Қазои Қадар. Аббос Саид

Читать онлайн.
Название Қазои Қадар
Автор произведения Аббос Саид
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn



Скачать книгу

шикоятланишга ўтди: ‒ Тунов куни бир тандир нон ёпиб бўлгач, чанқаб туриб муздек компот ичувдим, яна эски йўтал кеп қолди-да!.. ‒ у ана шуларни маълум қиларкан, ўзининг ақл ишлатмай қилган хатти-ҳаракати, чанқоғини қондирмоққа урингани алал-оқибат анчагача йўқ бўлиб кетган йўталининг қайталанишига, натижада жисми-жонининг азобланишига олиб келганини таъкидларкан, ношудлигидан ўпкаланди.

      Абдурасул ота унинг хир-хир йўталишига ичи ачишиб нигоҳ қадаркан, нонвойнинг калтафаҳмлигидан, ўзининг эҳтиётини қилишга сабри чидамаслигидан норозилангандай бошини уён-буён чайқатиб:

      ‒ Унаққима-да, Тошим! Ҳеч замонда терлаб туриб муздек компот ичадими?! Чой ичгин дейман-ку, сенга! Ҳечқурса яхна чой ичмайсанми, юрагинг куяётган экан! Тандирни оби оташ дейдилар, ундан чиқиб муздек нарсани ичадими? Ўзингни аҳволинг ўзингга маълум-ку энди!.. ‒ деди, Сафохонга назар солиб туриб нонвойнинг нодонлигидан ранжиганини сездирди, ортидан автомаркабнинг рулига бошини қўйиб йўталишда давом этаётган нонвойга тағин ўгит берди: ‒ Сенинг соғлиғинг ўзингга ва бола-чақангга ҳали жуда кўп керак бўлади! Ҳали олдингда қанчадан-қанча қиладиган ишларинг бор-а, Тошим! Шуларни билиб туриб яна муздек компот ичдим дейишингни-чи!..

      Нонвойга ҳам Абдурасул отанинг куйиниб дакки беришлари ўз таъсирини ўтказди. Ўзининг қилмишидан ичдан афсус чекиш баробарида ҳали бирортасини ҳам уйлантирмагани уч ўғлини, яна бўйи етиб қолган қизи Шакарни, ҳадеганда бот-бот у нарсаларни эслатиб унинг бошини қотираверишини қўймайдиган, бир замонлар Моғолкўчадаги масжид ёнида ‒ энди нонвойликни бошлаган кезларида танишиб қолиб, кейинчалик турмуш қургани хотини Ширинни, уни олиб келиш учун куёвжўралари билан бирга Бухоройи шарифга борганларини бир лаҳза эслаб дардини хийла унутди, ана шу унутгани учун ҳам яна асосий мавзуга қайтиб, Сафохонга юзланди:

      ‒Сиздан олган пулни бировга бериб қўйиб ололмаяптими дейман-да, Сафохон?

      ‒ Қайдам, ‒ елка қисди Сафохон, орқа томонига ўгирилиб йўлга қаради, сўзида давом этди: ‒ Бир одамга айтувдим, қўли ҳар ерга етадиган бир катта одамга деб эди-да!

      Абдурасул отага нонвойнинг юқоридаги гапи ва Сафохоннинг мана бу жавоби қаттиқ таъсир этганди. У Сафохоннинг бўш-баёв, соддалигидан ўпкалангандай бир қиёфада:

      ‒ Ярим йилдан бери ҳаммамизнинг қўйнимизни пуч ёнғоққа тўлдириб юрган экан-да, бу қашқир! Бундай эзгу иш учун пул сўраган кишидан яхшилик чиқмасини билувдим! ‒ деди, пича ўйланиб қолди, унинг ўй-фикри ана шу муттаҳамни тезроқ учратиш, унинг қандай инсон эканини, турқи-тароватини бир кўриб кўйиб, унга дакки-дашном бериб ақлини киритишда, иккинчи маротаба бундай номаъқулчиликлар қилмасликка чақирувчи арзирли ва таъсирли сўзларни топиб гапириб, уни тавбасига таянтиришга кўчган, ана шу нарсаларни у хаёлан режалаштиришга урина бошлаганди. Туйқус у ўзининг хаёллар дарёсига ғарқ кетгани, ёнида шериклари борлигини ҳам унутиб қўяёзганини идрок этиб, ана шу нарсадан хижолатланиб сўзида давом этди: ‒ Ўзимизни айтаман-да, мана аста-секин ўзимиз