Название | НАМОЗШОМ ХАЁЛИ |
---|---|
Автор произведения | Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn |
Ва, шунинг баробарида, Мўмин Хол, айни кўксини нимадир совуқ тили билан ялаётганини ҳис этди.
… тавба, қоронғилик қўрқувни янаям кучайтираркан-эй!.. Чидаш… чидаш керак.
Мўмин Хол қўрқаётганлигини сездирмай, атай бардам овозда:
– Келдим, – деди.
– Албатта келасан-да, – деди Сидоров, пихиллаб кулиб. – Биласан-ку!..
Мўмин Хол унга қарамади.
Балоян курсига оғир суяниб:
– Сен шартимизни буздинг, Холов, – деди.
Мўмин Хол чурқ этмади.
– Судда қатнашмаслигинг керак эди, Холов.
– Уйга хат келди, – деди Мўмин Хол. – Унда: судда қатнашишдан бош торт-санг, жавобгарликка тортиласан, деб ёзилган экан. – Чўнтагидан чақириқнома-ни чиқариб, стол устига қўйди. – Ана, кўришингиз мумкин.
Чақириқномага эътибор бермай, Балоян:
– Нима учун судда, терговчилар мени калтаклаб, зўравонлик билан тилхат ёздирдилар, деб айтдинг? – деди.
Сидоров пишиллаб:
– Калтаклаш қанақа бўлишини бу маразга кўрсатиб қўйиш керак, – деди.
Мўмин Хол юввошгина кулимсираб:
– Судда қасам ичиришаркан-да, – деди.
– Чепуха! Ерунда!.. – Балоян сўкиниб, стол ғаладонидан бир даста қоғоз олди. Асабий силкиди. – Судга топширган тушунтириш хатингми шу?
Ғира-шира кўройдинда Мўмин Хол ўз ёзувини таниди. Юраги шув этди. Лекин, миқ этмади.
– Сен ёзганмисан шуни?!
Мўмин Хол унинг кўзларига совуқ тикилди: ҳа!..
– Мана сенга!.. – Балоян тушунтириш хатини бурдалаб-бурдалаб, Мўмин Холнинг юзига ирғитди. – Энди биз ҳам шартни бузамиз, а, Иван?
Сидоров янаям пишиллаб:
– Эй, сен – Македонскийнинг хазинабони! – деди. – Бугун бизга ўттиз минг келтириб берасан!
Қулоқларига ишонмай, Мўмин Хол ялт унга ўгирилиб қаради. Бехос икки қоши ўртасига Сидоров қарсиллатиб чертди. Бирдан қулоқлари шанғиллаб, кўзларидан ўт чақнаб кетди.
– Энди тушунгандирсан, – деди Сидоров ўқрайиб. – Ўттиз минг!..
Балоян ўрнидан турди, соатига қаради, сўнг:
– Раҳимовни турмада чиритвормоқчимиз, – деди. – Лекин, сен унинг қуту-либ қолишига ёрдам бермоқчи бўляпсан. Шунинг учун биз сени ўйиндан чиқа-рамиз. Ўйиндан чиқишинг учун бизга ўттиз минг беришинг керак! Сенга икки ярим соат муҳлат.
– Олтигача келтириб бермасанг, роппа-роса еттида Отбозорга элтиб тиқа-миз, – деди Сидоров. – Бизда тилхатинг бор: Р а ҳ и м о в г а ў т т и з м и н г п о-р а б е р г а н с а н.
Мўмин Хол уларнинг бунчалар жоҳил ва юҳолигини кутмаган, бинобарин, тамомила гангиб қолган эди, мунграйиб, аллатовур бегона овозда:
– Менда пул йўқ, – деди.
– Вар, сеники пул коп! – деди Балоян. – Бугун кассиринг ўн бирда банкдан бир халта пул олган. Тўғрими?
– Ишчиларнинг пули…
Бизга барини эмас, ўттиз мингини келтириб берасан.
Сидоров рўпарасида тўхтаб:
– Агар олтигача келтириб бермасанг, эрта соат ўнда хотининг билан қизинг-ни Отбозорда биғиллаб йиғлаётганини қўшни камерада эшитиб ётасан,