Узумчилик боғдорчиликнинг асосий тармоқларидан бири бўлиб, xалқ xўжалигида салмоқли ўрин эгаллайди. Ушбу китобда узум етиштириш сирлари, табобатдаги аҳамияти ҳақида сўз юритилади. Ўйлаймизки, китоб сизга катта ёрдам беради.
Ушбу қўлланмада қўй ва эчкиларни парваришлаш, улар маҳсулотларини етиштириш бўйича муҳим маълумотлар берилган. Қўлланма кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
"Этикетнинг олтин китоби" – учта катта бўлимлар ва ҳар бир бўлимдаги қатор кичик мавзулар жамланмасидан ташкил топган ушбу китоб ҳар бир оила ҳатто, ҳар бир инсон учун мўлжалланган. Оила аъзосинингёши, жинси, ижтимоий мавқеидан қатъи назар ҳар бир кишида ўзига хос шахсий этикет бўлади ва буни билиш синчковлик, ақл, билим, катталар ўгитини талаб қилади. Инсонни оила ҳамда жамиятдаги тутган ўрни ҳам уни нечоғли хулқли ва комиллигидан дарак беради. Китоб Сизни яқин дўстингиз, маслаҳатгўйингиз, сирдошингизга айланиши шубҳасиз…
Ўз ташқи қиёфасини яратишда энг муҳим нарса шуки, ўз имкониятларини яхши билиш, унга керакли баҳо бериш, муайян вазиятларда ўзинги тута олишдир. Китоб худди мана шу жиҳатлар – хушмуомалалик қоидалари, танишиш ва саломлашиш, суҳбат қуриш ва ҳазил қилиш, совға бериш ва олиш, шахсий хат ва иш юзасидан хат ёзиш, телефонда суҳбатлашиш, жамоат жойларидаги одоб ҳақидаги барча мавзуларни қамраб олади…
Мазкур тўпламда мустабид совет тузумининг оғир синовларини ўз бошидан кечирган ватандошларимизнинг хотиралари, озодлик, эркинлик ҳақидаги фикр-мулоҳазалари жой олган бўлиб, улар жонли мулоқот тарзида ёзиб олинган. Уни ўқир экансиз мустақилликнинг осонликча қўлга киритилмаганлигини, унинг нақадар бебаҳо ва тенгсиз бир неъмат эканлигини янада теранроқ англагандек бўласиз.
Мазкур китоб энг қизиқарли, энг ғаройиб маълумотларни ўзида жамлаган. У, асосан, уч мавзуни қамраб олган бўлиб, буржлар, тушлар ва пуллар тилсими, тамойили, қонунияти ва ўзаро мутаносиблигини очиб беради. Китобда ўтмиш алломалар қолдирган манбалар билан бирга замонавий маълумотлар ҳам келтирилган. Ҳар бир бурж вакилининг пул ишлашини таъминловчи ва даромад топишига халақит берувчи сифатлар ҳавола этилган. Шунингдек, муайян шахслар билан боғлиқ ҳайратомуз факт ва далиллар санаб ўтилган. Туш таъбири эса ҳар бир мавзу бўйича алоҳида тақсимлаб чиқилган.Китоб кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.
"Турли дардларга турли шифолар" номи остида тайёрлаган китобимизнинг навбатдаги сони эътиборингизга хавола этилар экан, сиз азизларнинг тиббий билимингиз ошишида янада ҳисса қўшсак, мақсадга етган бўламиз.
"Турли дардларга турли шифолар" номи остида тайёрлаган китобимизнинг навбатдаги сони эътиборингизга хавола этилар экан, сиз азизларнинг тиббий билимингиз ошишида янада ҳисса қўшсак, мақсадга етган бўламиз.
"Турли дардларга турли шифолар" номи остида тайёрлаган китобимизнинг навбатдаги сони эътиборингизга хавола этилар экан, сиз азизларнинг тиббий билимингиз ошишида янада ҳисса қўшсак, мақсадга етган бўламиз.