Қатл куни. САМАДЎҒЛИ ЮСУФ

Читать онлайн.
Название Қатл куни
Автор произведения САМАДЎҒЛИ ЮСУФ
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn



Скачать книгу

сўнг кўп ичиб қўйганидан уйида ўтиргани жой тополмай қолганларини эслади ва ҳозир ичмасам бўлармиди, деган фикр кўнглидан кечди. аммо шу заҳотиёқ бу фикрнинг ўрнини бошқа бир фикр, Маҳмуднинг ўз таъбири билан айтганда, мантиқсиз ва фавқулодда бир фикр эгаллаб олди: йўқ, албатта, ичиши керак, ҳеч бўлмаганда юз грамм отмаса, чарчоғи чиқмайди.

      Зулфиқор ота шивир-шивирларини эшитиб кўзини очди ва қизидан сўради:

      –темир нима бўлди?

      Салотин патнисда келтирган нарсаларни Мошу ёрдамида каровотнинг бош томонидаги стол устига териб чиқди, чўнг бояги каби ҳансираганича:

      –Илоё ўлсин, – деб кулди, – атиги бир бурда нон еб, ароқнинг ярмини бўшатди. Тамаранинг ота-онасининг гўрига ҳишт қалаб, сўкина-сўкина йиқилиб қолди.

      Маҳмуд сўради:

      –Йиғламадими?

      –Йўқ-ў-ўқ!.. Бирпасда кайфи ошиб қолди… Аммо, Маҳмуд дўхтир! – Салотин орқага чекинди, кучли чироқ шуъласида томирчалари реша-реша қизарган кўзларини унга тикди. – Юраги шу қадар юмшоқ, шу қадар мулойимки… Кошки дунёда шунақа одамлар кўп бўлса. Худо ҳақи, ўшанда ёмонликдан асар ҳам қолмасди.

      –Унда ҳаммамиз пиянистага керак экан-да! – деди

      Маҳмуд.

      Маҳмудга Зулфиқор ота жавоб қилди:

      –Худо ҳақи, бу замонда пиянисталикдан яхшироқ нарса йўқ. – Қизининг ўзига бироз таажжуб билан терсайиб қараганини кўриб деди: – Хўш, нима, ёлғон айтяпманми?.. Эшшаклик яхшими ёки пиянисталик? Салотна иягини ушлаб, бош тебратганича:

      –Бас, ҳой ада, бас, – деди – муросага келиб турганимизда бизни шарманда қилманг!

      Маҳмуд Зулфиқор ота қизишиб, қизига оғирроқ гап қилиб юборишига йўл қўймаслик лозимлигини англади, акс ҳолда бирон жанжал чиқиб, у ноилож ота-болани тинчитиш учун ўртага тушишига тўғри келарди. Шунинг учун дарҳол суҳбатга аралашиб:

      –Ҳой, тўхтанглар! – дея шоша-пиша стаканларга ароқ қуйди, ўзига кўпроқ сузди, дарҳол товуқни парчалаб, қатламани ҳам иккига бўлди. – Қани, Салотин, менга ёрдамлашиб юбор-чи! – дея каровотга яқинлашди. Салотин билан биргалашиб Зулфиқор отанинг ёстиғини кўтардилар, сўнг Маҳмуд қўлларини Зулфиқор отанинг қўлтиғидан ўтказиб, уни кўтарди ва ёстиққа ёнбошлатиб қўйди. Столдан қадаҳни олиб Зулфиқор отага узатди.

      –Қани, манавини отиб юбор-чи!

      –Маҳмуд дўхтир, дардингни олай, чолни хароб қиласан-ку! – деди ташвишланиб Салотин.

      Бу сафар Зулфиқор ота Маҳмуднинг оғзини очирмади:

      –Аҳмоқона гапларни қўй, ҳой қизим! – унинг овозидан тетиклик Маҳмудга ёқиб тушди. – Ичаман, худди Темирдай ичаман! – дея кўзларини юмди, сўнг ароқни қултиллатиб охирги томчисигача ичди, Салотин узатган юмшоқ товуқ гўштини оғзига солди ва лаззат билан чайнар экан, қўшиб қўйди: Воҳ-ғей, ҳа ноомарднинг чиқарган ароғи!

      Маҳмуд ўйлаганининг акси ўлароқ (боя ароқни стаканларга қўйгинида кўнгли ағдарилиб келган эди) ароқ бўғзидан симоб каби осонгина ўтиб кетди – на юраги ағдарилди, на афти буришди. Аммо, ҳар эҳтимолга қарши,