МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. Робинсон

Читать онлайн.
Название МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари
Автор произведения Джеймс А. Робинсон
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-189-4



Скачать книгу

иқтисодий институтлар, Барбадосда бўлганидек, кўп яшамайди.

      Худди шундай инклюзив иқтисодий институтлар ҳам экстрактив сиёсий институтлар ҳукм сурган жойда келиша олмайди. Ё улар ҳокимият қўлида бўлган бир ҳовуч элита манфаатларини акс эттирадиган экстрактив институтларга ўзгаради ёки улар яратган иқтисодий динамика экстрактив сиёсий тизимни беқарорлаштириб, инклюзив сиёсий институтлар пайдо бўлиши сари йўл очади. Инклюзив иқтисодий институтлар элитанинг экстрактив сиёсий институтлар воситасида қўлга киритадиган фойдаси камайишига олиб келади, чунки энди улар бозорда рақобатга дуч келади, мавжуд имтиёзлар эса эркин шартномалар ва жамият аъзоларининг мулк ҳуқуқи тикланиши эвазига чекланади.

      НЕГА ДОИМ ҲАМ ФАРОВОНЛИК ЙЎЛИ ТАНЛАНМАЙДИ?

      Сиёсий ва иқтисодий институтлар жамиятнинг якуний танлови бўлиб, инклюзив тарзда бўлиши ва иқтисодий тараққиётга олиб бориши кутилади. Ёки улар экстрактив бўлиши ва иқтисодий ўсиш йўлида ғовга айланиши мумкин. Қаерда иқтисодий ўсишга халал берадиган ва ҳатто ўсишдан тўхтатиб қўядиган экстрактив сиёсий институтлар орқали бошқариладиган экстрактив иқтисодий институтлар йўлга қўйилса, ўша мамлакат инқирозга юз тутади. Қайси институтларни танлаш масаласи, яъни ўрнатилган институтлар юритган сиёсат давлатларнинг тараққий этиш ёки қулаш сабабларини ўрганишда асосий масала ҳисобланади. Нима учун айрим мамлакатлар сиёсати инклюзив институтлар ўрнатилишига ва иқтисодий юксалишга етаклаган? Ўтмишда ва ҳозир ҳам жуда кўп мамлакатлардаги сиёсат иқтисодий тараққиёт кушандаси бўлмиш экстрактив механизмлар ўрнатилишига олиб келган сабаблар нимада? Буларни англашимиз лозим.

      Бундан, гўёки ҳар кимда тараққиёт келтирадиган иқтисодий институтлар қуришга иштиёқ бўлиши керакдай туюлиши мумкин. Ҳар бир фуқаро, ҳар бир сиёсатчи ва ҳар бир золим диктатор ўз мамлакатини имкон қадар бадавлат қилишни истамайдими?

      Келинг, аввалроқ муҳокама қилганимиз Конго қироллигига қайтайлик. Бу қироллик XVII асрда заволга юз тутган бўлса-да, унинг номи 1960 йилда Белгиядан мустақилликка эришган мамлакатга берилган. Мустақилликдан сўнг Жозеф Мобутунинг 1965–1997 йиллардаги ҳукмронлиги даврида Конго узлуксиз иқтисодий пасайиш ва мунтазам қашшоқликни бошдан ўтказди. Иқтисодий таназзул Лоран Кабила томонидан Мобуту ҳокимияти ағдариб ташлангандан кейин ҳам давом этди. Мобуту экстрактив иқтисодий институтларнинг улкан тармоғини яратди. Aҳоли қашшоқ бўлгани ҳолда, Мобуту ва унинг атрофидаги кишилар (“Les Grosses Legumes” – “Катта ошқовоқлар”) жуда катта бойлик орттирди. Мобуту мамлакат шимолидаги ўзи туғилиб ўсган Гбадолите шаҳрида улкан аэропортга эга сарой қурдирди. Aэропорт шунчалик катта эдики, Мобуту Европага сафар қилиш учун “Air France” компаниясидан тез-тез ижара оладиган, унга “Concord” номли товушдан тез учадиган самолёт қўна оларди. Мобуту Европада қасрлар сотиб олди, Бельгия пойтахти Брюссель шаҳрида жуда катта ер майдонларига эгалик