НАМОЗШОМ ХАЁЛИ. Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ

Читать онлайн.
Название НАМОЗШОМ ХАЁЛИ
Автор произведения Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn



Скачать книгу

ўтган йили бити-риб келувди. Шу кунларда каттакон бир идорада бинойидай хўжайин. “Вўл-га”да юради. Маниям баламнинг отаси ҳаёт бўлганида, аллақачон диплўмини олиб берармиди, деб ўйлайман-да! Тўқсон – йўқсан, деб қўйибдилар. Етар энди, кўзим очиқлигида бағрима қайт-да, Тилакжон?! Муаллимлик қилмоқчи бўл-санг, ана, ўзинг ўқиган мактаб!..

      Нортўхта, дабдурустдан нима деярини билолмай, айтар гапига у қадар ўзи ҳам ишонолмай:

      – Дурустроқ ҳовли ё квартира насиб қилса, онангни кўчириб келарсан-да, Тилак! – деди.

      Ажаб, чиндан ҳам орадан бирор икки йил ўтиб-ўтмай, Тилак Жўрага беш хонали, катта, ёруғ уй насиб этади. Бироқ, онасини кўчириб келолмайди.

      Онаси бир юзу бир ёшга кирганларида, Тилак довруғи достон бўлғили ёш тўйи қилиб беради.

      Аммо, ҳали у кунларга довур олдинда кўп машаққатли, бири-биридан кўп ба-ракали ва самарали йиллар бор эди.

      Айни тобда эса ачимсиқ куйинди ҳиди бурқсиётган ҳовличасида, борлигу йўқлик аро, ғамгин ҳасратлашаркан, Тилак:

      – Йў-ў-ўқ, йўқ! – деди, хаёлчан бош чайқаб, – Ўзим боришим керак, ўзим.

      – Ҳаммамиз ҳам эрта бир кун ота-юртга борамиз-да! Бургага аччиқ қилиб кўрпа куйдирмайдилар-ку!

      Тилак икки ўт орасида эди, индамади.

      … бизни олиб кетишлари мумкин, Тилак. – Ҳали у кунларда Нортўхтанинг ўртанчаси – Дилшод, гоҳо қарчиғайдай чаппор уриб, гоҳо дадасининг давлати соясида мардона мавж уриб яшамоқда; Нортўхта – нодон бандайи ожиз эса, Худойим Дилшодини сийлаб эмас, с и н а б берганлигини, иллоҳ, хаёлигада келтиролмас эди. – Лекин, биз ўз-ўзимизча кетолмаймиз, жўражон.

      Яна хийла фурсат узуқ-юлуқ гурунглашиб ўтирганларидан сўнг, Нортўхта сўридан тушаётиб, кўрпачанинг тагига озроқ пул қўйди.

      Шартта кўрпача остига қўлини суқиб, Тилак:

      – Эй, манга қара! – деди. – Нима қилганинг бу?!

      – Тилак, жўра! – деди Нортўхта, шарт бурилаётиб. – Эрталаб кўришамиз. Эр-тагача!..

      Ҳамма-ҳаммаси ҳозиргидай ёдида: ўшанда, тун алламаҳалда уйига қайтиб, Машраб акага қўнғироқ қилган эди. Кўнгли сезганидек, дўстларга “солиқ” солаверишни Машраб ака маъқулладилар: “Жуда яхши ўйлабсиз”, дедилар. Қанчага қурби етганлиги билан қизиқдилар. Озроқ беролганлигини Нортўхта қийналиброқ айтди. “Яхши, – дедилар Машраб ака. Ва, ўзларига ҳам рўйхатда ўшанча ёзиб қўйишни сўрадилар. – Нажмиддин акага, – акахони, ҳамкасабаси, қўшниси, – юз сўм, Ғайбулла акага, – устози, – юз сўм, – ўша кунларнинг юз сўми шу кунларнинг беш юз… йўқ, қарийб минг дўллирларидан қадрлироқ эди, – ёзаверинг. Эрталаб ишга ўтаётганингизда, атаганимни мендан ола кетасиз”, де-дилар. Сўнг, асло бу ишни пайсалга солмасликни тайинладилар.

      Ана кейин, ухламай, ўйлай-ўйлай, кўнгилга яқин ошналарни Нортўхта бир-бир рўйхатга ёзган эди.

      Орадан шунча йиллар ўтганига қарамай, ўшанда ишончи андишасизларча поймол бўлганлиги ҳамон Нортўхтага алам қилади.

      … э, аламки, таърифига тараф йўқ!.. Эсиз… эсиз… эсизгина умидлар-а!.. Ўзи, кўкрагига муштлаган қаламкашига ишониш – қизил қор ёғишини кутишдай бир ҳавойи амал экан.

      Мана, шу тобда ҳам