Название | НАМОЗШОМ ХАЁЛИ |
---|---|
Автор произведения | Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn |
Бир хуфтон чоғи, – ҳануз у кунни Нортўхта яхши эслайди: 1981-йилнинг ўнинчи ноябри эди ўшанда – ҳалигина Машраб аканинг “ГУРУНГ”и кўриги-томошасидан қайтиб, “Время”ни томоша қилаётган эди. Нохос, телефон жи-ринглади. Шартта дастакни олиб, қулоғига тутди:
– Ассаломалайкум! – деди.
Дастакдан қиз боланинг йиғиданми, алланечук хирқираганроқ овози эши-тилди:
– Амаки, ўзингизми?
… ий-э, Нодирами?.. – Бирдан Нортўхта сергак тортди. – Нодира-ку! Тилак-нинг қизи. Тинчликмикан?
– Ўзимман, қизим, ўзим. Тинчликми?
Беихтиёр изиллаб-йиғлаб, Нодира:
– Уйимиз ёниб кетди, амаки! – деди.
Дабдуруст кўнглидан нохуш гумонлар кечиб, Нортўхта:
– Ўзларингиз омонмисизлар ахир?! – деди. – Отанг соғми?
… хайрият. Хайрият-э!
Пиёлада совиб қолган чойни гуппа кўтариб, шартта Нортўхта ўрнидан турди.
Хотини, ўғиллари – ҳаммалари, бетоқат, саволчан назар билан қараб ўтирган эдилар: тезроқ айтсангиз-чи, нима бўпти?
– Тилакнинг уйи куйипти.
– Вуй-ей, айтманг-эй! – деди хотини, паришон ёқасини ушлаб. – Ўзлари соғ-микан ишқилиб.
Бари соғ-саломат эканлигини айтиб, Нортўхта даҳлизга ўтди. Саросар ки-йинди.
Ё пирай, бирпасда йўлга шай бўлиб, Дилшод:
– Дада, ман ҳам сиз билан бирга бораман, – деди. – Яхшими?.. Яхши, денг.
Дилшод Тилакни яхши кўрарди, айниқса, унинг қўлларини ҳавога тўлғаб-тўлғаб, завқ-шавқ билан шеър ўқишига ишқивоз эди.
Тилакникида узоқ қолиб кетиши мумкинлигини ўйлаб, Нортўхта:
– Йўқ, Дилшоджон, – деди, йўлга шошилиб. – Ҳозир эмас, кейин… кейин!..
Тилак шаҳарнинг у чеккасида – Сағбон маҳалласида яшайди. Йўл олис… Ле-кин, кечки пайт бўлганлиги учун, қатнов анча камайган эди. Машинани учириб, ҳаял-замон ўтмай, етиб борди.
Дарвоза ёпиқ экан, аста итарган эди, очилди. Қоп-қоронғи бостирмадан ўтиб:
– Тилак! – деди.
Ичкаридан Тилакнинг бир қадар ҳорғин… бир товур мудроқ овози эшитилди:
– Келавер.
Қафасдайгина ҳовлича… Ҳовличанинг тўрт томони баланд деворлару иморат-лар билан қуршалган. Булутлар оралаётган синиққина ой нуридан атроф-тева-рак кўройдин. Ўртада ихчамгина сўри. Сўрининг устида сандиқ, жомадонлар, идиш-товоқ, кўрпа-тўшак қалашиб ётибди. Куйган кийиз ҳиди, ачимсиқ пахта-чағит ҳиди димоққа бурқсиб урилади.
– Кел, – деб, Тилак сўрининг бир чеккасида қаддини тиклади. Ҳаво аёз эди. Ечинмай ётган экан, бошида қулоқчини шалпайган телпак. – Ўт ўчирувчилар токни кесиб кетишди.
Нортўхта, қўллашиб кўришаркан:
– Болаларинг қани? – деди.
Эшиги, деразалари ланг очиқ уй томонга ишора қилиб, Тилак:
– Ана, – деди. Уф тортди. – Ётибдилар… Болохона ёниб