Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов

Читать онлайн.
Название Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ)
Автор произведения Тохир Хабилов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-26-457-1



Скачать книгу

“Ўғри кирмаслиги учун”, – деб жавоб берди. “Уй эгаси минг пойласин, ўғри бир пойласин”, деган мақол айни ҳақиқат. Дарвоза ёки эшик энг қалин темирдан, ўн қават қилиб ишланганда ҳам, қасд қилган ўғрига бу тўсиқ ҳеч гапмас.

      Набий муҳтарам (с.а.в.) дедилар: “Суҳбатдошларнинг энг яхшиси –хушфеъл ва кўнгилга маъқули ва қўшниларнинг энг яхшиси – қўшнисига муносабатда мумтозидир”. Яна дедилар: “Аллоҳнинг ҳузурида қўшниларнинг яхшиси – қўшнисига яхшилик қилганидир”.

      Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳузурларига бир одам келиб қўшнисидан шикоят қилди. Набий муҳтарам (с.а.в.) унга: “Сабр қил!” – дедилар. Орадан кунлар ўтиб, иккинчи ва учинчи марта шикоят билан келганида ҳам сабр қилишга даъват этдилар. Тўртинчи марта келганида:

      – Уйдаги ашёларингни кўчага чиқариб ташла! – дедилар.

      У одам шундай қилди. Йўлдан ўтувчилар: “Сенга нима бўлди?” – деб сўрашса, “Қўшним мени шу аҳволга солди, тинмай азоб беряпти”, – деяверди. Шунда одамлар: “Бундай озорли қўшни Аллоҳнинг лаънатига учрагай”, – дейдиган бўлишди. Бу кўргиликдан ноқулай аҳволга тушган қўшни узр билан чиқди ва деди:

      – Ашёларингни йиғиб ол. Аллоҳга қасамки, энди сени сира нотинч қилмайман.

      Набий муҳтарам баракот ва баракотсизлик хотинда, масканда ва отда бўлишини айтдилар. Масканнинг баракоти – тураржойининг кенглиги ва қўшниларининг яхши инсонлар бўлишидир. Бебаракалиги – тураржойининг торлиги ва қўшниларининг ёмон феъл-атворли инсонлар бўлиши билан боғлиқ.

      Ўтдайин куймас эдим, куйдирди-да, ён қўшним,

      Гулдайин сўлмас эдим, сўлдирди-да, ён қўшним,

      Ўғлим, қизим бахтидан айирди-да, ён қўшним…

      Қўшничилик бурчи фақат қўшнига азоб бермасликдангина иборат эмас. Қўшни учун қандайдир қийинчиликни зиммага олиш ҳам керак бўлади. Чунки қўшнига азоб бермасликнинг ўзи, ҳали бурч ўталди, деган гап эмас. Бунинг учун ҳатто маълум бир қийинчилик ё ноқулай аҳволга чидаш ҳам камлик қилади. Чунки, шу билан биргаликда қўшнига яхши (меҳр билан) ва мулойим муомала қилиш, унга хайр-садақа қўлини узатиш керакдир. Шу ўринда бир оз қайтариқдай туюлса ҳам, қўшни бурчи ҳақидаги фикрларни яна давом эттирайин.

      Ғаззолий ҳазратлари шарафли ҳадиснинг тафсири сифатида бундай баён қиладилар:

      “Қўшни билан учрашганда салом билан сўз бошламоқ, гаплашганда гапни чўзмаслик, кўп савол бермаслик, касал бўлганда кўргани бориш, бошига мусибат тушганда таъзиясида унинг билан бирга сабрли бўлиш, севинчли онларида қутлаш – унинг севинчи билан севиниш, хатоларини кўрмасликка олиш, уйини жосусларча кузатмаслик, деворига бир нарсалар қўйиб ёки осиб ғашини келтирмаслик, унга тегишли жойдан сув олмаслик, уйининг олдига ахлат ва супиринди тўкмаслик, ўтиш йўлларини торайтирмаслик, бирон баҳона билан уйига қарамаслик, қулоққа чалинган оилавий сирларини ёймаслик, у йўқлигида уйини қўриқлаш, унга қарши айтилган сўзларга қулоқ солмаслик, маҳрамига оид хусусларда кўз юммоқ, хизматчисига қарамаслик, боласига ширин сўзлар айтиш,