Название | МАНТИҚУТ-ТАЙР |
---|---|
Автор произведения | ШАЙХ Фаридуддини Аттори Нишопури |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn |
Тевани тутдингми, қаршингда ҳамон
Сут, асал ирмоқлари бўлгай равон.
635 Тева сур бу йўлда кеча-кундузи,
Қарши олгайдир сени Солиҳ ўзи…
Марҳабо, лочин, чақин кўз, дарғазаб,
Мунча юргайсен ғазаб ичра, ажаб?
Номайи ишқи амал пойингда банд,
Очмагил, турсин ўшал жойингда банд.
Сен ақлни айла кўнгилга бадал,
Бир йўла кўргил абад бирлан азал.
Чор чўби табъни синдир мардвор,
Сўнгра ваҳдат ғорида тутгил қарор66.
640 Ғори ваҳдат гар эса маскан сенга,
Садри олам бўлгуси ҳамдам сенга…
Эй гўзал дуррожи меърожи аласт67,
Не бало кўрдинг кўриб тожи аласт.
Тингладинг ишқу аластни жон ила,
Ҳайдагил нафси балони бир йўла.
Чун балойи нафс бало гирдобидир,
Не бўлур иш қолса гирдоб ичра ул?
Нафсни Исодек ёқишни ўйла сен,
Жонни жонон бирла равшан айла сен.
645 Нафсни ёқсанг, жон қушинг парвоз этар,
Йўлда Руҳилло уни пешвоз этар…
Марҳабо, булбул келиб ишқ боғидин,
Нола қил ишқ дарди, ҳижрон доғидин.
Дардинг айтиб, нола қил Довудвор,
Бўлсин ҳар дам сенга юзлаб жон нисор.
Довудий авж бирла маъноларни оч,
Халққа хилъатни баён эт, бер қувонч.
Унга зирҳ кийдирма, ўлсин нафси шум,
Сен Довуд янглиғ темирни айла мум.
650 Мум бўлиб тортса мулойим ул қаро,
Мисли Довуд ўт бўлурсен ишқ аро…
Эй товус, жаннатда тортиб наъралар,
Етти бош аждарни куйдирдинг магар.
Тутма суҳбат, қонга қоргайдир сени,
Ул илон жаннатдин ҳайдайдир сени.
Сидраю Тубога қўймас ул, аё,
Макр ила кўнглингни этгайдир сиёҳ.
Сен ҳалокат тиғини ургил анга,
Йўқса, бул асрор насиб этмас сенга.
655 Гар халос бўлсанг илондин, бил ани,
Одаминг жаннатга бошлайдур сени…
Кел, тазарв, кўзи йироқ кўргувчи қуш68,
Боқ, кўнгилни баҳри нур ғарқ айламиш.
Сен асири чоҳи зулматсен ҳануз,
Мубталойи ҳибсу туҳматсен ҳануз.
Чоҳи зулмонийни қўйгил, таркин эт,
Талпиниб, ул арши раҳмонийга ет.
Ҳамчу Юсуф айла тарк зиндону чоҳ,
Мисри иззатда ўзинг бўл подшо.
660 Бўйла мулкинг гар қўлингда жам бўлур,
Юсуфи сиддиқ сенга ҳамдам бўлур…
Эй гўзал қумри, ажаб дамсоз ўзинг,
Шод ўзинг, кўнгли синиқ ҳам боз ўзинг.
Танги дилсен, чунки дилхун ичрасен,
Ўйлаким, зиндони Зуннун ичрасен.
Эйки сен нафс аждарига мубтало,
Тобакай нафсингдин истарсен бало?
Кес унинг бошини, кутгайсен неча,
Сўнг кўтар бошингни ердин ойгача.
665 Айласанг гар аждари нафсинг ҳалок,
Муниси Юнус бўлурсен, зеби хок…
Кел, гўзал ғуррак, кўнгил зорингни тўк,
То гуҳар сочсин бошингга етти кўк.
Баски ул бўйнингдадир тавқи вафо,
Бевафолик