Название | МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари |
---|---|
Автор произведения | Джеймс А. Робинсон |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-23-189-4 |
Гарчи экстрактив институтлар шароитида қандайдир даражада ўсиш кузатилса ҳам, улар кўпинча узлуксиз иқтисодий ўсишга олиб келмайди ва албатта, бунёдкор бузғунчилик билан бўладиган ўсиш юз бермайди. Сиёсий ва иқтисодий институтларнинг ҳар иккаласи экстрактив бўлганда, бунёдкор бузғунчилик ва технологик ўзгаришлар учун рағбат йўқ бўлади. Давлат ресурсларни ва одамларни буйруқбозлик билан жойлаштириш орқали бир муддат жадал ўсишга эришиши мумкин, бироқ бу жараён табиий равишда чекланган. Ўша чегарага етганда, 70-йилларда СССРда бўлгани каби ўсиш тўхтайди. Гарчанд советлар жадал иқтисодий ўсишга эришган бўлса-да, иқтисодиётнинг аксарият тармоқларида технологик ўзгариш жуда кичик эди. Катта миқдордаги ресурсларни ҳарбий соҳага йўналтириш билан улар ҳарбий технологияларни тараққий эттиришга, қисқа муддат давомида космик ва ядровий пойгада Aмерикадан олдинга ўтишга муваффақ бўлди. Aммо бундай ўсиш бунёдкор бузғунчиликсиз ва кенг қамровли технологик янгиликларсиз бардавом бўлмади ва якун топди.
Қолаверса, экстрактив сиёсий институтлар шароитида иқтисодий ўсишни кафолатлаган шартлар, табиийки, мустаҳкам бўлмайди. Улар заволга учраши ёки экстрактив институтлар ўзлари яратган кураш натижасида осонгина йўқ қилиниши мумкин. Дарҳақиқат, экстрактив сиёсий ва иқтисодий институтлар бойлик ва ҳокимиятнинг тор элита қўлида тўпланишига олиб келар экан, ўзаро низо учун шароит яратади. Aгар бошқа бир гуруҳ мавжуд элитадан устун келиб, ўрнини эгалласа ва давлатни қўлга олса, улар ҳокимият ва бойликларга эга чиқади. Охир-оқибат, қудратли мамлакатда ҳокимиятни эгаллаш учун кураш доим яширин бўлади, бу кураш борган сари кучайиб, режимларнинг қулашига олиб келади, чунки кураш фуқаролар урушига айланиб кетса, баъзан давлат бутунлай таназзулга учрайди. Қадимги Рим ва Майялар империялари қулаши бунга мисол. Бунинг сабабларидан бири шуки, гарчи экстрактив институтларга эга мамлакатда дастлаб ҳокимият марказлашувининг муайян даражасига эришилганда ҳам, у давомли бўлмайди. Ҳақиқатан, экстрактив