МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. Робинсон

Читать онлайн.
Название МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари
Автор произведения Джеймс А. Робинсон
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-189-4



Скачать книгу

институтларни ислоҳ қилиш Конго халқининг ҳаётини анчагина тараққий эттирган бўларди. Бироқ кенг қамровли ривожланишдан ҳукмрон элита фойда ололмасди. Aввало, бундай ислоҳотлар туфайли элита иқтисодий жиҳатдан ютқазиши муқаррар эди: қуллар савдоси ва қуллар меҳнатига асосланган плантациялардан келадиган даромад камайиб кетарди. Иккинчидан, бундай ислоҳотлар қирол ва унинг яқинларининг сиёсий ҳокимияти чекланган тақдирдагина амалга ошиши мумкин эди. Дейлик, агар қирол беш юз нафар мушкетёрига буйруқ беришда давом этса, қуллик бекор қилингани ҳақидаги эълонга ким ҳам ишонарди? Қиролни кейинчалик фикрини ўзгартиришдан нима тўсган бўларди? Сиёсий институтларда ўзгариш юз беришининг ягона ҳақиқий кафолати фуқароларга бироз сиёсий ҳуқуқлар бериш, масалан, солиқлар ва мушкетёрларнинг ваколатлари бўйича овоз бериш ҳуқуқининг берилиши бўларди. Бироқ шундай бўлган тақдирда, қирол ва унинг мулозимларининг ҳашаматли ҳаёт тарзи биринчи навбатда қўллаб-қувватланишига ишониш қийин. Бундай ҳолатда мамлакатда яхшироқ иқтисодий институтлар ўрнатган ўзгаришлар натижасида қирол ва зодагонлар ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий жиҳатдан ютқазган бўларди.

      Беш аср аввалги иқтисодий ва сиёсий институтлар ўртасидаги боғлиқлик замонавий Конго аҳолиси бугун ҳам аянчли қашшоқликда кун кечираётганининг сабабини англашда ҳамон муҳим ўрин тутади. “Aфрика учун кураш” даврида ҳудудга европаликлар истилоси бошланиб, ХIХ аср охирида у Конго дарёси ҳавзаси бўйлаб кенгайиб борди, натижада инсон ҳуқуқлари ва мулк ҳуқуқи ҳимоясизлиги истилодан аввалги ҳолатидан ҳам ёмонроқ аҳволга тушди. Шу билан бирга, бир ҳовуч кишиларни бошқалардан қудратли ва бошқалар ҳисобига бадавлат қилган экстрактив институтлар ва чекланмаган сиёсий абсолютизм давом этди. Бу пайтга келиб, фойда олаётган озчилик белгиялик мустамлакачилар, жумладан, қирол Леополд II эди.

      1960 йилда Конго мустақилликка эришар экан, худди ўша иқтисодий институтлар ва рағбатлар айнан ўша натижани такрорлашда давом этди. Шунингдек, мавжуд экстрактив иқтисодий институтларни экстрактив сиёсий институтлар ҳам юқори даражада дастаклади. Мамлакатда вазият баттар ёмонлашди, чунки европаликлар қурган Конго давлати мустамлакачилик давридан олдин алоҳида бўлган бир қанча давлатлардан ташкил топган бўлиб, пойтахт Киншасадан туриб бошқарилар ва ҳудудлар устидан назорат заиф эди. Гарчи президент Мобуту ҳокимиятдан ўзи ва одамларининг бойлигини кўпайтириш учун фойдаланган бўлса-да (1973 йилда “заирлаштириш”, яъни миллийлаштириш дастури ёрдамида хорижликларнинг бизнеслари тортиб олинди), мамлакатни барча ҳудудлар устидан кучли марказлашган ҳокимиятга эга бўлмаган тарзда бошқарди. Ўтган асрнинг 60-йилларида Мобуту Катанга ҳамда Касаи вилоятларининг мустақиллик учун ҳаракатларини бостириш учун хорижий давлатлардан ёрдам сўрашга мажбур бўлди. Давлатнинг деярли буткул завол топишига сабаб бўлар даражада марказлашган сиёсий ҳокимиятнинг йўқлиги Конгонинг тропик Aфрикадаги