Название | Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ) |
---|---|
Автор произведения | Тохир Хабилов |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-26-457-1 |
Тўғрилик Мусо алайҳиссаломнинг ҳассалари кабидир. Эгрилик эса сеҳргарларнинг сеҳрига ўхшайди. Тўғрилик ўртага чиқиши билан уларнинг ҳаммасини ютади. Тўғрининг ёрдамига чопган – Аллоҳ таолонинг ёрдамига чопган. Ҳар бир сохталик иймонсизликка етаклайди, ҳар бир тўғрилик иймондандир.
Инсондаги ажойиб хулқлардан бири ростлик – тўғриликдир. Тўғрилик одамдаги барча ишларнинг тартиб ва маромда кетишини таъминлайди. Тўғрилик издан чиқдими, демак, ҳамма ишларнинг тартиби бузилади. Хоҳ катта ва улуғ ишлар бўлсин, хоҳ кичкина ва арзимас амаллар бўлсин, агар диққат кўзи билан қаралса, уларда тўғрилик йўқ экан, ҳаммаси хароб бўлади. Барча турдаги ишларнинг бари тўғрилик билан барқарор, шу ишларни амалга оширувчилар эса тўғрилик билан бардам ва устувордирлар. Ҳаётда одамнинг узоқ яшаши эмас, тўғри яшамоғи муҳимроқ. Тўғриликка ишонмаган ақлнинг ўткир бўлганидан фойда йўқ. Соатнинг ҳам югуриб кетиши эмас, тўғри юриши муҳимроқ. “Сен то қувватинг бор экан, доимо ростлик ва тўғрилик йўлини тут, – дейди дониш аҳли. – Шунда сен саодат чаманидан муддао гулини терасан. Ўқни қара, тўғри бўлгани учун юзи доим гулгун. Камон эгри бўлгани учун каноп билан боғланиб, банди қилинган”.
Халифа Хорун ар-Рашид янги сарой бино қилишни ихтиёр этди. Унинг истаги бўйича сарой ўртасига тўғри бир устун қўйиш зарурати туғилди. Халифанинг буйруғига кўра, шундай устунбоп ёғочни қидира-қидира Бағдодга яқин бир қишлоқдан топдилар. Устунбоп ёғоч Бағдодга келтирилганда Хорун ар-Рашид ёнига амалдорларини олиб, устунни кўрмоқ мақсадида қурилиш майдонига келди. Амалдорлар орасида донишманд Баҳлул ҳам бор эди. У устунга яқин келиб, энгашди-да, нимадир деб пичирлади. Сўнг янада энгашиб, устунга қулоғини тутди.
Унинг бу қилиғидан барча таажжубланди. Халифа эса бу ҳаракатининг сабабини сўради. Донишманд бундай жавоб берди:
– Мен устундан: “Ўзинг бир ёғоч бўлсанг-да, халифа жаноблари сенга пешвоз чиқиб, кўргани келдилар. Бундай иззат ва ҳурматга лойиқ бўлишинг сабаби недир?” – деб сўраган эдим, бундай жавоб қайтарди: “Менэгри бўлмадим, тўппа-тўғри ўсдим, тўғрилигим туфайли шундай иззатга муносиб кўрилдим. Эгри бўлсам эдим, майдалаб, ўтин қилиб ёқиб юборардилар. Тўғри ўсганим учун мени экиб, парваришлаган кишининг хонадонини ҳам бойитдим”.
1948 йилдан эътиборан дадажоним Навоий номидаги мактабда ҳар-бий муаллим вазифасида ишладилар. Бу фан ўқитилиши бекор қилингач, директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари (русчасига қисқартириб “завхоз” – “хўжалик мудири” деб аталарди) вазифасида 1968 йилга қадар ишладилар. Бу даврда дадажонимнинг меҳнат таътилига чиққанларини эслай олмайман. Ҳатто якшанба кунлари