Тенг-тенги билан бахтлидир. Тохир Хабилов

Читать онлайн.
Название Тенг-тенги билан бахтлидир
Автор произведения Тохир Хабилов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-4840-5-4



Скачать книгу

бундайлардан эмассиз. Лекин уларга муносабатингиз қандай? Уларга насиҳат қилганмисиз? Насиҳат қила оласизми? У-чи, насиҳатингизни эшитадими?

* * *

      Келинни ҳамма ишларга югурдак, хизматкор деб билиш катта хатодир. Ҳозирги пайтга келиб юксак одамийликка хос қоидалар, ахлоқий тартибларга беписанд қаралаётган, ҳатто унут бўлаётган хонадонларда келинга паст назар билан қараш, бўлар-бўлмасга хўрлаш, “хизматкор” сифатида унга рўзғорнинг барча оғир-енгил юмушларини тўлалигича, қўшқўллаб топшириб қўйиш ҳолларининг кўпайгани ҳам шундан. Баъзи хонадонларда келинларни эрлари қолиб, турмушга чиқиб кетган соппа-соғ, тўрт мучаси бут қайин эгачи ёки қайин сингиллари хизматини қилишга, боласини боқишга, уйига келганида ҳатто овқатини тайёрлаб, кирини ювиб беришга мажбурлаш келинга нисбатан зулм ва бағритошликдан ўзгаси эмас. Бу ишда, айниқса, қайноналарнинг бемеҳрларча бош-қош бўлаётгани ачинарлидир. Энг ачинарлиси – қайнонаси ёки эри билан жанжаллашиб ота уйига қайтиб келган қиз онасига қўшилиб келинга хўжайинлик қила бошлайди. Эрининг уйидаги нохуш воқеалардан ўзига керакли хулоса чиқара олмайди.

      Айни чоқда келинни эркалатиб юбориш ҳам мақсадга мувофиқ эмас. Бадавлат оилаларда келинни талтайтириб қўядилар. Агар хонадонда битта хизматкор бўлса, тўйдан кейин иккита бўлади. Меҳмонларга келин эмас, хизматкор хизмат қилади. Илгари тўйдан кейин “Келинимизнинг қўлидан бир пиёла чой ичинг” ёки “Келинимиз пазанда эканлар, лағмонхўрликка келинглар”, деган таклифлар бўларди. Хизматкорли хонадонлар ҳам меҳмонга чақиришса керак. Лекин уларнинг таклифларида келинни мақташ оҳанги бўлмайди. Ҳатто тўйдан кейинги “супра қоқди” маросими уйда эмас, ресторанда ўтказилади.

      Бир аёл менга ҳасрат қилди. Тўйдан кейин келин 15 кун бирга яшабди. Сўнг ёшлар эркинликда яйраб яшашсин, деб уларни алоҳида уйга чиқаришибди. Битта хизматкор ҳам олиб беришибди. Йил ўтиб, келиннинг кўзи ёригач, энага ҳам олиб беришибди. Бола эмаклай бошлаганида келин Европада яшаш истагини билдирибди. Она шаҳрида яшаш унинг “юксак маданий савияси”га тўғри келмас экан. Келинни эркалатиш жараёни ва оқибат сизга олтин балиқ ҳақидаги эртакни эслатмайдими? Бу оила ўғлининг ҳаловати, набирасининг бахтини ўйлаб, Парижданми ё Венаданми жой олиб беришлари мумкиндир. Ундан кейин-чи? Талтайган келиннинг кўнгли шу билан ором топадими?

      Расулуллоҳ (с.а.в.) қўлларида чексиз имкониятлар бўлса ҳам, камтарона, ҳатто қуллари қатори кун кечирар эдилар. Бир куни қизлари Фотима Набий муҳтарамга қўлларини кўрсатиб: “Ё Аллоҳнинг расули, қудуқдан сув тортавериб, тегирмон юргизавериб қўлларим яра бўлиб кетди. Бизга бир қул беринг, бу ишларни ўша қул бажарсин”, дедилар. Уларга қул бермадилар ва бундай дедилар: “Мен сизларга бир нарса ўргатаман, ҳар намоздан кейин “субҳаноллоҳ”, “алҳамдулиллоҳ”, “Аллоҳу акбар”ни ўттиз уч мартадан айтинг, Аллоҳ таолонинг Ўзи сизларга ёрдам беради. Ишларингизни осон қилади. Қул ёллашингиздан кўра, бу тасбеҳларни