Қашқадарё воҳасининг бахши-оқинлари.. Норқизил Кенгбоев

Читать онлайн.
Название Қашқадарё воҳасининг бахши-оқинлари.
Автор произведения Норқизил Кенгбоев
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn



Скачать книгу

такрорлаб, дўмбира машқига солиб юрардим. Башир қишлоғида катта тўй экан, хўжайинимдан сўраб ўша тўйга бордим. Шу тўйда Ражаб шоирга яқин бўлиб, унга шогирд тутиндим. У билан тўй-маъракаларда иштирок қилиб юрдим.

      Ражаб шоир асли Чироқчилик бўлиб топқир ва жўшқин бахши сифатида танилган, кўплаб шогирд оқинлар етиштирган. Абдулла шоир Ражаб шоирдан кўп достонларни ўрганди. Лекин у достончиликда устози репуртуарига ижодий ёндошиб ўрганган достонларини ўзига хос услуб ва янги вариантларда айта бошлади, изланувчан ижодкор бахши сифатида донг таратди.

      Озодликни, Ватанингни сақласанг,                                      Жаҳон-олам меҳнаткаши “раҳмат!”–дер.                   Суюклисан, эл қўшиғини куйласанг.                          Ақллисан, юрт ўйини ўйласанг.                                      Ҳурматлисан, кўпчиликни фикрини                               Муддаога етар қилиб сўйласанг.                                     Асл муддаога етган кунларим.

      Абдулла шоирнинг Чори Ҳамро ва Шарофжон Орифий ёзиб олиб нашрга тайёрлаган “Чўлпон” нашриётида 1991 йилда чоп этилган терма ва достонларини ҳамда ҳали эълон қилинмаган кўплаб асарларини кўздан кечирар экансиз, унинг ниҳоятда ҳозиржавоб, даврнинг ижтимоий-сиёсий воқеаларини тез англаб, чуқур идрок эта оладиган санъаткор эканлигига ишонч ҳосил қиласиз.

      Ўзбекистон Республикасининг      биринчи Президенти Ислом Каримов “Алпомиш” достонининг 1000 йиллигига бағишланган тантанали маросимда сўзлаган нутқида “Бахши-шоирлар ўз халқининг бийрон тилидир. Улар юртимизда доимо “Бахшили эл-яхшили эл” –деб улуғланган,” дейиш билан бирга, Абдулла шоир сингари ноёб истеъдод соҳиблари фаолиятига юқори баҳо берди. Биринчи Президентимиз “Бугун биз…Эргаш Жуманбулбул, Фозил Йўлдош ва Пулкан шоир, Ислом шоир ва Абдулла шоир, Рахматулло Юсуф ўғли, Бекмурод шоир каби достончиларнинг номларини эҳтиром билан тилга оламиз.” Уларнинг ноёб қобилияти, юксак маҳорати туфайли “Алпомиш” бор салобати ва нафосати билан яшаб келмоқда” деган эдилар. Абдулла шоир ижро этган асарлар кишиларга бадиий завқ бериши билан бирга, ёш авлодни қаҳрамонлик, инсонпарварлик, дўстлик –биродарлик, юксак ахлоқ-одоб, меҳр-муҳаббат ва тантилик руҳида тарбиялайди. “Алпомиш” достони нафақат туркий қавмлар, эл-юртларнинг шоҳ асарларидан, айни бир пайтда дунё халқлари тўплаган бой-бадиий тафаккурнинг нодир дурдонаси ҳисобланади.

      У ёки бу халқнинг қадрияти, кимлиги, ёрқин ойнаси ҳисобланган мумтоз оғзаки ижод намуналари абадул-абад, инсоний улуғворлик, ватанпарварлик, қаҳрамонлик, жавонмардлик, ҳалоллик, муҳаббат, садоқат, эзгулиқдан сабоқ беради. Муайян миллатнинг миллий романи бўлиб хизмат қилади. Умумбашариятга тааллуқли “Иллиада”, “Одессиа”, “Тўмарис”, “Широқ”, “Авесто”, “Маҳобҳорат”, “Рамояна”, “Гўрўғли”, “Монас”, “Додақўрқут”, “Қўбланди ботир” каби ўнлаб эпосларини бир эслаб кўринг. Эндилиқда кўзимизни