асарлардир. Сўнгги қирқ-эллик йил давомида ўзбек романчилиги асосан шу тўрт асар ғоявий-поэтик арсенали доирасида ривожланиб келди. Бу ҳақда ҳам кейинроқ тўхталамиз. Бу ерда мени ҳаммадан кўпроқ Ойбекнинг шоҳ асарлари «Қутлуғ қон» билан «Навоий»нинг туғилишидаги адиб кўнглида кечган маънавийруҳий, ижодий, психологик ҳолат қизиқтиради. Бу икки асар кетма-кет ва жуда қисқа муддат ичида ёзилган бўлса-да, адиб ҳар икки романга ёндош ҳолда узоқ вақт маънавий жиҳатдан тайёргарлик кўрган. Чунончи, Октябрь воқеалари арафасидаги ҳаёт, зулмга қарши исён, оддий халқ онгидаги ўзгариш, уйғониш, инқилобий руҳ ҳақида битилган талай шеърлар, достонлар, 1928 йилдан Навоий ҳаёти ва ижодини ўрганишга киришиш, 30-йиллар ўрталарида ёзила бошлаган илмий тадқиқотлар, Навоий сиймосини гавдалантирувчи достон ва шеърлар… Улкан реалистлар поэтик тажрибасини ўрганиш, «Евгений Онегин» таржимаси, Абдулла Қодирий ҳақидаги тадқиқот, буларнинг устига, сиёсий иқтисод фани билан бевосита шуғулланиш – барчаси бўлғуси улкан адабий кашфиёт учун маънавий тайёргарлик, муайян репетициядан далолат беради.
Ана шу тайёргарлик жараёнидаги бир жараён, айниқса, диққатга сазовор. Шубҳа йўқки, «Қутлуғ қон», «Навоий» романлари бўш жойда эмас, биринчи галда, миллий адабий анъаналаримиз, ўзбек реалистик насрининг илк тажрибалари аввало, Абдулла Қодирий романлари, улкан адиб реализм сабоқлари заминида майдонга келди. Адабиётшуносликда кўпинча адабий ворислик, анъаналар бирёқлама, силлиқ, осон кўчадиган ҳодиса тарзида талқин этилади. Аслида улкан санъаткорларда устозлардан ижодий ўрганиш ғоят мураккаб, баъзан эса кескин баҳс-мунозара тарзида кечади. Навоийнинг буюк салафларига муносабатини эсланг. У «Хамса»га қўл урар экан, ўзидан олдинги хамсанавис устозларга