МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. Робинсон

Читать онлайн.
Название МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари
Автор произведения Джеймс А. Робинсон
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-189-4



Скачать книгу

ҳокимиятни зодагонлар ва анъанавий элита вакиллари назорат қилган бўлиб, уларнинг асосий даромадлари ер мулклари ва савдо имтиёзлари орқасидан бўлган. Бу имтиёзлар давлат раҳбари (монарх) бошқаларнинг бизнес бошлашига қўйган тўсиқлар ҳамда элитага инъом қилинган монопол ҳуқуқлар туфайли эди. Бунёдкор бузғунчилик ғоясига мувофиқ, саноатлашиш, заводларнинг кенг тарқалиши ва шаҳарларнинг тараққий этиши натижасида ресурслар қишлоқдан шаҳарга кўчди, ернинг ижара нархида пасайиш, ер эгаларининг ишчиларга берадиган маошларида кўтарилиш кузатилди. Элитага рақобатдош янги ишбилармонлар ва савдогарлар пайдо бўлиб, уларнинг савдо имтиёзларига путур етди. Умуман олганда, улар саноатлаштириш қурбони бўлди. Урбанизация ва ижтимоий жиҳатдан ҳушёр ўрта, ишчилар синфининг шаклланиши ер эгалари бўлган зодагонларнинг сиёсий ҳукмронлигига соя солди. Саноат инқилобининг тарқалиши билан зодагонлар нафақат иқтисодий жиҳатдан ютқазди, балки сиёсий жиҳатдан ҳам мағлуб бўлиш – қўлларидаги сиёсий ҳокимиятдан мосуво қолиш хавфи юзага келди. Иқтисодий ва сиёсий қудратдан айрилиш хавфи туфайли элита вакиллари кўпинча саноатлаштиришга бор кучлари билан қарши турди.

      Саноатлашишдан фақат зодагонлар ютқазмади. Қўл меҳнати ўрнини машиналар эгаллай бошлаган ҳунармандлар ҳам саноатлашувга қарши бўлди. Кўплар намойишга чиқди, уларнинг ҳаёти оғирлашишига сабабчи деб билган ускуналарни вайрон қилишди. Улар “луддитлар” номини олди, кейинчалик бу сўз технологик ўзгаришларга қарши бўлганлар маъносида ишлатиладиган бўлди. Тўқув жараёнини механизациялаш бўйича дастлабки кашфиётлар соҳиби, 1733 йилда “учар моки” дастгоҳини ихтиро қилган англиялик Жон Кейнинг уйини 1753 йилда луддитлар ёқиб юборди. Ип йигиришда инқилоб қилган “Женни” йигирув дастгоҳи ихтирочиси Жеймс Ҳаргривсга ҳам шундай муносабат кўрсатилди.

      Aслида ҳунармандлар саноатлашишга қаршилик борасида заминдорлар ва элитадан кўра камроқ таъсир кўрсатарди. Луддитларда йирик ер эгалари бўлган зодагонлардаги сиёсий ҳокимият – ўзгаларнинг истакларига қарши сиёсий таъсир кўрсатиш имконияти йўқ эди. Луддитларнинг қаршилигига қарамай, зодагонларнинг қаршилиги кескин бўлмагани боис Aнглияда саноатлашув давом этди. Мутлақ монархия ва зодагонлар ҳокимияти кучли бўлган Aвстрия-Венгрия ва Чор Россиясида саноатлашувга монелик қилинди. Натижада, иккала империяда иқтисодий турғунлик юз берди. Aвстрия-Венгрия ва Россия ХIХ асрда иқтисодий юксалишга эришган Европанинг бошқа давлатларидан орқада қолди. Муайян гуруҳларнинг ғалабаси ёки мағлубиятига қарамай, бир нарса аниқ: қудратли гуруҳлар кўпинча иқтисодий ўсишга ва тараққиёт воситаларига қарши бўлади. Иқтисодий ўсиш фақат яхшироқ ускуналар ёки билимлироқ кадрлар сони кўпайиши эмас, балки кенг миқёсдаги бунёдкор бузғунчилик билан боғлиқ амалдаги вазиятни ўзгартириш ва беқарорлаштириш демакдир. Шу боис тараққиёт иқтисодий имтиёзлардан мосуво бўлишдан қўрқадиганлар ҳамда сиёсий ҳокимиятдан