Қўрқма. Жавлон Жовлиев

Читать онлайн.
Название Қўрқма
Автор произведения Жавлон Жовлиев
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-177-1



Скачать книгу

эдик, тентирардик, катта йўлда фақат омад эмас, ғафлат тутди қўлимиздан.

      Биз ойлаб хонадан чиқмай ухлашга ўргандик.

      Худди оламдаги уйғоқ одамлар қандайдир бир ўлатни бизга юқтирадигандай, қўрқар эдик. Ҳатто ҳафталаб тонг отишини кўрмай қўйдим. Қуёш чиққан ё ботганини ҳис қилмасдим.

      Ижарахонада тўрт киши эдик, ҳаммамиз институтга бориб-келувчилар. Энди шундан ҳам эриниб, ухлардик нуқул.

      Бу ҳафта ҳам эринчоқлик кунлари давом этмоқда. Энг ками eтти кун, узоғи бир ойгача чўзилади. То сўнгги чақа нон учун ишлатилгунча.

      Деразалар очилмас, эшик ичкаридан беркиларди. Кўзлар шишиб, кўрпача орқага ёпишиб қоларди.

      Қоравой, мен, Қизтака ва Телефончи – уйқухонасининг сардори эдик. Қоравой ухлаш ва овқатланишдан ташқари яна бир иш қиларди. Ҳар куни уч соат ваннани банд қилиб, ҳамма ерга сув сочиб чўмиларди.

      – Оқаришим керак, жўра. Оппоқ бўлсам. Шаҳарда шунинг учун ўқияпман, ахир.

      – Сувнинг уч соат шариллаб туриши, сен қўйган гиёҳларнинг қўлансалиги, чиққанингда сендан тушган қилларнинг кўплиги кўнгилни беҳузур қиляпти.

      – Қизларга оппоқ болалар ёқади. Менинг қоралигимни қара, ҳали ҳам сал тиниқлашиб қолдим! Тўғрими ё менга шундай кўриняптими? Яхшиси, расмимни синфдошларимга ташлайман, улар аниғини айтади.

      Қизлар ҳақида гурунг беради Қизтака. Аммо шу мавзуга ҳам қулоқ тутмайдиган – Телефончи. У ўйинлар, видео ва хабарлар ботқоғига ботиб кетган, фақат икки қўли ва сочлари қимирлаб туради хонада тириклигини билдириб.

      Дунёдаги энг севган ўйини – “Тўнка ва пичоқ”. Ёғоч айланаверади, унга пичоқ санчаверасан, санчаверасан, гар пичоғинг устма-уст келса, енгиласан, ўйин қайтадан бошланади. Шуни нақ ўн саккиз соат тинмай ўйнайди.

      У умрида дарс қилмаган, нияти ҳам йўқ.

      Мен мудрайман.

      Телефончи ўйнайди.

      Ваннада сув шариллайди.

      Қизтака қизларни ўрайди.

      Биз – институтга бориб-келувчилар!

      Қизтака зерикишни тарқатиш учун тантанавор равишда уйга фоҳиша чақиради.

      – Тезроқ ваннани бўшат, у таксига ўтирди, келяпти жонон!

      Телефончининг отаси сим қоқади. Ўйинни авжида бузганидан асабий жавоб қайтаради туғилгандан буён боқиб келаётган одамга:

      – Эшитяпман!

      – Болам, институтда қийналмаяпсанми? Вақтида ухлаяпсанми?

      – Ўн саккиз соатдан бери мижжа қоққаним йўқ.

      – Эҳ, дарсларинг шунча кўпми? Нега ўзингни қийнайсан?! Майли, катта олим бўлмасанг ҳам, бизга кичкина олим ҳам етади. Эшитяпсанми?

      – Ҳм-м! – деб тўнғиллайди суҳбат тез тугашини кутиб.

      – Амакингдан бериб юборган пулларни олдингми?

      – Ҳа.

      – Тугадими?

      – Йўқ ҳали…

      – Тўғрисини айт!

      – Тугатаман бугун.

      – Ҳозир ўзингнинг пластик рақамингга ташлайман. Онаси, онаси, боламизнинг пули тугабди. Нақд қилиб ол, узоқмасми?

      – Йўқ.

      Она энтикиб гапиради:

      – Болажоним, ўзимнинг. Хўп қийналганга ўхшайсан, овозинг