Kitobxon

Все книги издательства Kitobxon


    Хонакилаштирилган цесаркаларни парваришлаш бўйича тавсиялар

    Группа авторов

    Брошюрада цесаркаларни келиб чиқиши, турлари, табиатда яшаш жойи, биологик хусусиятлари, ташқи кўриниши, маҳсулотларининг сифатлари ёритиб берилган. Шу билан бирга хонакилаштирилган цесаркалар ва уларнинг замонавий зотлари, маҳсулдорлиги, уларни парваришлаш, насл олиш, тухумини бостириш ёки инкубация қилиш, томорқада ва саноат услубида боқиш, гўштга боқиш услубларига қараб бир неча рацион турлари тавсия этилган. Ушбу тавсиялар парранда боқишни мақсад қилган кенг оммага мўлжалланган.

    Ободлик кўнгилдан бошланади

    Группа авторов

    ""Obodlik ko'ngildan boshlanadi" nomli tavsiyalar sahifalarida Prezidentimiz asarlari va ma'ruzalaridan olingan qaydlar, donishmandlarning olam-olam ma'no anglatuvchi hikmatli iboralari, xalq maqollari, ibratomuz she'riy misralar, ezgulik, Vatanni ulug'lash, mustaqillikni mustahkamlash, ma'naviyatni qadrlash hamda yurtimiz turmushini yanada obod qilishga undovchi shiorlar jamlangandir. Tavsiyalardan markaziy ko'chalar, bozorlar, xiyobonlar, bekatlar, avtotransport vositalari, metro vagonlari va boshqa odamlar gavjum bo'ladigan hamda ommaviy tadbirlar o'tkaziladigan manzillarga o'rnatiladigan bannerlar, plakatlar, pannolarni tayyorlashda foydalanish maqsadga muvofiq. Shuningdek, tavsiyalarimizdan vazirliklar, davlat qo'mitalari, agentliklar, konsernlar, uyushmalar, birlashmalar, banklar, kompaniyalar, markaziy muassasalar, mahalla va jamoyat tashkilotlari ma'naviy-ma'rifiy tasviriy targ'ibot vositalarida keng foydalanishlari mumkin."

    Ёш раҳбар энциклопедик луғати

    Группа авторов

    Ҳар бир ёш келажакда замонавий раҳбар бўлишни орзу қилади. Бунга эса ёшликда тўпланган билим, кўникма ва тажриба эвазига эришилади. Узининг билими, иқтидори ва зукколиги билан инсоният тараққиётига улкан ҳисса қўшган ҳамда тарих зарварақларига кирган буюк раҳбарлар ҳақида китобларда кўп ўқиганмиз.Бугунги глобаллашув жараёни, янгиланиш ва ўзгаришларга бой даврда «универсал» раҳбарларга талаб ошмоқца. Универсалликда ижтимоий ҳаётнинг барча соҳалари бўйича маълумот ва ахборотга эга бўлиш муҳим жиҳатдир. Ушбу энциклопедик тўпламга ёш раҳбарлар фаолияти давомида дуч келиши мумкин бўлган барча соҳаларга оид энг фаол тушунчалар жамланган. Тўпламни тайёрлашда ишончли манбалар – «Узбекистон миллий энциклоцедияси», «Ўзбек тилининг изоҳли луғати», «Ислом энциклопедияси»дан фойдаланилган.

    Қани менинг юлдузим

    Группа авторов

    Ушбу китоб буржлар дунёсидаги ўзаро мутаносиблик, муносабатларнинг мувофиқлиги ёки акс жараёнлар ҳақида маълумот беради. Сиз, аввало, маълум бурж вакили ҳақида умумий таъриф билан танишасиз. Ушбу бурж эгасининг бошқа бурж вакилларига қанчалик муносиблиги эса турли жабҳаларда очиб берилади. Жумладан, биргаликда умргузаронлик, ишлаш, омадга эришиш, яратувчанлик, ижодкорлик борасида талай маълумотлар ҳавола этилади. Ушбу қайдларга қанчалик ишониш-ишонмаслик ўзингизга ҳавола, албатта. Уларнинг ҳақиқатга яқинлигини аслида ҳаёт кўрсатади.

