Kitobxon

Все книги издательства Kitobxon


    Энг сара детектив ҳикоялар

    Группа авторов

    Ўзбек китобхонига тақдим этилаётган ушбу детектив ҳикоялар чинданда ҳайратланарли, чиндан-да ўқувчи диққат-эътиборини ўзига оҳанрабодек тортиб олади. Дарҳақиқат, биз бу йўналишдаги китобларни кўп ўқиганмиз, шундай мазмундаги киноларни ҳам севиб қайта-қайта томоша қиламиз. Эътиборингизга ҳавола этилаётган китобдан ўрин олган ҳикоялардаги жозиба эса мутлақо бошқача. Қаҳрамонларнинг соф психологик ҳолати, жиноят ишига сабаб бўлган вазият ёки таъбир жоиз бўлса, инсон ички кечинмалари билан боғлиқ ҳар бир жараён шундай моҳирона тарзда очиб берилганки, ўзингизни беихтиёр асар қаҳрамонлари ёнида тургандек ҳис қиласиз…

    Фалсафа. Энциклопедик луғат

    Группа авторов

    Ушбу энциклопедик лугат фалсафа йўналишидаги фанларда, ижтимоий- сиёсий ва илмий-оммабоп адабиётларда ишлатиладиган ҳамда маънавий ҳаётда кенг қўлланилаётган айрим илмий, фалсафий атама, тушунча, оқим, йўналиш, назария, таълимотларни изоҳлайди. Мазкур луғат фалсафа муаммолари билан қизиққан ўқувчилар, талабалар, ўқитувчилар ҳамда кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

    Тошкент энциклопедия

    Группа авторов

    "Тошкент" энциклопедияси универсал нашр бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг пойтахти – Тошкент шаҳри тарихи ва ҳозирги ҳаётининг турли томонларини ўзида акс эттиради. Унда шаҳар тарихидаги муҳим воқеалар, шаҳарнинг илмий, маданий ва иқтисодий ҳаётига оид маълумотлар, аҳолиси, оилавий маросимлари, табиати, маъмурий бўлинмалари, Тошкентнинг тарихий ёдгорликлари, меъморий обидалари, даҳалари, қадимги ва ҳозирги маҳаллалари, турар жой массивлари, йирик корхоналари, савдо муассасалари, ўрта ва олий ўқув юртлари, илмий тадқиқот институтлари, маданият ва санъат даргоҳлари, адабиёти, мусиқаси, матбуоти, ижодий уюшмалари, йирик кўчалари, майдон ва ҳиёбонлари, истироҳат боғлари, метрополитени, шаҳарнинг бошқа шаҳарлар билан маданий ва иқтисодий алоқалари ва бошқалар ҳақидаги мақолалар берилди. Номлари Тошкент тарихи ва такдири билан боғлиқ бўлган ҳамда шаҳар кўчалари ва майдонларида, ёдгорликлар ва мемориал лавҳаларда абадийлаштирилган тарихий шахслар, давлат ва сиёсат арбоблари, машҳур фан ва маданият намояндалари, ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳалар илғорлари ҳақида биографик маълумотлар ҳам энциклопедия саҳифаларидан ўрин олди. Мақолалар оқ-қора ва рангли фотосуратлар, хариталар билан тўлдирилди.

    Бурж ва мучал: 2016 йил учун мунажжимлар башорати

    Группа авторов

    Ушбу китоб буржлар оламига қизиқувчи, юлдузларнинг инсон тақдири билан қанчалар боғлиқ ёки боғлиқ эмаслигини билишни истовчиларга олдинда уларни кутаётган воқеа-ҳодисаларнинг ривожи ҳақида маълумот беради. Китоб аввалида сиз ўзингиз туғилган йил ва унга берилган умумий таъриф билан танишасиз. Шундан сўнг эса туғилган ой, кунингиз қайси буржга тўғри келса, ана шуни ўқиб, ўзингизга керакли хулосаларни чиқариб олишингиз мумкин. Оила, иш, атрофдагилар билан муносабатларда нималарга эътибор бериш керакли, айниқса, сизга билинмайдиган, аммо ён атрофингиздагиларга кафтдек кўринадиган феъл-атворингиздаги ортиқча жиҳатларни бартараф этиш ҳақида ўйлаб кўрасиз. Янги йилда сизни нималар кутаётганлигидан бохабар бўласиз. Ушбу қайдларга қанчалик ишониш-ишонмаслик ўзингизга ҳавола.

    XX аср Ўзбек мумтоз адабиётшунослиги

    Группа авторов

    Ўзбек, умуман, Шарқ мумтоз адабиётини уларнинг мазмун-моҳиятида му- жассам бўлган диний-тасаввуфий қарашлар, шарқона фалсафий дунёқараш, илдизи қадим мозийга туташ ривояту асотирлар билан уйғун тарзда ўрганиш лозим. Шу боис ўзбек мумтоз адабиёти намуналарига ҳар кимнинг ҳам тиши ўтавермайди. Бунда оддий китобхон мутахассис мададига муҳтож. Адабиёт- шуносларимиз ХХ асрда бу борада ўқувчиларга қай даража елкадош бўлди?..Қўлингиздаги китоб нафақат юқоридаги сингари саволларга муфассал жавоб беради, балки ёш адабиётшунослар учун муҳим манба, кенг китобхонлар оммаси учун қизиқарли мажмуа бўлиш билан бирга, чорак асрлик Истиқлол тўйини тантана қилаётган халқимиз учун муносиб туҳфа ҳамдир.

    Инсонни ўрганиш илми

    Группа авторов

    Yangi tanishingizni bir ko'rishdayoq qanday insonligini bila olasizmi? Yoki uzoq vaqt suhbat-lashgachgina uni o'rgana boshlaysizmi? Ko'pchilik odamlar suhbatdoshining nafaqat so'zlayotgan so'zi va o'zini tutishi, balki tashqi ko'rinishiga qarab ham baho berishadi. Va ba'zan shunday bo'ladiki, hech qanaqangi so'z, hech qanaqangi xatti-harakatsiz ham bir ko'rishdayoq munosabat bildiriladi. Albatta, insonning ko'rinishi, yurish-turishiga qarab, uning ichki olamini ko'ra olish uchun insonni yaxshi bilish lozim. Bu haqda esa ushbu kitobchamiz sizga ko'makdosh bo'ladi.

    Замонавий музейшунослик тенденциялари

    Группа авторов

    Ушбу монография Ўзбекистон тарихи давлат музейида ПЗ- 20170921174 Ўзбекистоннинг моддий маданияти: сақлаш, тадқиқ ва тадбиқ этиш тамойиллари" мавзусидаги амалий тадқиқот доирасида тайёрланган. Мазкур монографияда музейшунослик соҳасини ривожлантиришда олиб борилган назарий ва амалий тадқиқотлар муаллифлари томонидан турли мавзулар қамровида ёритилган.

    Қон босими ва уни даволаш йўллари

    Группа авторов

    Орамизда шундай инсонлар борки, улар доимо қон босимининг ортишидан ёки тушишидан азият чекишади. Тиббиётда хафақон касаллиги деб юритиладиган ушбу хасталикнинг келиб чиқиши, давоси ҳақида сўз юритамиз.