Название | Тенг-тенги билан бахтлидир |
---|---|
Автор произведения | Тохир Хабилов |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-4840-5-4 |
Ҳозир бу сатрларни ёзиш ҳам менга оғир туюляпти. Ҳар қолда айбга иқрор бўлиш осонмас. Буларни баён қилишдан мақсад, катта ёшдаги китобхон биродаларимизга: “Ёшларга насиҳат қилишдан олдин уларнинг руҳий оламини яхшироқ ўрганайлик”, демоқчиман.
ОИЛА МАЛИКАСИ – ҚАЙНОНА
Бир оилада эр баджаҳл, ёмон хулқли эди. Хотинини ҳуда-беҳудага ҳақорат қилар, аёвсиз калтаклар эди. Хотиннинг ўғил эмас, учта қиз туққани унга бир баҳона эди. Қариндошлар, қўни-қўшнилар ҳали ёноғи кўкарган, ҳали қўли синган хотинга ачинишарди. Айримлари: “Эрингизнинг аҳмоқликларига қачонгача чидайсиз, шартта ажрашинг-қўйинг”, деб маслаҳат ҳам беришди. У маъсума эса ҳазингина жилмайиб: “Сабр қилсам, Худо менга ҳам мукофот берар, ажрашсам, мен эрдан ажрашаман. Қизларимни отасидан қандай қилиб ажратаман”, дерди. Отанинг қилиқларидан безган қизлар ҳам бу уйдан чиқиб кетишни хоҳлайдиган бўлиб қолишди. Шу истак тилга олинганида у қизларини бир-бир бағрига босиб, “Тақдирдан қочиб қутулиб бўлмайди. Отангни ёлғиз ташлаб кета олмаймиз. Мен-ку, эрсиз кунимни кўраверарман. Аммо сизлар ота дуосини олмай туриб, бахтга эриша олмайсизлар. Ҳадемай, уйимизга совчилар кела бошлайди. Бирин-кетин тўй қилиб, сизларни узатамиз. Келинлик либосини кийиб, остонамизни ҳатлаб чиқишингиздан олдин сизга ким дуо беради? Ким пешонангиздан ўпади? Отанинг дуосини олмай куёвнинг остонасини ҳатлаб киришнинг хосияти йўқ. Ҳаммангизга отангизнинг дуоси насиб этсин”, деди.
Худо бу ақл, бу сабру таҳаммулни мукофотсиз қолдирмади – эрга инсофу тавфиқ берди. Уч тўйни шоду ҳуррамлик билан ўтқаздилар. Қизлар отанинг дуоси билан бахтли бўлдилар.
Мазкур сатрлар зулҳижжа ойида ёзиляпти. Мен тилга олган эр билан хотин айни дамда Каъбатуллоҳда бошларини саждага қўйиб, азиз фарзандлари, куёвлари, қудалари, ширин-шакар набиралир ҳақига дуолар қиляптилар. Биз ҳам уларни дуо қилиш баробарида ҳаловатсиз оилаларга Аллоҳдан тинчлик-хотиржамлик тилайлик.
Дунёда инсон ақли еча олмаган, эҳтимол, мутлақо еча олмайдиган оғир муаммоли тенгламалар кўп. Шулардан бири: қайнона – келин муаммоси. Бу муаммо милоддан олдинги нечанчи минг йилликда юзага чиққан – ҳеч ким билмайди. Қачон ижобий ҳал этилади – ёлғиз Аллоҳгагина маълум. Тавба қилиб айтайин: агар аҳвол ҳозиргидай давом этаверса, Қиёматга қадар ҳам ҳал этилмаса керак. Динозавр суягининг неча миллион йилдан бери тупроқ ёки музликлар остида ётганини олимлар аниқ айтиб бера олишади. Олимлар Ер қолиб, кўзга кўринмас юлдузлар сирларини ўрганишга интиладилар. Лекин оилалардаги можаролар шундайгина кўзга кўриниб турса-да, уларнинг сирларини очиш ғоят мураккабдай туюлади. Бу соҳадаги “икки карра икки”нинг “тўрт” эканини барча билади,