Танланган асарлар: Қиссалар. Чингиз Айтматов

Читать онлайн.
Название Танланган асарлар: Қиссалар
Автор произведения Чингиз Айтматов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-6609-8-4



Скачать книгу

кўтарганича, милтиғини ўқталиб келаётган солдатлар қаршисига чиқди.

      Жамила

      Ҳар гал сафарга чиқишим олдидан кичкина ёғоч рамкага солинган сурат олдида туриш менга одат бўлиб қолганди. Эртага овулга жўнашим керак. Мана, ҳозир ҳам ўша суратга тикилиб, гўё ундан оқ йўл тилаётгандек кўзимни узолмай, узоқ термилиб қолдим.

      Суратни ҳали бирон марта ҳам кўргазмага қўйганим йўқ. Овулдан қавмқариндошларим келишганида кўриб қолишмасин, деб яшириб қўяман. Демак, суратда бирор ножўя нарса тасвирланган экан, деб ўйламанг тағин, унинг ийманадиган, шунингдек, бу бир нодир асар, «кўз тегади» дейдиган ҳеч жойи ҳам йўқ, шунчаки ўргамчикка чизилган бир сурат. Унда оддий дала манзарасининг айнан тасвири берилган, холос.

      Суратнинг орқа планида сўлғин куз осмонининг чеккалари оқариб кўринади. Шамол парқу булутларни узоқ-узоқларга, қорайиб кўринган тоғ чўққилари сари ҳайдаб борарди. Суратнинг олд қисмида сарғиш либос кийган бепоён дала, кенг дарё тасвирланган. Ёғин-сочиндан кейин пўрсиллаб ётган, чеккаларидаги қамишлар бир-бирига айқашиб кетган йўлда икки йўловчининг оёқ излари кўзга ташланади. Йўловчилар узоқлашган сайин, оёқ излари хиралаша боради, гўё яна бир-икки қадам юришса рамкадан чиқиб кетадигандек туюларди. Ҳа, айтмоқчи, йўловчилардан бири… Келинг, бир бошдан гапириб бера қолай.

      Бу воқеа болалигимда юз берган эди. Иккинчи жаҳон уруши учинчи йилга қадам қўйган, айниқса, Курск билан Орёл остоналарида даҳшатли жанглар борарди. Ўшанда биз бир гала ўспирин болалар колхозда экин суғориб, арава ҳайдаб, ўт ўриб юрар эдик, хуллас, урушга кетган эркакларнинг оғир меҳнати бизнинг зиммамизга тушган эди.

      Айниқса, ҳосил йиғим-теримида ҳафталаб уй бетини кўрмасдик. Кечаю кундуз хирмонда бўлардик ёки станцияга ғалла таширдик.

      Станцияга қатнаб юриб, кўпдан бери уйдагиларни кўрмаганим учун ўроқнинг айни қизиган, саратон кунларининг бирида йўл-йўлакай уйга кириб ўтай, деб бўш аравамни йўлдан бурдим.

      Биз азалдан кўчанинг бошидаги ёнма-ён тушган икки уйда турардик. Уларнинг баландлиги уч метрча келадиган деворлари жуда пишиқ қурилган бўлиб, дарё томони дарахтлар билан ўралган ҳовли бизники эди. Мен катта уйнинг ўғли эдим. Акаларим урушга кетган, улардан хат-хабар йўқ эди. Иккаласи ҳам балоғатга етиб, айни уйланадиган вақтда кетишган. Кекса отам – дурадгор уста. Тонг саҳарда намозини ўқирди-да, устахонага жўнарди, шу кетганича қош қорайганда келарди. Колхоздаги барча аравалар унинг қўлидан ўтарди. Уйда онам билан сингилчам қоларди, холос.

      Бериги кичик уйда эса яқин қариндошларимиз туришарди. Қариндошимиз дейишимнинг боиси, орадан икки-уч авлод ўтиб кетган бўлса ҳам улар билан азалдан мол-жонимиз бир эди. Ота-боболаримиз бирга кўчиб, бирга қўниб, жуда аҳил яшаган экан, бу одатни муқаддас билиб, биз ҳам орага совуқлик туширмай, апоқ-чапоқ бўлиб келардик. Колхоз тузилганда оталаримиз бир жойда ўтроқлашганлар. Бугина эмас, икки сув ўртасидаги Оролкўчада