Kitobxon

Все книги издательства Kitobxon


    Янги олма навлари ва уларнинг ҳусусиятлари

    Группа авторов

    Ушбу маълумотнома интенсив олма боғи ва умуман олма етиштириш билан шуғулланувчи агроном ва боғбонлар учун мўлжалланган. Фойдаланувчиларга қулайлик бўлиши учун маълумотнома кичик хажмда чоп этилмоқда. Маълумотномани тузишдан асосий мақсад Ўзбекистонда етиштирилаётган янги олма навларини ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари хақида кенг оммага тўлиқроқ маълумот бериш ҳамда навларни тўғри аниқлашга кўмаклашишдан иборатдир.

    Ота-онага оқ бўлиш

    Группа авторов

    Миллатимиз ҳозирда оталар билан болалар, қайноналар билан келинлар ўртасидаги ихтилоф ва келишмовчиликлар авж олган кунларни бошидан кечирмоқда. Бугун бу муаммоларга муолажа, малҳам жуда зарур. Ушбу рисоламиз фарзандларимизга ота-оналари розилигини қозониш, қайнона-келинлар муносабатини яхшилаш йўлида жажжи қўлланма бўлишига умидвормиз. Унда нафақат фарзандларга, балки ҳурматли ота-оналарга ҳам маълум тавсиялар бор.

    Ҳаёт лаззати ёки умрни узайтириш сирлари

    Группа авторов

    Бу китобни ҳиндий тилидан форсий тилига таржима қилинган ва унга керакли нарсалар қўшилиб "Лаззат ун-нисо "(Аёллар лаззати) деб ном қўйилган, токи бу китобнинг толиблари унинг латофатидан баҳраманд бўлсинлар ва ундан тўлиқ насиба олсинлар.Асосий иш аввало Худога бандалик қоидаларини бажо келтирмоқ, иккинчи яшаш учун зарур нарсаларга эга бўлмоқ, учинчи аёллар билан улфат бўлиб, айшу ишрат қилиш йўлини билмоқким, оламнинг боқийлиги худди мана шу нарсага боғлиқ.Ва яна билгинки, яшаш учун зарур нарсаларни йиғаман деб, Ҳақ таоло ибодатини қўлдан бериш мумкин эмас, бунга эса бирор ёмон хотин қўлига тушмаслик ва шаҳват ғалабаси туфайли ярамас ишларга машғул бўлмаслик орқали эришилади.Бузуқлик ибодатнинг акси ва бойликнинг барбод бўлиш сабабидир.Аёллар билан улфат бўлиб, ишрат тузиш бу ҳамма учун эҳтиёж иши бўлди. Шунинг учун бу китоб аёллар билан муомала этиш ва яқинлик қилишнинг шарт-шароитларини билиш учун бунёд этилди. Кимки бу китобни мутоала этса ва унда баён этилган шароит ва зарурий нарсаларни билиб, бу соҳадаги илмдан мукаммал қувват ололса, ўзига бўйсунмаган ва қўлини тутдирмаган аёлини бу китобдаги қоидалар орқали ром этади ва ўзига муте ҳамда ошиқу беқарор қила олади. Мазкур китоб ўн уч бобга бўлинди.

    Болажон таянч дастури

    Группа авторов

    Ушбу дастур «Мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари» асосида ишлаб чиқилди.Дастурда илк ёшдан 6-7 ёшгача бўлган болаларни жисмоний, ижтимоий- ҳиссий, нутқ, ўқиш ва саводга тайёрлаш, ақлий ривожлантириш бўйича педагогик вазифалар асосида ҳар бир ёш гуруҳ болалари ўқув йили охирига келиб эгаллашлари лозим бўлган билим, малака ва кўникмаларнинг зарурий ҳажми берилган.Дастур мактабгача таълим муассасалари педагоглари, ота-оналар, болалар тарбияси билан қизиқувчи барча мутахассис ва методистларга мўлжалланган.

    Авесто яшт китоби

    Группа авторов

    Халқимиз тарихи ва маънавиятининг илк булоғи «Авесто» китобининг «Яшт» («Алқов»лар) наскини таниқли олим, қадимий тарихимизнинг манбашунос мутахассиси Мирсодиқ Исҳоқов таржимасидаги нашрини ҳукмингизга ҳавола қилмоқдамиз. Ушбу нашрнинг ўзиёқ маданий маънавий ҳаётимизда муҳим воқеа деб баҳоланиши мумкин. Қолаверса, таржиманинг «Авесто»га хос кўплаб унутилиб кетган тушунча, атама ва ишоратли масалаларга илмий асосланган изоҳлар билан таъминлангани нашр қимматини янада оширади, деб умид қиламиз.