Тўпламда дунёга машҳур ёзувчи, шоир, бастакор, рассом ва бошқа шахсларнинг ҳаёти давомида содир этилган қизиқарли воқеалар ҳамда уларнинг ижодлари билан боғлиқ ҳангомалар жамланган. Ижод аҳлининг ҳаёти ўзи ниҳоятда қизиқ ва ғаройиб бўлади. Тўпламдан жой олган машҳур шахсларнинг ўқувчини ўзига жалб қила оладиган томонларга кўпроқ эътибор қаратилди.Бундан мақсад дунё таниган шахсларнинг ижоди жараёнида пайдо бўлган ўқувчиларга ҳали унчалик маълум бўлмаган жиҳатлари билан китобхонларни таништиришдир. Бундан ташқари, китобхонлар тўпламни ўқиш жараёнида ўша машҳур инсонларнинг шахси ва ижодлари билан яқинроқ танишадилар.
Bu asar necha asrlarki, hikmat va masallar bobida munosib o'rin egallab kelmoqda. Halq hayoti, dardi, ahli donishlar ulug'vorligi, hozirjavoblik, donolik aks etgani uchun ham «Kalila va Dimna» ta'rif va tavsifga ega. Undagi masallar, hikmatlar mag'zi insoniylik, olijanoblikni ulug'laydi. Tarbiyaviy ahamiyati jihatidan ham ushbu bebaho asar bugun-da o'z qiymatini yo'qotmagan. O'qing, uqing, donolar olamida bo'ling.
Шарқ халқлари қадим ул-айёмдан мақол-маталлар, теран маъноли ҳикматли сўзлар, ибратли ҳикоят ва ривоятларга мойилликлари билан ажралиб турадилар. Шунинг учун ҳам Шарқда дидактик адабиёт ривожланган. Кенг китобхонлар оммасининг талаб ва истакларини ҳисобга олиб тузилган ушбу тўпламга Шарқ халқлари оғзаки ижоди ва мумтоз адабиётидаги энг ажойиб, пайғамбарлар, авлиёлар, буюк тарихий шахслар, улуғ донишмандлар, мутафаккир олим ва адиблар, халқ қаҳрамонлари ҳаёти билан боғлиқ энг машҳур, ислом маърифати ва тасаввуф ҳақиқатидан баҳс этувчи энг ибратли ҳикоят ва ривоятлар жамланган. Ҳар бири ибрат кўзгуси ва ҳикмат хазинаси бўлган, халқ донишмандлигини ўзида мужассам этган, забардаст олим ва адибларимиз тафаккури ва ҳаётий кузатишларининг маҳсули ҳисобланган ва асрлар давомида тилдан-тилга ўтиб сайқал топган бу ҳикоят ва ривоятлар, нақл ва пандномалар ҳикматга ташна халқимизга муносиб туҳфа бўлади, деб ўйлаймиз.
Ушбу эртаклар тўпламида яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги кураш, меҳр ва садоқат, қахрамонлик ва ростгўйлик ҳақида ҳикоя қилинади.
Китобга ўзбек халқ ижодиётидан саралаб олинган эртаклар киритилган. Уларда миллатимизнинг бой маданий мероси, инсоний фазилатлари ва келажакка ишончи акс эттирилган. Тўғриликнинг фазилати, эгриликнинг оқибати, яхшиликнинг қудрати-ю, ёмонликнинг касри болаларни эртакдан тўғри хулоса чиқаришга ундайди…
Китобга ўзбек халқ ижодиётидан саралаб олинган эртаклар киритилган. Уларда миллатимизнинг бой маданий мероси, инсоний фазилатлари ва келажакка ишончи акс эттирилган. Тўғриликнинг фазилати, эгриликнинг оқибати, яхшиликнинг қудрати-ю, ёмонликнинг касри болаларни эртакдан тўғри хулоса чиқаришга ундайди… Севимли болажонларимизга манзур бўлади, албатта.
Ҳар бир эртагу ривоят ибрат манбаи. Уларни ўқиб ҳар ким ўзича олам-олам маъно олади. Бизнинг ушбу мўъжазгина китобчамиз ҳам ҳаётингиз йўлида кичкина бўлса-да, ёрдам бераолса, биз ўзимизни мақсадган етган ҳисоблаймиз.
"Sevimli bolajonim uchun ertaklar" ruknidagi seriyali kitoblarimizga o'zbek xalq ijodiyotidan saralab olingan ertaklar kiritilgan. Millatimizning boy madaniy merosi, insoniy fazilatlari va kelajakka ishonchi aks ettirilgan ushbu ertaklar to'g'rilikning fazilati, egrilikning oqibati, yaxshilikning qudrati-yu, yomonlikning kasridan to'g'ri xulosa chiqarishga undaydi. Ushbu to'plam aziz bolajonlarimizni ertaklarning sehrli olamiga etaklab, samimiy tuyg'ularga oshno qiladi, degan umiddamiz.
"Мўъжиза китоб" ўта ноёб нашр ҳисобланиб, у болалар учун чиқарилган аввалги энциклопедиялардан кескин фарқ қилади. Китобдаги барча материаллар содда ва оммабоп тилда ифодаланган бўлиб, мавзу жиҳатидан турли бўлимларга ажратилган. Шуниси эътиборлики, китобдаги маълумотлар муайян тизим асосида боланинг дунёни идрок қилиш қобилиятига, ёш хусусиятларига мувофиқ тарзда тартибланган. Ундан мактабгача ёшдаги болалардан тортиб ўрта мактаб ўқувиларигача бемалол фойдаланишлари мумкин.Мазкур уч жилдлик қомус болаларнинг мактаб дастурларини ўзлаштиришлари ҳамда ўз билимларини ҳар томонлама оширишлари учун энг самарали омил бўлиши шубҳасиз.
"Мўъжиза китоб" ўта ноёб нашр ҳисобланиб, у болалар учун чиқарилган аввалги энциклопедиялардан кескин фарқ қилади. Китобдаги барча материаллар содда ва оммабоп тилда ифодаланган бўлиб, мавзу жиҳатидан турли бўлимларга ажратилган. Шуниси эътиборлики, китобдаги маълумотлар муайян тизим асосида боланинг дунёни идрок қилиш қобилиятига, ёш хусусиятларига мувофиқ тарзда тартибланган. Ундан мактабгача ёшдаги болалардан тортиб ўрта мактаб ўқувчиларигача бемалол фойдаланишлари мумкин.Мазкур уч жилдлик қомус болаларнинг мактаб дастурларини ўзлаштиришлари ҳамда ўз билимларини ҳар томонлама оширишлари учун энг самарали омил бўлиши шубҳасиз.