Ushbu to'plam A.Qodiriy nomidagi Jizzax davlat pedagogika instituti professor-o'qituvchilarining an'anaviy ilmiy-nazariy konferensiyasi materiallaridan iborat. Bunda Boshlang'ich ta'lim pedagogikasi fakulteti professor-o'qituvchilari va iqtidorli talabalari tomonidan yozilgan ilmiy hamda o'quv-uslubiy maqolalar bo'lajak mutaxassislarni tayyorlashni takomillashtirishga qaratilgan. Shuning uchun mazkur to'plam respublika oliy o'quv yurtlari, ayniqsa, pedagogika institutlarining bo'lajak boshlang'ich sinf mutaxassislarini tayyorlashni takomillashtirishga qiziquvchi ilmiy xodimlar, magistrlar va iqtidorli talabalarga mo'ljallangan.
В монографии раскрываются: система менеджмента и мониторинга качества обучения студентов в вузе; основы организации системы качества образования, где особое внимание уделяется организационному механизму и структуре управления качества подготовки специалистов; технологии реализации в образовательной практике вузов, процедуры диагностики качества организации образовательного процесса.Монография рекомендуется для студентов и преподавателей высших учебных заведений.
В монографии исследуются произведения исторического жанра изобразительного искусства в культуре Узбекистана (вторая половина ХХ – начало ХХI вв). Этим произведениям даётся междисциплинарное исследование с точки зрения культурологии, истории, философии и искусствоведения. Книга рассчитана на широкий круг читателей, интересующихся изобразительным искусством.The monograph explores the works of the historical genre of fine arts in the culture of the Republic of Uzbekistan (2nd half of the 20th – 21st centuries). The works are given an interdisciplinary study from the point of view of cultural studies, history, philosophy and art history. The book is designed for a wide range of readersinterested in art.
Одатдагидек, ушбу рисоламиз ҳам тақдир тилсимига бағишланади. Синовли дунё, деймиз. Дунё бизни қандай синайди? Ушбу синов қачон бошланади? Буни билиш, хатоларни тузатиш мумкинми?…
Биз нега касал бўламиз? Наҳотки фикр-ўйларимиз, қилаётган амалларимиз тақдиримизга, соғлиғимизга таъсир қилса?! Омадсизлик ва касалликлардан қутулишнинг иложи борми? Ушбу рисоладан, юқоридаги саволларга жавоб топасиз…
Инсон тақдири ҳамиша равон кечавермайди. Ҳаётда киши муаммоларга, нохуш ҳодисаларга ҳам дуч келади, дардга чалинади.Ушбу рисола инсон тақдирига таъсир қилувчи салбий омиллар, қувват ҳолидаги ҳужум – сеҳр-жоду, кўзикиш, дуоибад ҳақида ҳикоя қилади ва уларни бартараф қилиш борасида сизга яхши маслаҳатдош бўлади, деб ўйлаймиз.
Буюк Ипак Йўли чорраҳаларида жойлашган Кармана сўлим диёримизнинг нурли масканларидан биридир. Азиз авлиёлар, алломаю донишмандларга бешик бўлган бу қадимий ва навқирон шаҳар Мустақиллик саодатидан баҳраманд бўлиб, ёруғ келажак сари дадил одимламоқда. Карманалик ижодкорлар асарларидан ташкил топган «Кармана овози» газетаси таҳририяти кутубхонасидан чоп этилаётган ушбу мажмуа ўтли туйғуларингизга ҳамаҳанг бўлиши шубҳасиздир.
Мумтоз ва замонавий шеъриятимизни мактаблар, лицей ва гимназияларда ўрганишда баҳру байт (байтбарак) мусобақалари алоҳида аҳамиятга эга. Қўлингиздаги тўпламдан ана шундай шеърхонлик баҳслари учун матнлар намуналари ўрин олган. Улар мутафаккир шоирларимиз ижодига хос юксак ғоявийлик ва бетакрор бадиий баркамолликни янада теранроқ англаб етишингизга ёрдам беради.Қўлингиздаги тўпламда баҳру байт (байтбарак) мусобақалари учун мўлжалланган матн намуналари: ҳадислар, мумтоз адабиётимиз даҳолари Лутфий, Навоий, Бобур, Нодира, Огаҳий, Фурқат ҳамда Эркин Воҳидов лирикасидан танланган байтлар, рубоийларни эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз. Улардан баҳру байт баҳсларида фойдаланасиз ва ўзингиз ҳам шундай матнлар тузишга ўрганасиз, деб умид қиламиз.