Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов

Читать онлайн.
Название Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ)
Автор произведения Тохир Хабилов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-26-457-1



Скачать книгу

қизиқиш оилавий бахтдан юқори турса?” “Берлинер цайтунг” газетаси жамият ташвишини шу савол орқали кун тартибига қўйибди.

      1982 йилда Латвияда бўлганимда, шу ерлик бир ёзувчи: “Яқин юз йил ичида менинг миллатимдан ном-нишон қолмайди”, – деб афсусланган эди. Чиндан ҳам ўша пайтда латвияликлар сони бир миллионни ташкил қилар, туғилиш даражаси эса паст эди. Миллатни сақлаб қолиш учун ҳар оила камида уч фарзандни дунёга келтириши керак. Иккита фарзанд – ўринга ўрин қолди, демак. Битта фарзанд – миллатнинг кескин камайишидан дарак. Фарзандсиз оила – миллатнинг фожиаси. Европа олимлари ўз миллатларининг тақдиридан ташвишланиб, кўпайиш жиҳатдан суръати тез миллатларда туғилишни камайтириш чораларини кўришга ҳаракат қиладилар. Шу ниятда турли халқаро анжуманларга йиғилишиб, талай халқаро битимлар, қарорлар имзолайдилар.

      Шулардан бири аёлларнинг ҳомиладор бўлишлари олдини олиш, абортга расмий рухсат берувчи қонунлар қабул қилишга даъват этиш каби уринишлардир. Бу ҳаракатларга Ислом олами қатъий қаршилик билдирди. Рим папаси ҳам бу уринишларни Худонинг хоҳишига қарши ҳаракат сифатида баҳолади. Зотан, хотин ва фарзанд Худованди Каримнинг улуғ неъматларидан саналгани учун бу неъматларга куфр келтирмоқликдан сақланиш шарт.

      Агар диққат қилиб кузатсак, бугунги жамиятларда адолатли мувозанатларнинг бузилиши кузатилмоқда. Ғарбда аёллар ўта ахлоқсиз, беҳаё бўлиб кетишган. Юз йил аввал бунақалар камроқ эди десак, энди кишининг ақли ҳисобдан адашиб кетади. Бундай ҳолатларни хорижга қилган сафарларим даврида кузатдим. Ғарбнинг кинофильмлари ҳам фикримни исботлайди. Ғарб аёллари ўзларини эрлар билан тенг ҳуқуқли деб билишади. Ислом динида бундай эмас. Оилада эр ва аёлнинг ўз ўрни мувозанат ва адолат билан белгилаб берилган. Бу мувозанат бузилган жамиятларда “эркин муҳаббат” деган аҳмоқона, айтиш мумкинки, ҳайвонларга хос тушунчалар туғилди. Яъни эр-хотин биргаликда яшайверади, аммо хотин кўнгли тусаган эркак билан, эр эса кўнглига ёққан аёл билан зино қилаверади. Агар бола туғилса, қайси эрдан туғилганини аниқлаш учун ирсият соҳасидаги мутахассисларга мурожаат қилишади. Бу ҳам етмагандай эркакнинг эркак билан, аёлнинг аёл билан никоҳларини расмийлаштириш бошланди ва бу ҳайвоний қўшилишни ҳам муқаддас ном – “оила” деб атаяптилар.

      Афсусларким, ҳаётда фарзандидан кечувчи нопок оналар ҳам бор, оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинувчилар ҳам бор. Жамият фақат ўз нафси учун яшаётган, ароқхўр ёки фоҳишаларни “она” деган шарафли номдан маҳрум қилади. Айримлар болани туғиб сўнг ундан юз ўгирадилар. Айримлар эса болани туғилмасидан аввал ўлдирадилар. Буни маданий-тиббий тилда “аборт”, ўзбекчасига оддийгина қилиб “бола олдириш”, дейишади, биз “қотиллик” десак тўғри бўлади. Отасини ўлдирганлар “падаркуш” дейилади, фарзандини ўлдирганлар-чи? “Фарзандкуш”ми? Афсуски, фарзандкушларга бу ҳаётда, бу жамиятда жазо йўқ. Қиёматдаги жазо эса тайин. Фарзандини ўлдирувчилар