Ўзбек китобхонига тақдим этилаётган ушбу детектив ҳикоялар чинданда ҳайратланарли, чиндан-да ўқувчи диққат-эътиборини ўзига оҳанрабодек тортиб олади. Дарҳақиқат, биз бу йўналишдаги китобларни кўп ўқиганмиз, шундай мазмундаги киноларни ҳам севиб қайта-қайта томоша қиламиз. Эътиборингизга ҳавола этилаётган китобдан ўрин олган ҳикоялардаги жозиба эса мутлақо бошқача. Қаҳрамонларнинг соф психологик ҳолати, жиноят ишига сабаб бўлган вазият ёки таъбир жоиз бўлса, инсон ички кечинмалари билан боғлиқ ҳар бир жараён шундай моҳирона тарзда очиб берилганки, ўзингизни беихтиёр асар қаҳрамонлари ёнида тургандек ҳис қиласиз…