    Мучал ва буржлар: толеномалар

    Группа авторов

    Ushbu risola ming yillar davomida avlodlarimiz tomonidan hayot sinovlaridan o'tkazib, o'rganib kelingan, turli xalqlar o'rtasida keng tarqalgan nujum ilmi sirlari bilan tanishtiradi. Kitobxon o'zi va yaqin kishilarining muchal va burjlari bo'yicha ijobiy va salbiy, kuchli va kuchsiz, zaif tomonlarini, ruhiy, jismoniy, jinsiy imkoniyatlarini, kim bilan oila qurishi mumkin-u, kim bilan mumkin emasligi va yana boshqa ko'plab sirli jihatlari, xususiyatlari hamda imkoniyatlarini astrologik nuqtai nazardan chuqurroq bilib olishida va shunga muvofiq tarzda odamlar bilan munosabatda bo'lishida undan foydalanishi mumkin. Kitobda muchal va burjlarga oid bilimlar asosida oilada er-xotinning o'zaro bir-biriga jismoniy, jinsiy, ruhiy-psixologik, ijtimoiy va ma'naviy yo'nalishlarda mos kelishi yoki tafovutli jihatlari chuqur tahlil qilingan.Risola keng kitobxonlar uchun mo'ljallangan.

    Ўзбекистон маданиятида тарихий жанрдаги тасвирий санъат асарлари

    Маматов Улугбек

    Монографияда Ўзбекистон маданиятида тарихий жанрдаги тасвирий санъат асарлари (ХХ аср иккинчи ярми – ХХI аср бошлари) тадқиқ этилди. Бу асарлар маданиятшунослик, тарих, фалсафа ва санъатшунослик нуқ­таи назаридан фанлараро таҳлилга тортилди. Китоб тасвирий санъат билан қизи­қувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.The monograph explores the works of the historical genre of fine arts in the culture of the Republic of Uzbekistan (2nd half of the 20th – 21st centuries). The works are given an interdisciplinary study from the point of view of cultural studies, history, philosophy and art history. The book is designed for a wide range of readers interested in art.

    2002 тушлар таъбири

    Группа авторов

    Туш ҳамма вақт катта аҳамиятга эга бўлиб келган. Чунки у инсон руҳияти, келажаки, кимлиги ва қандайлиги ҳақида маълумот беради.Умид қиламизки, ўтмиш ва бугунги замон мураббилари таъбирномасидан фойдаланиб тайёрланган ушбу китоб сизга манзур бўлади.

    Феноменал хотира: хотирани мустаҳкамлашнинг 70 усули

    Группа авторов

    Феноменал хотира – мустаҳкам ва кучли хотира бўлиб, у мунтазам ташқи ва ички таъсирлар натижасида мияни парвариш қилиш, озиқлантириш, узоқ вақт муаммосиз ишлаши учун шароит яратиб беришга эҳтиёж сезади. Мазкур китоб мустаҳкам хотирага эга бўлган алломалар ҳаёти ва фаолиятини кузатиш асносида ёзилган. Мутолаа жараёнида тавсияларга амал қилиш ва машқларни тўғри бажариш билан ҳар бир ўқувчи ўз хотираси ва мия фаолияти учун бемисл хизмат кўрсатади. Мактаб ўқувчилари, айниқса, абитуриент ва талабалар ушбу китобдан жуда қимматли маълумотлар ҳамда тавсиялар олишлари мумкин.

    Туш таъбири 770

    Группа авторов

    Туш ғайб олами билан боғловчи бир омил, десак, хато бўлмаса керак. Фақат уни тўғри таъбир қилиш учун катта билим талаб этилади. Замонамизда таъбирчиларни топиш қийин, албатта. Шунинг учун мазкур китобда Ибн Сирин, Нобулсий каби олимларнинг китобларидан фойдаландик.

    Қизларни оилавий ҳаётга тайёрлашда репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш

    Группа авторов

    Qo'llanma qizlarni oilaviy hayotga tayyorlashda sog'lom turmush tarzi va salomatlik falsafasini shakllantirish, ularning reproduktiv salomatligini mustahkamlash hamda talabalarning o'zi va yon-atrofidagilarning salomatligini muhofaza qilishga qiziqishini rivojlantirish masalalarini qamrab olgan.