Қазои Қадар. Аббос Саид

Читать онлайн.
Название Қазои Қадар
Автор произведения Аббос Саид
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn



Скачать книгу

тушига кирмагани ваҳималар гирдобига тушди. Унга, айниқса, Анвар Шокирнинг: “Мен сени неча йиллардан бери биламан-ку, ахир!”, деб заҳарханда таъна қилиши қаттиқ таъсир этган, бундай дейишининг тагида бир пайтлар, шўро даврида, ҳали ўн гулидан бири сўлиб улгурмаган даврларда дорилфунунда, кафедрада ишлаб юрган кезларидаги Маркс Темирович билан кўргани ҳодисани ёхуд унинг шогирди саналган Марди Ибодовичнинг унга осилиб юриб-юриб, якунда тўнини тескари кийиб олгани борми, ваъдани қуюқ бериб: “Сенга уйланмасам фалон бўлай!”, деган мазмундаги аҳду паймонларни қилиб қўйиб, кейинчалик ўзининг устозига душман бўлган одамнинг омадсиз, на илмда ва на бошқа соҳада ҳеч бир иқтидори бўлмаган, ана шунинг учун ҳам ўқишни бир амаллаттириб тугаттирган отаси уни ўша даргоҳнинг хўжалик бўлинмасига ишга жойлаб қўйишга муваффақ бўлган-у, бироқ у ношуд ўша ерда ҳам ўзини яхши томондан кўрсатолмай, ўша ерда ҳам ўзига ўхшаган битта-яримта ҳамтовоқларни топиб, қайсидир йўл билан уларга яқинлашиб олган Марди Ибодовичга ўхшаган пихини ёрган учарга йўлиқиб, унинг измидан чиқмайдиган хизматкорига айланганини, охир-оқибат Фаросатни дунёдаги энг бахтли аёлга айлантирмоққа, “илм осмонида ҳам порлатмоққа” сўз бериб, бир нарсаларга эришиб қорнига боласини солиб улгургач эса, шимилтириқни шимиб-шимиб тахир ери қолганида тупуриб юборгандек, унга ҳам ана шундай муомала қилиб мана шу бўш-баёв, сўтак Тиркашмирзага “ошириб юбориб” ўзи талай баҳоналарни рўкач қилиб шаҳардан ғойиб бўлганини-ю, кейинчалик барча ишлар у ўйлагандек, у режалаштиргандек амалга ошиб, қилмишининг излари ёпилиб, қанча қорлар ёғиб улгургач, бу орада устози Маркс Темирович ҳам дунёдан кўз юмиб кетгач, яна улкан шаҳарда пайдо бўлиб ҳеч нарса кўрмагандек, ҳеч нарса бўлмагандек қайсидир бир вазирликка жойлашиб олганини орқаворотдан эшитган эди-ю, бироқ қанча уринса ҳам у билан гаплашишга, бутун дардини тўкиб-сочишга, шу баҳонада унинг кўмагида бошқа ишларини ўнглаб олишга, “илм осмонида парвоз этолмаган” эса-да, унга мийсоқ берган “суюкли Марди акаси” уни “илм чўққисига” чиқазолмаган эса-да, ҳечқурса ўша номарднинг кўмагида номзодлик диссертациясини ёқлаб олишга эришмоққа анча уринган эди-ю, аммо-лекин бахтга қарши замона талатўп бўлиб, бу орада қизи Сапира дунёга келиб яна истаги истаклигича қолиб кетди, кейинчалик бўлгани бўлди… Ана ўша Марди Ибодович билан шўро йилларидаги саргузаштлари ошкор этилиб қолишидан, буни наинки ёнидагилар, балки шу дамда уларнинг тортишувларини ҳар чеккадан кузатаётган бошқа қўшнилар ҳам эшитиб, унинг ана ўша ўтмишига ва бугунига тааллуқли ўзга кирдикорларидан ҳам хабар топишларидан қаттиқ қўрқиб кетганди. Яна жазавага тушиб қўшнисини ҳақоратлаб айтиб юборгани бепарда сўзлари алал оқибат ўзининг бошига бало ёғдириши мумкинлигини, опа-сингил икковининг сўнгги йиллардаги баъзи бир хуфя ишлари, оммадан яшириб келаётган қилмишлари ҳам фош бўлиб шармандаликка учрашлари ҳеч гап эмаслигини ўйлаб қолган, ана шундай “хангомалар” юз бериши эҳтимолдан ҳоли эмаслигини ҳам таҳмин