Қазои Қадар. Аббос Саид

Читать онлайн.
Название Қазои Қадар
Автор произведения Аббос Саид
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn



Скачать книгу

ўтиришибди, бир ҳаммалари хурсанд бўлишсин девдим-да! Қолаверса, умумишимиз-ку ахир!

      ‒ Сизнинг савдогарчилик қилаётганингизни билиб, ҳеч бир уялиб ўтирмай уч минг долларингизни олган-да! Бу иш масжид учун, савоб учун эканиям кўзига кўринмаган! ‒ юқорида таъкидлаган фикрига қўшимча қилди Абдурасул ота, ортидан эса ҳадеганда бир гапни қайтаравериб чайналиш яхши эмаслигини, “оғзи куйган одам”га ‒ Сафохонга айил ботиши мумкинлигини ўйлаб тасалли берди: ‒ Майли, бориб кўрайлик-чи, бир гап бўлар!

      ‒ Ўзи ҳозир вазирликда ишламаётган бўлса, сизни бошданоқ алдаб юрган экан-да! ‒ деди Тошмурод, унинг сўзларига на Сафохон ва на Абдурасул отадан жавоб бўлавермагач, кетаётган йўлига андармон бўлиб, диққат-эътиборини шу томон қаратиб, пича тек қоди. Серажин пешанаси тиришгандан-тиришиб, йўлдан адашмадикмикин дегандай тепасидаги кўзгучага қараб: ‒ Ҳозир ўнггамиди, Сафохон? Шламбага кеп қопмиз шекилли? Йўқ, кейинги кўчадан бурилармидик? ‒ деб сўради.

      ‒ Ҳали Шламбага бор. Ҳозир ўнгга бурилсак, Бешқўрғондан чиқамиз, шундайми Сафохон? ‒ орага қўшилди Абдурасул ота.

      Ҳа, Бешқўрғон маҳалласида яшайди. Тўғри кетяпмиз, ‒ автомаркабнинг орқа ўриндиғида шундоқ ҳам қийналиб келаётган Сафохон, қорувли, баланд гавдасини тағин-да эгиб, қадди-басти букилиб эшик ойнасидан ташқарига аланг-жаланг боқди, ҳали адашмаганларига яна бир карра ишонч ҳосил қилиб, олд тарафга юришликка чорлади: ‒ Ҳув, анави Докахлеб ёнидаги кўчага бурасиз, Тошмурод.

      Нонвой сал нарида ‒ йўлнинг ўнг томонидаги икки қаватли замонавий нонвойхонани кўриши ҳамоно юзи ёришиб:

      ‒ Бўлди, эсимга тушди. Биз аввалги сафар Эскижўва тарафдан, шаҳар ичкарисидан чиқиб келувдик-да, ‒ деб Абдурасул отага қараб олди, сўнгра автомаркабининг тезлигини пасайтириб, ўнгдаги кўчага бурди.

      Ўзлари кўзлаган манзилга яқинлашганлари сари Абдурасул ота яна қизиша бошлади. Қалин қошларини чимириб орқасига, Сафохонга ўгириларкан:

      ‒ Бизни ҳадеб овораи сарсон қилаверасанми каззоб деб, нақ ёқасидан оламан-да, қани пулни бермай кўрсин! ‒ деди, ўзининг ушбу дағдағали жумласидан сўнг Сафохоннинг ранги ўзгара бошлаганини, унинг важоҳатидан қўрқиб кетганининг шоҳиди бўлгач эса, хийла шахтидан тушиб, пастроқ овозда қўшиб қўйди: ‒ Шундай қилмаса бўлмайди, ука-аа, ундай бетавфиқлар билан ана шундай дўқ уриб баланддан келиш керак!

      Сафохон қариянинг жаҳли чиқиб кетса ҳақиқатдан ҳам Йўлтурдининг ёқасидан олиши мумкинлигини, бу нарса унинг учун ҳеч гап эмаслигини тасаввур қилиб улгурди. Масжиднинг томига старапил тахталари тортилаётганида, ишга қарамай бошқаларни чалғитиш билан овора бўлган, Тиконли кўчадан келиб фақат намоз ўқиб кетишдан бошқа нарсани билмайдиган Шавқиддин исмли қирғийбурун бир йигитнинг адабини бериб: “Масжидга келиб фақат думалаб кетишни биласан! Бундай у-бу ишларгаям қайишиб, у-бу ишларга қарашиб туради-да, одам деган! Ғўдайишдан, бурнингни юқорига кўтариб бошқаларни ишдан қўйишдан, уларга халал беришдан ўзга нарсага