Қазои Қадар. Аббос Саид

Читать онлайн.
Название Қазои Қадар
Автор произведения Аббос Саид
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn



Скачать книгу

гарчанд унинг ўлимидан сўнг онасини кўргани ё бўлмаса акасига иши тушгани, ёинки битта-яримта қўлидан келадиган ишларни бажариб бериш учун борса-да, аммо онаси эрининг васиятига амал қилиб “қурама таннозни” у хонадонга яқинлаштирмасликка сўз бергани боис, у фақат бир ўзи ё бўлмаса ўғил-қизлари билан бирга қатнаб юрарди. Аммо сўнгги пайтларда Фаросат болаларига ҳам у ерга бормасликни уқтиргач, Тиркаш тирсакнинг ўзи ҳам эски ҳовлиларига унда-бунда борар, мана шу хонадонга, мана шу хотин-бола-чақасига боғлангани, хотини Фаросатга оҳанграбодек ёпишпб қолгани важидан, бирга кетишаётганида эса аёлининг чап тирсагидан ушлаб юриш одати борлигини пайқаган мана шу кўпқаватли уйда яшайдиган ўзи қатори ҳамтавоқ, ҳамшиша ошналари ва ён-атрофдагилар унинг орқасидан кулиб қўйиб “Тиркаш тирсак” дейдиган бўлишди-ю, у шу-шу Тиркаш тирсак бўлиб кетди. Хуллас, у ва ўғли Сарсоннинг важоҳати бузилиб тушишларига сабаб бир томондан ичкилик ичиб олганлари бўлса, бошқа томондан эса, опа-сингиллар ана шу йўсин уларни “қайраб” тушириб юборгандиларким, ўғлига “гард юқтирмаслик”ни ҳам тайинлашни унутмагандилар…

      ‒ Буям меҳнатга қайишсин-да! Са-аал эгиладиган, са-аал у-бу ишга қарашадиган, са-ал одам меҳнатининг қадрига етадиган бўлсин-да! – деди Анвар Шокир, ана шу дакки-дашномига, насиҳатомуз сўзларига қўшимча равишда: “Бу арзандангларга арақ ичишдан бошқа нарсани ўргатмаяпсизлар-ку! Ахир, сизлар, бир пайтлар зиёлиликнинг даъвосини қилиб юрганлардан эдинглар-ку?! Яна устига, уч-тўрт кундан сўнг рамазон ойи киради, бу ерлар ҳам сал озода, саранжом-саришта туриши керакми? Биз ўзбеклар ‒ мусулмонлар яшаётганларидан далолат бериши керакми, ахир?! Қачонгача тепадан истаган чиқитларингни ташлайверасизлар? Қачонгача бу номаъқулчиликлар давом этаверади?!”, демоқликка ҳам тараддудланаётганди, туйқус юқоридан пастга ошиқиб тушаётганларнинг шанғиллаган овози эшитилиб, бир маҳал Фаросат йўлак ичидан отилиб чиқди, унга эргашган синглисининг ҳам нияти яхши эмаслигини авзойи кўрсатиб турарди.

      Фаросат эркаклар қатори арақ ичган, шу сабабдан оқ-сариққа мойил япалоқ юзи синглисиникидан-да қизарган, пистақиранг қисиқ кўзлари катталашиб, қирғизқовоқлари одатдагидан бўртиган, бунинг устига, бу ғазабнок, бу аламзада, бу хасад-хусумат уруғи фасод боғлаб қачондир ёрилиши шундоққина кўриниб турган заҳар-заққумга монанд авзосидан қўшнисига нисбатан кек-адовати шу бугунники эмас, кечаги ҳам эмас, балки анча йиллардан бери давом этиб келаётганини ҳам пайқаш мумкин эдиким, гўё бошқа сафар имконият туғилмайдигандай, қулай фурсатни қўлдан бой бергудай бўлса, афсус-надоматлар чекадигандай, айнан шу бугун унинг додини бериши керакдай, шу бугун у билан ҳисоб-китоб қилиб тиз чўктирмаса бўлмайдигандай бир вахший, дарғазаб қиёфада турарди. У ўзининг бутун хатти-ҳаракати, диққат-эътиборини, феъл-атворидаги бор бадкирдорликлари, бор қабиҳликлар ва разилликларини ана шу нарсага йўналтиргани учун ҳам титраб-қақшаб қон истаётган,