Қазои Қадар. Аббос Саид

Читать онлайн.
Название Қазои Қадар
Автор произведения Аббос Саид
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn



Скачать книгу

унуттириш мақсадида унинг кўнглини кўтаришга, хафачилигини аритишга хизмат қиладиган арзирли сўз топмоққа чоғланаётганди, қўққисдан шу томон шошилиб келаётган Абдурасул отани кўриб қолиб, нима қиларини билмай довдираёзди. Дам опаси Фаросатга, дам эса жияни Сарсонга, ундан эса поччасига кўз югуртириб, уларни ана шу хавфдан огоҳлантирган бўлди. Поччаси Тиркаш тирсакка эса: “Ҳеч бўлмаса оёғингизга шиппак илиб олмовмидингиз? Шундай аҳволда ‒ ялангоёқ тушиб келавердингизми?!”, дея минғирлаб, паст овозда дакки-дашном беришга ҳам улгурди. Бу танбеҳи орқали наинки қариядан қўрқишини, унинг олдида ўзларининг ожиз бир аҳволда эканликларини сездиришни ҳам истамаётганлигини кўриш мумкин эди.

      Абдурасул отани кўриши ҳамоно биринчи навбатда Сарсон жипириқнинг пайтавасига қурт тушди. У на ота-онаси ва на холаси Таманноз қарияга бас келолмасликларини яхши билиб, яна устига, ўзи ҳам қочиб юришини, ана шу такасалтанглиги ва ичкиликка ружу қўйгани сабабдан қария уни ўлгудек ёмон кўришини, ёмон кўриш билан чекланмай бир неча бор ёнидан ўтиб кетаётганида атайлаб тўхтатиб тергаганини, одам бўлишликка чақириб дакки-дашном бериш баробарида бирор ишнинг кетини тутишликка даъват қилганларини ҳозир яна бир карра эслаб, устига-устак, қариянинг келиш важоҳатидан чўчиб яқинларидан аввал йўлакка кириб, ёв қувгандай ҳовлиқиб юқори қаватга кўтарилди.

      Опа-сингиллар ҳам Абдурасул отанинг чўрткесар, дангалчи эканини яхши билишар, ундан ҳайиққанлари, қария етти маҳаллага эшитгудай овозда улар шаънига бўлар-бўлмас айбларни тақашидан аввал “отни қамчилаш” кераклигини фаҳмлаб, Тиркаш тирсакка, унинг яланг оёқларига энсалари қотиб қараб олишаркан, бирин-сирин имо-ишора билан:

      ‒ Қани, ичкарига киринг! ‒ дейишди-да, аввал уни олдиларига ўтказиб юбориб, ортидан Таманноз, унинг орқасидан эса Анвар Шокирга ғазабнок бир авзода ғилайланиб кўз югуртириб, нигоҳида: “Мени таъқиб этишни бас қилмас экансан-да! Хап, сеними?!”, дегандай бир мазмунни акс эттириб норозиланиб, яна бошқа таҳдидли маъноларни ифода этган бўлиб, бошини чайқатганча Фаросат ҳам ичкарига кириб кўздан ғойиб бўлишди.

      Анвар Шокир Фаросатнинг сўнгги қарашида, ана шу қараши жараёнидаги кўнглидан кечган ўйларида ҳам ўзига нисбатан ёмон ниятларни фаҳмлаб улгургандай авзода улар ортидан қараб туриб: “Хе, одам бўлмай ҳар нарса бўлларинг!”, дея пичирлади, сўнг эса отаси келаётган тарафга ўгирилди.

      ‒ Ҳа, Анвар, тинчликми? ‒ ўғлига яқинлашганда сўради Абдурасул ота, аммо юқори қаватдаги бемаъни қўшниларнинг уни кўришлари ҳамоно пилдираб йўлакка кириб кетганларини, кўздан ғойиб бўлганларини пайқаб, бу ерда тинчлик эмаслигини, улар билан ўғли орасида бирор гап ўтганини дарров сезди.

      ‒ Ҳеч гап йўқ! ‒ уни тинчлантирмоққа уринди Анвар Шокир.

      Абдурасул ота ўғлининг гапига ишонмади. Унинг девордай оқарган юзига, ҳазин, айни пайтда безовта, қизариб кетган кўзларига жиддий, синчковлик билан тикилишини қўймай:

      ‒ Ҳеч гап