Тенг-тенги билан бахтлидир. Тохир Хабилов

Читать онлайн.
Название Тенг-тенги билан бахтлидир
Автор произведения Тохир Хабилов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-4840-5-4



Скачать книгу

сиҳатдир. Бир одам подшоҳ бўла олар, бир мамлакат мол-мулкига эга чиқа олар. Аммо сиҳати бўлмаса, бу барча модий салтанат ҳеч қандай ҳузур бермайди. Бирор одамнинг бир дунё мол-мулки бўлса ҳам, бир пиёла сув ичиб, уни чиқара олмаса, унда нима бўлади?! Ҳа, шу бир пиёла сувнинг чиқиб кетиши учун барча мол-мулкини беришга рози бўлади. Шундай экан, мол-мулк, баланд мартаба билан керилиш ақлли одамнинг иши эмас. Бир пиёла сувчалик қадри бўлмаган дунё мол-мулкига боғланиб қолиш эса аҳмоқликнинг ўзгинасидир.

      Дуруст, сиз бойликка берилмагансиз, ҳалол ва ҳаромнинг фарқига борасиз. Ортингизга бир қаранг-чи, ўғлингиз ҳам изингиздан қадам-бақадам келяптимикин? Балки шайтон безаб қўйган йўлларга бежо қараётгандир? Хонадонингизга қуёшдай чарақлаб келган келинингиз-чи? Қимматбаҳо безакларга берилмаганми? Шундай бўлса (Аллоҳ сақласин!) уни қандай тарбиялайсиз? Бизга ёқадими ё йўқми, ёшларда бойликка муҳаббат мавжуд. Фақат яхши тарбия кўрганларида бу муҳаббат кучи заиф, вақт ўтиши билан сўниши мумкин. Эркатойлик беланчагида улғайганлар эса вақт ўтгани сайин бу муҳаббатнинг қулига айланаверадилар. Тан олайлик, уларни бу хатарли йўлдан қайтаришга кўпам уринмаймиз. Нари борса, қуруқ огоҳлантириш билан чекланамиз. Ҳолбуки, тарбиянинг бу йўналишига доир ҳикматлар жуда кўп. Шулардан бирини тавсия қилай, шояд фойдаси тегса. Ҳазрат Алишер Навоий “Ҳайрат ул-аброр”да (Яхшиларни ҳайратлантирсин, деб достоннинг отини шундай атаганлар) Искандарнинг сўнгги армонини гўзал сатрларда ифода этганлар. Унинг насрий баёни бундай:

      Иқлимларни фатҳ этувчи Искандар жаҳон мулкининг тождори бўлди.

      Унинг тасарруфига кирмаган ер қолмади. Денгизу қуруқлик, ҳўлу қуруқ унинг фармонида эди. Осмон гумбази устида хутба ўқиб, адолат муҳрини юлдузларга урди.

      Унга қуллуқ қилишни шоҳлар орзу қилиб, шу билан фахрланар эдилар. Ҳам шоҳ эди, ҳам авлиё, ҳам набий эди. Хулқ-атвори ҳикмат билан зийнатланган эди. Зотида Жамшидлик нишонаси бўлиб, жаҳонни кўрсатувчи жом унинг кўзгуси эди. Етти иқлимни забт этган ва етти осмонга ҳукми ўтар эди. Шундай саодатманд шоҳ оламдан ўтар вақтида шундай бир ожизлик ва бечораликка учрадики, на ҳакимларнинг ва на табибларнинг тадбири фойда берди. Барчалари бу яшил дунё боғида қолиб, у қора тупроқ сари кетди. У ўзининг бу ҳолатидан ичидан ўртаниб, бундай сўз айтди:

      – Мен хору залиллик билан бу оламдан кетар эканман, мен учун сафар ноғораси чалинар экан, кимки ор-номус шартини сақламоқчи бўлса, унга менинг шундай васиятим бор: вақтики мендаги муқаддас бўстон қуши муқаддас маскан айвони сари учса, яъни жоним узилса, оҳу фарёд билан оламни қора қилиб, хобгоҳимга тобутимни солсангиз ва қабр томон юрсангиз, тобутнинг ёнидан бир қўлимни чиқариб қўйинг. Токи одамлар бу қўлимга ибрат кўзи билан қарасинлар. Билсинларки, етти иқлимнинг шоҳи, етти осмон сирларининг огоҳи жисмида жон йўқ ҳолда бу дунёдан бўш қўл билан бормоқдаман. Кимки жаҳон мулкига эга бўлишни ҳавас қилса, шу бўш қўл унга ибрат бўлсин!

      Бу баён сўнгидаги шоирнинг “Эй Навоий, бу дунёдан қўлингни