МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. Робинсон

Читать онлайн.
Название МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари
Автор произведения Джеймс А. Робинсон
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-189-4



Скачать книгу

асрда Aнглия янгича йўсинда барқарор иқтисодий ўсишга эришган ягона мамлакат эди. Иқтисодий ўзгаришлар аввал мавжуд бўлган барча институтлардан кўра анча инклюзивроқ бўлган янгича иқтисодий ва сиёсий институтларни вужудга келтирган сиёсий инқилобга уланиб кетди. Бу институтлар нафақат иқтисодий рағбатлар ва ўсишга улкан таъсир қиларди, балки улар тараққиётга эришишдан кимлар фойда топишини ҳам белгилаб бериши керак эди. Бу институтлар ўзаро келишув асосида қурилмади, аксинча, ҳокимият ва ваколат учун рақобатлашган, институтларни ўз манфаатлари учун мос тарзда тузишга уринган турли гуруҳлар ўртасидаги жиддий курашнинг натижаси бўлди. ХVI–ХVII асрлардаги институтлар учун курашнинг чўққиси ўлароқ иккита муҳим ҳодиса – Aнглияда 1642–1651 йиллардаги фуқаролар уруши ва 1688 йилги Инглиз инқилоби (Шонли инқилоб) юз берди.

      Шонли инқилоб қирол ва ижро этувчи ҳокимият ваколатларини қисқартириб, парламентга иқтисодий институтларни танлаш ваколатини олиб берди. Aйни пайтда, инқилоб натижасида сиёсий тизим кенг жамоатчилик учун очилди, жамият аъзолари эса давлат ишлари устидан етарлича катта таъсирга эга бўлди. Инглиз инқилоби плюралистик жамият қуриш учун тамал тоши вазифасини бажарди ва бунга асос бўлган сиёсий марказлашиш жараёнини тезлаштирди. Инқилоб дунё тарихидаги илк инклюзив сиёсий институтлар тармоғини ҳосил қилди.

      Натижада, иқтисодий институтлар ҳам янада инклюзивлашиб борди. XVII аср бошларида Aнглияда на қулдорлик, на қарамлик (крепостнойлик) сингари ўрта асрлар феодализмига хос оғир иқтисодий чекловлар мавжуд эди. Шунга қарамай, инсонларнинг иқтисодий фаолият билан шуғулланишларига кўплаб тўсиқлар бор эди. Маҳаллий ва халқаро савдо-сотиқни монополиялар бўғиб қўйганди. Давлат асоссиз солиққа тортар ва суд тизимини назорат қиларди. Ернинг катта қисми мулк ҳуқуқининг эскича усуллари билан эгаллаб олинган, уни сотиш имконсиз ва инвестиция қилиш хатарли эди.

      Буларнинг бари Шонли инқилобдан сўнг ўзгарди. Ҳукумат инвестиция, савдо-сотиқ ва инновацияни рағбатлантирувчи иқтисодий институтларни жорий қилди. Мулк ҳуқуқи мустаҳкам ҳимояга олинди, ғоялар учун эгалик ҳуқуқи – патент бериш жорий қилиниши инновациялар учун иштиёқ туғдирди. Ҳукумат қонун ва тартибни ҳимоя қилди. Инглиз қонунчилигининг барча фуқаролар учун бирдек татбиқ қилиниши тарихда кузатилмаган ҳодиса эди. Ўзбошимчалик билан солиққа тортиш бекор қилиниб, монополиялар деярли бутунлай йўқ қилинди. Давлат савдо-сотиқ ишларини фаол қўллаб-қувватлади, фақат саноатни кенгайтиришга қарши тўсиқларни олиб ташлаш билангина чекланмасдан, қудратли инглиз ҳарбий-денгиз флотини савдо ишларини ҳимоялашга сафарбар қилиш орқали маҳаллий саноатга кўмаклаша бошлади. Мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш билан инфратузилма объектлари, хусусан, йўллар, каналлар, кейинроқ темир йўллар қуришга имкон туғилди. Бу эса саноат ўсиши учун муҳим бўлиб чиқди.

      Ўзгаришларнинг ҳаммаси одамларда ишлашга бўлган рағбатни узил-кесил ўзгартирди ва тараққиётга бошловчи локомотивни