Мазкур тўпламда мустабид совет тузумининг оғир синовларини ўз бошидан кечирган ватандошларимизнинг хотиралари, озодлик, эркинлик ҳақидаги фикр-мулоҳазалари жой олган бўлиб, улар жонли мулоқот тарзида ёзиб олинган. Уни ўқир экансиз мустақилликнинг осонликча қўлга киритилмаганлигини, унинг нақадар бебаҳо ва тенгсиз бир неъмат эканлигини янада теранроқ англагандек бўласиз.