Название | Тенг-тенги билан бахтлидир |
---|---|
Автор произведения | Тохир Хабилов |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-4840-5-4 |
Суд мени икковингизга эмас, етимхонага яшашга ҳукм қилса, руҳингиз пораланиб кетмайдими? Ё “Тақдири шу экан-да”, деб қўя қоласизми? Аслида менга шуниси яхшироқ. Чунки аяжоним билан яшасам, сиз – адажон, мени кўргани келмайсиз. Адажоним билан яшасам, сиз – аяжон соғинсангиз ҳам, кўз ёшлари тўксангиз ҳам, сизни яқинлаштиришмаслиги мумкин. Етимхонада яшасам, ҳеч бўлмаса, йилда бир келарсиз? Сизлардан фақат бир илтимос:
етимхонага келганингизда, сиз – адажоним, аяжонимни ёмонлаб гапирманг. Сиз учун ёмон бўлсалар, мен учун яхшилар, бебаҳолар. Аяжон, етимхонада учрашганимизда яхши кунларни эсланг, адажонимни ёмонлаб гапирманг. Адажоним сизга ёмон бўлсалар, мен учун яхшилар, бебаҳолар. Улғайиб тўйга етишганимда икковингизни тўйга айтаман. Домла никоҳ ўқиётганида адажонимнинг исмларини тилга олади. Вақти келиб вафот этганимда, жаноза ўқилаётганда ҳам отам кимлиги эсланади. Шунинг учун адажонимдан сира-сира воз кеча олмайман.
Ажрашиб кетганингиздан кейин тўсатдан ўлиб қолсам, иккалангиз ҳам йиғлайсиз, ҳатто фарёдлар қиласиз. Мендан ажраганингизга шунчалар ғам чекар экансиз, оилани бузмай, қон ёшлари тўкиш ўрнига биргаликда шоду ҳуррам яшашимизга нима тўсиқлик қилади?
Аяжоним билан яшайдиган бўлсам, адажонимни соғинаман, яширинча бўлса ҳам кўргани бориб тураман. Адажоним билан қолсам, аяжонимни жуда-жуда соғинаман. Сизларни кўргани борганимда мендан фақат яхши гапларни сўранг. “Аянг қандай юрибди, кимлар билан кўришади?” деганга ўхшаган саволлар билан мени қийнаманг, мен бечорани бир-бирларингизга гап ташувчи чақимчига айлантириб олманглар.
Шу кичик ёшимда аросатда қоляпман. Бундан кейин не-не изтиробларга дуч келаман. Сизнинг ажрашганингиз туфайли кўтара олишимдан оғирроқ ғам юкларини елкамга олдим. Мен сизларни соғинганимда нон ёки ширинлик сўраб бормайман. Менга сизнинг ширин сўзларингиз керак. Мен сизларнинг иссиқ юзларингизни соғинаман. Маслаҳатларингизга, насиҳатларингизга муҳтож бўлиб яшайман.
Сизлар ажраганингиздан кейин менга ҳаётнинг қизиғи қолмайди. Байрамлардаги, туғилган кунлардаги шодликлар йўқликка сингиб кетади.
Адажон, аяжонимни айблаб, гуноҳлари бор учун ажрашдингиз.
Аяжон, адажонимнинг гуноҳларини кечиролмай ажрашдингиз.
Менинг гуноҳим нима эди? Бу саволимга қай бирингиз жавоб берасиз…”
Азиз биродарим, қайнотажон, агар шу сатрлар сизнинг қалбингизни озгина бўлса-да, титратган бўлса, демак, ёшларга ҳам таъсир этиши мумкин. Бир тажриба қилиб кўрайлик: уй деворларига ҳар турли суратларни осишни ёқтирамиз. Тирик етимлик остонасида турган гўдакнинг юрагини эзган, лекин тилидан учмаган бу сўзларни кўчириб, чиройли рамкага солиб, уй тўрига осиб қўйсак, бу сатрларга ёшларнинг назари тушса, дийдалари сал юмшармикин, виждонлари уйғонармикин? Агар ёшлар ширин