СЎЗ. Одил Ёқубов

Читать онлайн.
Название СЎЗ
Автор произведения Одил Ёқубов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-26-623-0



Скачать книгу

Бу асарларнинг ҳаммаси бир-бирини такрорлайди, камбағал деҳқоннинг сулув қизи бўлади. У холасинингми, аммасинингми ўғлини яхши кўради. Лекин хондан қарздор бўлиб қолган камбағал деҳқон қарзини тўлай олмайди-ю, унинг эвазига қизини хонга тортиқ қилишга мажбур бўлади. Севгилисидан жудо бўлган бечора қиз, хон саройида ҳижрон доғида ёна-ёна охири сил касалига учраб ўлади… Худди шундай ҳикоя «Меҳробдан чаён»да ҳам бор. Лекин бу ҳикоядан ҳам кўра қирқ қизларнинг кундалик ҳаётини тасвирлаган саҳифалар даҳшатга солади кишини.

      Ҳарамга келтирилган кунлари бир-икки кеча хоннинг «илтифотига сазовор бўлиб», кейин ўз ҳолига ташлаб қўйилган бу чиройли, соғлом қизлар тўрт девор ичида ўзларини қаёққа уришни билишмай тўлғанишади, зерикканларидан, азбаройи димиққанларидан ҳарамга кириб келган ҳар бир одамга ёпишишади, уни эрмак қилишади. Лекин ҳарамнинг дарвозаси қулф, эркак зоти у ёқда турсин, унга кирадиган аёллар ҳам саноқли. Шунинг учун ҳам Гулшаннинг ҳарамга келиши канизлар учун катта ҳодиса, эрмак, ҳатто байрам, шунинг учун ҳам ҳовли юзида копток ўйнаб, яланг оёқ, яланг бош қувлашиб юрган қизлар уни кўриб олдига югуришади, кулги ва қийқириқ билан қарши олишади:

      «Эсонмисиз!… Эрингиз ўлмадими? Шаҳар йигитлари омонми?» – деб ҳазиллашишади. Гулшаннинг: «Бўлди, бўлди! Шўх байтал ўлгурлар!» деган хитобига: «Тўқ байтал! Тўқ байтал!» деб тегажоқлик қилишади. Кейин уни ҳам ўйинга тортишади ва Гулшан ютқизганда «хих, эшагим!» дейишиб, орқаси яғир бўлгунча устига минишиб ўйнашади. Кечаси эса базм қуришиб, мунгли лапарлар айтишади. Лекин ҳар бири бир йигитни бахтли қиладиган бу мазлумаларнинг гўзал базмини тўрт девордан бошқа ким кўради, шўх ва ғамгин лапарлари қайси йигитни шайдо қилади?.. Йўқ, бу гўзал базмни, тўрт девор орасига қамалган парилар ўйинини уларнинг ўзларидан бошқа ҳеч ким томоша қилолмайди. Шунинг учун ҳам бу лапар ва ўйинлар қизларнинг дилини баттар қитиқлаб, ушалмас орзулари чинакам изтиробга айланади, шунинг учун ҳам базмдан кейин аламзада қизларнинг ҳазил-мутойибалари дағаллашади, «кўйлак ечар, иштон солар» каби шарм-ҳаёсиз ўйинлар бошланади.

      Биринчи қарашда бир оз «яланғоч» туюлган бу саҳна хон саройида сил бўлиб ўлган қизлар ҳақидаги ҳар қанақа ҳикоядан ҳам қаттиқроқ таъсир этади кишига. Бу саҳифалар сизни титратмай иложи йўқ, чунки шафқатсиз реалистик куч билан ёзилган бу саҳналарда инсоннинг энг улуғ фожиаси – муҳаббат ва она бўлиш бахтидан умрбод маҳрум бўлган аёллар фожиаси бор.

      «Меҳробдан чаён»ни бир неча марта ўқиганим ҳолда унинг «Қизиқлар» деган бобини фақат бир марта ўқидим.

      Билмадим, эҳтимол бу бобдаги қизиқларнинг қизиқчилиги ва аскияларини «эшитиб» завқланадиганлар бўлса бордир, лекин мен «томоғи остидаги чўғир қовундек бўқоқ ғовлаб ётган мулла Бахтиёрни, кир яктагидан бадани кўринган, бир қўли билан елкасини қашиб, иккинчиси билан иштонбоғини ушлаб олган Баҳром қизиқни» кўз олдимга келтирганимда мен бу аскиялардан эмас, ёзувчининг сатирик қудратидан қойил қолдим. Чунки «бурни ўрнида юқорига қараб